Соломон ороллари

Spread the love

Соломон ороллари — Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган мамлакатдир

Расмий номланиши Соломон ороллари
Мустақиллик куни 1978 йил 7 июль (Буюк Британия мустамлакаси бўлган)
Расмий тили инглиз
Пойтахти Хониара
Йирик шаҳарлари Хониара
Бошқарув шакли Конституцион монархия
Майдони 28,4 минг км.кв. (дунёда 140-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги 3,2 фоиз
Аҳоли сони (2005) 465,8 минг киши (дунёда 160-ўринда)
Зичлига 1 км.кв. га 16,4 киши
Пул бирлиги Солоиов .ородлари Доллари (SBD)
Интернет-домен .sb
Телефон коди +677
Соат миллари UTC+11

Картинки по запросу фото соломон флагГеографик жойлашуви.  Соломон ороллари ва унга яқин бўлган ҳудудларни жануби-шарқий қисмини — Санта Крус ва бошқа (Папуа— Янги Гвинеяга тешшли бўлган Бугенвиль ва Бук оролларидан ташқари) тахминан 992 та ороллар эгаллайди. Соломон архипелагининг баланд (2000 м) вулқонли асосга эга бўлган ороллари жудаям кучли бўлган сувости қирралари устида ётади. Тоғ тизмалари оролларнинг деярли бутун юзасини эгаллайди, 4 та ҳаракатда турган вулқон бор. Фақат қирғоқ бўйи ҳудудларда яйловлар ёйилиб ётибди. Энг юқори тоғ нуқтаси Гуадалканалдаги — Макаракобуру тоғидир (2,330 м). Иқлими субэкваториал, жудаям иссиқ ва нам. Ҳаво ҳарорати деярли бир хил бўлиб, йил давомида: +24 С — 27 С даражани ташкил этади. Апрель ойидан ноябрь ойига қадар жануби-шарқий томонлардан эсадиган шамол ҳисобидан қуруқ ва салқин ҳаво ҳукм суради. Январь ойидан апрель ойига қадар шимоли-ғарбий муссон ёмғирлари ёғиб турганида оролларда иссиқ ва нам ҳаво ҳукмронлик қилади. Одатда бундай фаслда намлик 90 % ни ташкил этади. Оролларнинг катта қисми ҳамиша яшил ўсадиган ўрмонлар билан қоплангандир; янада қуруқроқ жойларга — саванналар ёйилгандир, Флора ва фаунаси жудаям бойдир.

 photo a131109Honiara03_zps3feaf54b.jpg

Маъмурий тақсимланиши. Маъмурий-ҳудудий жиҳатдан 9 та провинция ва 1 та пойтахтга ажралгандир.

Аҳолиси ва дини. Аҳолининг таркиби — 93 % меланезияликлар, 4 % полинезияликлар, 1,5 % микронезияликлар, 0,8 % европаликлар ва 0,3 % хитойликлардан иборатдир. Расмий тили — инглиз. Дин тарафдан ахолининг 45 % — англикан черковига, 18 % — католик черковга ойид бўлиб, фақат 23 % — протестантлардир, 4 % аҳоли маҳаллий урф-одатларга ибодат қилади.

 photo a131109Honiara01_zps84453018.jpg

Сиёсий тизим. 1978 йил 7 июлга қадар Соломон ороллари Буюк Британия қўл остида бўлган, 1978 йилдан бошлаб эса, парламент демократия шаклидаги мустақил давлатга айланди. 1978 йилдаги Конституцияга мувофиқ давлат бошлиғи — бир вақтнинг ўзида Соломон оролларининг қирол (қироличаси) унвонига эга бўлган Буюк Британия монархи ҳисобланади. Оролларда монарх генерал-губернатор томонидан таништирилгандир. Қонунчилик ҳокимияти бир палатали Миллий парламентга, ижроия ҳокимияти эса – Бош Вазир бошчилигидаги ҳукуматга тегишлидир. Бош Вазир парламент томонидан сайланади. Бош Вазирнинг зиммасита ҳуқуматни шакллантириш вазифасига юкланган. Шунингдек суд ҳокимиятининг инглиз тизими ҳам сакданиб қолган, Олий суд асосий ва иккиламчи судлардан иборатдир. Маъмурий бирлашмаларда, асосан ерга бошиқ бўлган масалалар ҳал қилинадиган худудий судлар ташкил этилган. Апелляцияларни Олий суд кўриб чиқади. Жойларда азалий урф одатларга оид оддий ҳуқуклар кенг тарқалгандир. Мамлакат кўппариявий сиёсий тизимга эгадир. Оролларнинг шаҳсий қуролли қўшинлари йўқ. Соломон ороллари — БМТ ва унинг махсус ташкилотлари, Ҳамдўстлик ва ҳудудий бирлашмалар (Тинч океани мамлакатлари форуми, Тинч океани ҳамжамияти ва ҳ.к.) аъзоси хлсобланади.

   

Иқтисодиёти. Қишлоқ хўжалиги — иқтисодйётнйнг асосини ташкил этади. Саноат деярли йўқ ва ривожланмаган. Табиий ресурслардан, оролларда фақат ўрмон маҳсулотлари, балиқ, боксит, фосфат, мис қазилмалари мавжуд. Экспорт учун: копра, пальма ёғи, какао дуккаклари, балиқ ва ёғоч етказиб берилади. Ҳар йили минглаб ноёб қушлар, рептилийлар, амфибиялар, балиқ ва капалаклар Соломон ороллари ҳудудларидан Осиё, Шимолий Америка ва Европа мамлакатларида сотиш учун экспорт қилинади. Импорт орқали эса: озиқ-овқат маҳсулотлари, ёқилғи, машина ва транспорт воситалари, истеъмол моллари ва кимё маҳсулотлари олиб кирилади. Австралия, Япония ва Буюк Британия Соломон оролларининг асосий ташқи савдо ҳамкорлари ҳисобланишади. Секин аста туризм ривожланиб бормоқда, Соломон ороллари чет элдан келган иқтисодий ва молиявий ёрдамга асослангандир.

Тарихи. Жанубий ороллари 1568 йили испаниялик денгизчи А.Мендань де Нейра томонидан, Шимолий қисми эса 1768 йили француз денгизчиси Бугенвиль томонидан кашф этилган. 1860 йилда Европаликлар биринчи бўлиб оролга қадам босишди. 1885 йили оролларни Германия бошқарган. 1893 йили Буюк Британия архипелаг устидан ўз протекторатини эълон қилиб, Тулаги оролидаги пойтахтни ташкил этилишини ва балиқчиликка таъқиқни эълон қилишди. Иккинчи жаҳон уруши даврида энг катта АҚШ ва Япония (Гуадалканал, Бугенвиль ва Тулаги учун бўлиб ўтган қонли тўқнашувлар) қуролли кучлари тўқнашуви бўлиб ўтган. XX асрнинг 50 йиллар бошида, Соломон оролларининг мустақилликни қўлга киритишга бўлгаи ҳаракатлари бошланди ва 1978 йил 7 июл куни Соломон ороллари мустақилликка эришди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий