Папуа – Янги Гвинея

Spread the love

Географик жойлашуви. Папуа — Янги Гвинея — Океаниядаги, Тинч Океанининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган мамлакат.

Расмий номланиши Папуа — Янги Гвинея
Мустақиллик куни 1975 йил 16 сеитабрь (Буюк Британия мустамлакаси бўлган)
Расмий тили инглиз
Пойтахти Порт-Морсби
Йирик шаҳарлари Порт-Морсби
Бошқарув шакли Констатуцион монархияси
Майдони 462 840 км.кв. (дунёда 53-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги 2 фоиз
Аҳоли сони (2005) 5,77 млн киши (дунёда 108-ўринда)
Зичлига 1 км.кв. га 12,5 киши
Пул бирлиги Кина (РGК код 598)
Интернет-домен .pg
Телефон коди +675
Соат миллари UTC+10

Картинки по запросу фото папуа - новая гвинея флагЯнги Гвинея оролларининг шарқий қисми, Бисмарк архипелаги, Соломон оролларининг (Бугенвиль ва Бук ороллари) шимолий қисми, Д2 Антркасто ва яна 200 дан ортиқ майда оролларни эгаллайди. Папуа — Янги Гвинеянинг марказий қисмини, баландлиги 4,000 м келадиган баланд тоғлар эгаллайди. Мамлакатнингэнг юқори чўққиси — Вильгельм тоғи хисобланади, унинг баландлиги 4,509 м ташкил этади. Мамлакатнинг шимоли-шарқий қисми сейсмик фаол ҳудудда жойлашгандир. Оролнинг деярли катга қисми нам тропик ўрмонлар билан қопланган бўлиб, бу ўрмонлар жанубда — саванналарга, тоғларда эса қирларга уланиб кетгандир. Мамлакатда дарёлар кўп, аммо кўпчилиганинг бўйлари ботқоқ бўлиб кетган. Папуа — Янги Гвинеянинг ҳайвонот олами жудаям бойдир. Бу ерда тахминан 60 хил халтали ва 300 хил судралиб юрувчилар яшайди. Мамлакат ўзининг дунёдаги энг бой Орнитофаунаси (860 хил) билан ажралиб туради, фақатгина бу срда жаннат қушлари деб аталадагин қуш турлари учрайди (фанга маьлум бўлган 42 тадан 38 хили шу ерда). Майда ҳашоратлар дунёси ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради. Иқлими денгизли экваториал ва субэкваториал хисобланади, шу билан бирга жудаям қайноқ ва деярли ҳар ерда нам бўлади. Ёзга ҳаво харорати: +23 — 32° С га қадар, қишда эса: +24 — 28″ С га етади. Йилнинг энг ёмғирли ойлари; сентябрь ойидан то май ойига қадар давом этади.

Маъмурий тақсимланиши. Маъмурий-ҳудудий жиҳатдан 19 та провинция ва Порт-Морбси пойтахт округига бўлинади.

Аҳолиси ва дини. Аҳолмнинг этник таркиби: папуасс халқи — 84 % ни ва меланезияликлар — 15,5 % ни ташкил этади. Шунингдек полинезия ва микронезияликлар ҳам истиқомат қилишади. Расмий тили — инглиз. Расман 90 % дан ортиқ аҳоли — христианлардир, улардан 60 % — протестантлар ва 30 %•—католиклар. Аммо аҳолининг катта қисми, айниқса марказий туманлардагилар азалий урф бўлган динларига ибодат қиладилар.

Сиёсий тизим. Папуа — Янги Гвинея, Британия ҳамжамияти таркибига кириб мамлакат бошлиғи, генерал-губернатор томонидан таништирилган Буюк Британия қироличаси саналади. Бошқарув шакли — конституцион монархия. Мамлакатдаги қонунчилик ҳокимияти Бирпалатали Миллий парламентга тегишлидир. Ҳукумат — Бош вазир томонидан бошқарилади. Папуа — Янги Гвинея, федератив мамлакат ҳисобланмайди аммо ҳар бир вилоят кенг ваколатларга, ҳатто ўз ҳукуматига эгадир. Мамлакатда кўппартиявийлик тизмм фаолият юритади. Папуа — Янги Гвинея — БМТ ва Британия ҳамжамияти аъзоси ҳисобланади.

 

Иқтисодиёти. Қишлоқ хўжалйги ва тоғ—кон саноати — иқтисодиётнинг асосйдир. Бу ерда асосан какос пальмаси, каучуконослар, қаҳва, какао ва чой ишлаб чиқарилади. Шунингдек иқтисодиётнинг чорвачилик, ёғочни қайта ишлаш, балиқчилик, олтин, кумуш, мис ва цинк қазиб олиш тармоқлари жадал суратларда ривожланиб келмоқда. Мамлакатда туризм кенг такомиллашмоқда. Экспортучун: мис, олтин, нефть, қаҳва, копра, пальма ёғи ва ёғочнинг тропик турлари етказиб берилади. Импорт орқали эса: машина ва транспорт ускуналари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, тамаки, қишлоқ хўжалик жониворлари, асосий саноат моллари, кимё ва нефть саноати маҳсулотлари ҳамда минерал ёқилга олиб кирилади. Рельефнинг кескин жойлашиши сабаб йўлларни қуриш, мамлакат учун қимматга тушади, шунинг учун йўллар жудаям кам. Асосий ташқи савдо ҳамкорлари: АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Япония ва ҳ.к.

Тарихи. Европаликлар бу ерда биринчи марта XVI асрнинг ўрталарида пайдо бўлган. Янги Гвинеяни ўрганишда ўзининг сезиларли хиссасини рус олими Н.Н. Миклухо-Маклай киритган. У узоқ муддат оролда папуас ҳалқлари билан яшаб келган. 1884 йили Европа давлатлари Янги Гвинея оролини бўлиниши ҳақида келишиб олади. XX асрнинг бошларида Папуа бошқаруви, Австралиянинг Британия доминиони қўлига ўтди. Биринчи жаҳон урушида Германия мағлубиятга учрагач, унинг мустамлакаси ҳисобланган Янги Гвинея Австралиянинг қўл остига ўтди. 1949 йили иккала қисм (Папуа ва Янги Гвинея) маъмурий жиҳатдан Австралия хукумати томонидан бирлаштирилган эди. 1973 йили бу ҳудуд ўз-ўзини ички бошқарувига эга бўлди. 1975 сентябрда Папуа — Янги Гвинея мустақил давлат деб эълон қилинди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий