Исроил давлати

Spread the love

Исроил — Яқин Шаркдаги, Ўртаер денгизининг шарқий қирғоқ бўйида жойлашган давлат.

Расмий номланиши Исроил Давлати
Мустақиллик куни 1948 йил 14 май (Буюк Британия мустамлакаси бўлган)
Расмий тили Иврит ва араб
Пойтахти Тель-Авив; Иерусалим 1980 йил эълон қилинган,аммо БМТ тан олмаган
Йирик шаҳарлари Иерусалим, Тель-Авив, Яффе, Хайфа, Беэр-Шева
Бошқарув шакли Парламент республика
Майдони 20,77 минг км.кв. (дунёда 143-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги 2 фоиз
Аҳоли сони (2005) 6,6 млн киши (дунёда 97-ўринда)
Зичлига 1 км.кв. га 317,8 киши
Пул бирлиги Янги исроил шекели (ILS код 376
Интернет-домен .il
Телефон коди +972
Соат миллари UTS+2

Image result for фото израилГеографик жойлашуви.Шимолда; Ливан, шимоли-шарқда; Сурия, шарқда; Иордания ва жануби-ғарбда; Миср билан чегарадошдир. Ғарбда Ўртаер денгизи қирғоқлари бўйлаб адирлар, шимоли-шарқда — Голланд баландликлари, шарқца — Галилеи ва Самария тоғ тизмалари ҳамда Иордан водийси ва Ўлик денгиз тортилгандир. Мамлакатнинг жанубий қисмини — Негев чўли ва Арава водийси эгаллаган. Исроилдаги энг юқори нуқта — шимолдаги Хермон тоғи (2,224 м), энг пасткиси эса Ўлик денгизи (дунё океани сатҳидан 408 м пастда бўлиб — ердаги қуруқликнинг энг паст нуқтаси ҳисобланади) саналади. Иқлими асосан субтропик. Январь ойидаги ўртача ҳарорат: +6 С дан.— 18 С даражагача, июль ойида 24 С дан 30 С гача етади.

Маъмурий тақсимланиши. Маъмурий ҳудудий жиҳатдан: 6 округ (districts)га бўлинади. Мамлакат пойтахти Иерусалим ҳисобланади (БМТ томонидан тан олинмаган).

Аҳолиси ва дини. Аҳолининг этник таркиби: яҳудийлар — 82 % (уларнинг ярмидан кўпи Исроилда ту-илган, аммо ота-оналари дунёнинг 100 га яқин мамлакатларидан келишган), араблар — 16 % дан ташкил топган. Расмий тиллари — иврит ва араб тилларидир.

Дини: иудаизм— 82 %, ислом —13 %, христианлиқ — 5 % ва бошқа конфессиялар.

Сиёсий тизим. Исроил давлати — парламент республика шаклига асослангандир. Давлатга асос солиш режасига, БМТнинг Фаластинни ажратиш режаси. билан бирга 1948 йилнинг 14 май куни эълон қилинган. Давлат бошлиғи Кнессет — Ҳукуматнинг олий қонунчилик органи (бирпалатали парламент) сайлайдигавн Президент ҳисобланади. Ижроия ҳокимиятини маркази органи — Бош вазир томонидан бошқариладиган ҳукумат ҳисобланади Олий суд (Олий адолат суди) — Суд ҳокимиятининг энг олийеи ҳисоб-ланади. Исроил давлати ўз конституцияга эга эмас, унйнг ўрнйни давлат бошқаруви шакли муаммолари, ҳуқуқлари ва фўқародар эркинлиги масалаларини ҳал қилувчи асосий қонунлар йиғими ҳал қилади. Мамлакатда кўппартиявийлик тизими жорий этилган. Исроил БМТ ва ГАТТ ташкилот аъзоси ҳисобланади.

Иқтисодиёти. Исроил – иқтисодиёти ривожланиш даражаси етарли даражада юқори бўлган индустриал-аграр мамлакат ҳисобланади. Мамлакатда фосфат, бром, нефть ва газ, темир рудаси, мис ва рангли метал қазиб олинади, Ҳарбий саноат, машинасозлик, металлургия, кимё, текстил ва озиқ-овқат саноати жадал ривожланган. Бир неча атом реакторлари мунтазам ишлаб туради. Цитрус мевалари — экспорт қилинади ва шу билан бирга асосий қишлоқ хўжалик маҳсулоти ҳисобланади. Паррандачилик, қорамолчилик, балиқчилик ривожланган. Исроил йирик халқаро молиявий ва туризм маркази ҳисобланади. Экспорт учун: бриллант, металл моллари, машина ва ускуналар, компьютер ва электроника, мевалар ва консервалар, мато ва кийим-кечак, минерал ўғитлар ва ҳарбийлар маҳсулотлари (ра-диоэлектрон техника, учувчисиз учадиган самолёт-жосуслар ва ҳ.к.) етказиб берилади. Импорт орқали эса: нефть ва нефть маҳсулотлари, машина ва ускуналар уларга бўлган эхтиёт қисмлари, кимё маҳсулотлари ва металлар, транспорт воситалари, озиқ-овқатлар, маиший техника, ишланмаган олмослар олиб кирилади. АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Бельгия асосий ташқи савдо ҳамкорлари ҳисобланади.

Тарихи. Ҳозирги Исроил давлатига, эрр.авв XI асрда Фаластинда (қирғоқ бўйи ерларни фалистимлян халқи эгаллаб келган) ташкил этилган яҳудийлар қиролигининг қадимги номи берилган. Бу қироллик X асрда барбод бўлиб, Иудея ўз пойтахти Иерусалим ва Исроил ўз пойтахти Сихема (ҳозирги Сиблус) кейинчалиқ эса Самарии билан ажралиб кетишади. VIII асрда Исроилни Ассирия босиб олади, VI асрда эса Иудея Вавилония қироли Навохудоноеор томонидан ишғол этилади. Кейинчалик аҳолининг бир қисми қайтиб келади ва Иерусалим қайтадан бунёд этилади. Искандар Зулқарнайн ва унинг ворислари даврида кўпчилик яҳудий жамоалари эллинистик давлатларда таркиб топа бошладилар, Иудея эса баъзи бир жиҳатлари тарафдан автономияни сақлаб қолиб, Селевкидлар, Птолемейлар ерлари таркибига қўшилдилар. Эрр.авв I асрда румликларнинг ёрдами билан тахтни Буюк Ирод I эгаллади, унинг ўлимидан кейин Иудея рим вилоятлари (провинциялари)нинг бирига айланди. 66-73 йиллардаги Римга қарши кўтарилган қўзғолонлар (яҳудийлар уруши) Иерусалимни қўлга олиш ва уни вайрон қилиш билан якун топди. Бар-Кохбанинг (132-135 йиллардаги) бош кўтарганадиган сўнг яҳудийларнинг Фаластинда яшашлари таъқиклаб қўйилди, аммо бу таъқиққа ҳеч ким тўлалигича амал қилмаган. XIX асрнинг охирларида яҳудийлар диний асосда ўзларининг она ватанига бирлаштириш бошланиб кетди. XX аср бошларида Фаластинга (1917 йилдан бошлаб Буюк Британия томонидан босиб олинган Усмонийлар Туркияси ҳудудига кирган) репатриантлар кўчиб кела бошлашди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг дунёнинг энг қудратли мамлакатлари, ягона яҳудийлар мамлакатига асос солиш қарорини қабул қиладилар ва 1948 йил 14 майда Фаластин мамлакатининг бир қисмида БМТ Бош Ассамблеяси 1947 йил 29 ноябрьдаги қарорига мувофиқ Исроил мамлакати вужудга келади. 1948-1949 йилдаги араб-исроил уруши даврида Исроил БМТ томонидан Фаластин араблар мамлакати учун ажратиб берилган Фаластин ерларининг катта қисмини ва Иерусалимни (бутун мамлакатни 1967 йили — 1980 йил эса “умрбод ва ажралмас” деб Исроил пойтахти деб эълон қилинади) ғарбий қисмини босиб оладилар. Араб мамлакатлари билан 1967 йил ва 1973 йилларда олиб борилган урушлар натижасида Исроил, Ғазо сектори, Голан тепаликлари, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқлари ҳудудини босиб олади. 1979 йили Исроил Миср билан тинчлик шартномасини имзолаб, ўз қўшинларини Синай ярим оролидан олиб чиқиб кетди ва 1982 йил Синай яриморолини Мисрга қайтариб берди. 1999 йил сентябрь ойида Исроил ва Фаластинни Озод қилиш Ташкилоти ўзаро келишув ҳақидаги декларацияни имзолаб, унинг асосида 1994 йили Фазо сектори ва Иерихон шахри ҳудудида Фаластин автономиясини вужудга келтирди. 1994 йилнинг октябрь ойида Исроил ва Иордания тинчлик битимини имзолашди, унга кўра Иордания 1967 йиллари Исроил босиб олган бир неча ҳудудларни ўз таркибига қайтариб олади. 2000 йилдан бошлаб Исроилликлар ва фаластинликлар ўртасидаги можаролар тинчлик йўли жараёнини бузиб юборди ва янги террористик тўқнашувларни вужудга келтирди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий