Европа ва Европа давлатлари

Spread the love

Европа (юн. Europe, осурий тилида«эреб» — ғарб) — қитъа, Евросиё материгининг ғарбий қисми.

Майдони 10507 минг км2; 730 минг км2 ни ороллар ташкил этади. Қитъа Шимолий ярим шарда жойлашган, Осиё билан чегараси шартли равишда Урал тоғларининг шарқий этаги, Эмба дарёси, Каспий денгизи, Кумаманич ботиғи орқали ва Дон дарёсининг қуйилиш жойидан ўтказилган. Шимолдан Шимолий Музокеани ва унинг денгизлари (Кара, Баренц, Оқ, Норвегия) билан, ғарб ва жанубдан Атлантика океани ваунинг  денгизлари (Болтиқ,  Шимолий,  Ўрта,  Мармар,  Кора  ва  Азов)  билан  чегараланган.  Европанингматерикдаги чекка нуқталари: шимолда— Нордкин бурни (7Р08′ ), жанубда— Марроки бурни (36°00′ ш. к.), ғарбда— Рока бурни(9°34′ ғ. у.), шаркда— Кутбий Урал тоғининг шарқий этаги(67°20′ ).

Европа ҳудудининг 25% ини ярим ороллар ташкил этади, уларнинг энг йириклари: Кола, Скандинавия, Ютландия,  Бретань,  Пиренеи,  Апеннин,  Болқон,  Крим  ярим  ороллари.  Европага  карашли  орол  ваархипелаглардан энг йириклари: Новая Земля, Франц-Иосиф Ери, Шпицберген, Британия, Исландия, Ирландия, Корсика, Сардиния, Сицилия, Крит. Европа қирғоқ чизиғининг умумий узинлиги 38 минг км. Қирғоклари кучли емирилган, денгиз ва қўлтиқлар қуруклик ичкарисига кириб борган.

Табиати. Рельефи нингаксари қисми пасттекислик ва қирлардан, 1/5 қисми тоғлардан иборат. Европа ўртача (300 м чамаси) ва максимал (4807 м, Альп тоғларидаги Монблан чўққиси) баландлиги жиҳатдан бошқа қитъалардан (Австралия бундан мустасно) кейинда туради. Баъзи районлари (Каспий бўйи пасттекислиги — 28 м, Шимол ва Болтиқ денгизлари соҳили) денгиз сатҳидан паст. Европа рельефи тектоник тузилиши ва таркиб  топиши  тарихи  жихдтидан  хилма-хил.  Европа нинг  шарқий  қисмини  Шарқий  Европа  текислиги эгаллайди. Унинг юзаси тўлқинсимон, тепалик кўп, ўртача бал. 170 м. Баъзи жойлари200 м ва ундан ҳам баландроқ бўлиб, қуйидаги қирлар бор: Валрока бурни— Европанинг ғарбий энг чекка нуқтаси.

Ўрта Рус, Волга бўйи, Днепр бўйи, Волинь, Подольск ва бошқалар. Шарқий Европа текислиги аста-секин Ўрта Европа текислигига ўтиб боради. Ғарбий Европа нинг катта қисми тоғлардан иборат. Жанубда ёш бурмали тоғлар кўтарилиб туради, булар— Пиренеи, Альп, Апеннин, Карпат, Стара-Планина тоғлари, Динара ясситоғлиги. Европанинг ўрта қисми қадимий тоғлар— Севенна, Юра, Гарц, Шварцвальд, Судет ва бошқалардан иборат.  Қадимий  тоғларга  яна  Грампиан,  Пеннин,  Скандинавия  тоғлари  ва  Урални  киритадилар.  Европа рельефининг тараққиётида плейстоцен муз босишларининг роли катта. Кўп жойларда музлик излари ҳозиргача сақланган. Музликнинг асосий маркази— Скандинавия, кичикроқ марказлари— Британия о.лари, Альп ва Карпат тоғлари бўлган. Муз қалинлиги 2,0—2,5 км га етган.

Геологик тузилиши. Европа ҳудуди геологик тузилиши жиҳатидан тўрт қисмга бўлинади: Шарқий Европа платформаси;  каледон  бурмаланиши  структуралари;  герцин  бурмаланиши  структуралари (Англия жануби,  Франция,  Испаниянинг  бир  қисми,  Польша  ва  Чехия  массиви)  ва  Жанубий  Европадаги  Альп бурмаланиши структуралари.

Шарқий Европа платформасини кембрийгача пайдо бўлган кристалли бурмаланган фундамент ташкил қилади. Бу фундамент Болтиқ қалқони(Финляндия, Швеция, Норвегия жануби, Карелия, Кола я. о.), Украина қалқони (Днепрнинг ўнг соҳили, Азов буйи, Воронеж тепаликлари) ва Тиман кряжида ерюзасига чиққан, бошқа жойларда чуқур жойлашган булиб, палеозой, мезозой ва кайнозой ёткизиклари билан қопланган. Каспий буйи (8—10 км), Днепр-Донецк (4—5 км), Москва(2—3 км), Польша-Литва ва Печора ботиқларини жуда қалин тоғ жинслари қатлами қоплаб ётади. Силур даврининг охирида ҳосил булган  каледон  бурмаланиши  структуралари (Скандинавия,  Буюк  Британия  ва  Ирландия  тоғлари) кембрийгача ҳосил булган кристалли сланецлар, кембрий, ордовик ва силур даврларига мансуб чўкинди ва вулкан жинсларидан таркиб топган.

Герцин бурмаланиши структуралари палеозой эрасининг охирида ҳосил бўлиб, кембрийдан олдинги ва палеозой эрасида вужудга келган чукинди, вулкан ва отқинди жинслардан иборат. Унга Англия жануби, Испаниянинг  ғарби,  Португалия,  Бретань  ярим ороли,  Марказий  Франция  массиви,  Вогеза,  Шварцвальд, Арденна, Сланецли Рейн, Гарц тоғлари, Урал ва Новая Землядаги бурмаланган ётқизиқлар киради.

Альп бурмаланиши структуралари токембрий, палеозой, мезозой, кайнозой эраларига мансуб чукинди ва отқинди жинслардан таркиб топган. Уларга Қрим, Стара-Планина, Карпат, Альп, Апеннин, Корсика, Сардиния, Пиреней, Иберия ва Бет тоғлари киради. Неоген бошида кўтарилган тоғ тизмалари этагида Аквитания, Швейцария-Бавария, Карпат олди ва Кавказ олди ботиклари, Вена, Венгрия ботиклари каби тоглараро  ботиклар  пайдо  бўлган  ҳамда  улар  неоген-тўртламчи  даврлар  ётқизиклари  билан  тўлган.

Неоген  ёткизикдари  мавжуд  Қора  ва  Ўрта  денгизлар  ботиклари  кайнозой  эрасида  ҳосил  бўлган.

Неогенда чуқур синиклар пайдо бўлиши билан Карпат тоғларида, Рейн дарёси буйида ва бошқа жойларда вулканлар отилган. Кейинги даврда вулкан отилиши Италияда(Везувий, Этна ва б.) давом этмоқда.

Тоғ тизмаларининг кутарилиши ва пастликларнинг чўкиши Ер пўстининг энг янги ҳаракатларидан далолат беради.

Фойдали қазилмалари. Европада нефть ва газ конлари палеозой ва мезозой ётқизиқлари орасидан (Волга-Урал, Каспий бўйи, Днепр-Донецк, Польша, ГФР, Нидерландия, Буюк Британия ҳамда Шимолденгиз туби ва бошқа жойлардан); Альп тоғлари этаги ва тог оралиғидаги букилмаларда (Руминия, Венгрия, Болгария, Италия ва бошқалар) нефть неоген ётқизиқлари орасидан топилган. Тошкўмир ва қўнғир кўмирнинг ката конлари(Дон, Львов-Волинь, Москва ёни, Печора ҳавзалари, Польша, ГФР, Бельгия, Буюк Британия) бор. Темир ва марганец рудалари, боксит, рангли металлардан мис, никель, кобальт, қурғошин, кумуш конлари асосан герцинид минтақасида мавжуд, калий ва тош тузлари Украина, Белоруссия, Каспий буйи ва  Урал  олдида  ҳамда  пермь  ётқизиклари  орасида  учрайди. Апатит-нефелин  рудаларининг  йирик конлари Кола я оролида, катта туз конлари Дания, ГФР ва Польша ҳудудларида топилган.

Иқлими. Европанинг аксарият қисми ўртача кенгликларда жойлашган. Европада арктика, субарктика, муътадил ва субтропик минтакалар икдим типлари бор. Европанинг арктика минтақасидаги оролларида иқлим совуқ, қиш узоқ, ёз қисқа(июлнинг уртача т-раси5° дан паст). Субарктика минтакасида (Исландия, Фенноскандия, Шимолва Шарқий Европа текислигида) ёз узоқроқ ва илиқроқ, июлда ўртача т-ра10—12°. Қиш ғарбий р-нларда  юмшоқ,  шаркда  совуқ;  ёғин 400—1000 мм, буғланиш ёғинга нисбатан кам. Мўътадил минтақанинг (Европанинг Ўрта денгиз буйи ва Қримнинг жанубдан бошқа қисми) шим.да иқлим совуқ, жанубда илиқ, ғарбида денгиз иқлими, шарқида эса мўътадил континентал, қиш совуқ, ёз шимолда салқин, марказида илиқ, жанубда иссиқ. Субтропик минтакада иклим Ўрта денгиз типли, қиш илиқ, серёмғир (янв.нинг ўртача температураси 4— 12°), ёз иссиқ ва қуруқ.

Қишда энг паст ойлик тралар Европанинг шимолий-шарқида Печора дарёси хавзасида бўлади (бу ерда энг паст температура—52° қайд қилинган). Умуман қиш Шарқий Европада совуқ. Шарқий Европанинг жанубда қор бир ой, шим.да 7—9 ой эримайди. Июлда уртача температура Европада Ўрта денгиз атрофида (28—30°) ва Каспий денгизи буйида (24—26°) энг юқори, Арктика о.ларида энг паст(2—4°) булади. Энг юқори температура (48°) Пиренеи ярим оролинингнинг жанубда кузатилган.

Европада йиллик ёғин миқдори ғарбдан шарққа томон камайиб боради. Атлантика океанига яқин районларда йилига1000—2000 мм ёғин ёғади. Шарқий Европада йиллик ёғин миқдори 300—500 мм, Каспий денгизи буйида200 мм ва ундан кам, Арктика оролларида 300—400 мм. Европанинг катта қисмида йиллик ёғин миқдори буғланишга нисбатан кўпроқ.

Ички сувлари. Оқиб турадиган сувнинг ҳажми (2850 км3) жиҳатидан Европа Ер юзида Жануб Америкадан кейин 2-ўринда. Европада сув оқими ғарбдан шарққа ва шимолдан жанубга томон камайиб боради. Европанинг катта қисми Атлантика океани ва унинг денгизлари ҳавзасига, оз қисми ШимолМуз океани ва ички қавза— Каспий денгизига мансуб.

Йирик дарёлари. Шарқий Европа текисликларида жойлашган. Волга дарёси узунлиги (3530 км), ҳавзасининг майдони (1360 минг км2) ва ўртача йиллик сув сарфи (8000 м/сек) бўйича1-ўринда. Бошқа дарёлари: Урал, Днепр,  Дон,  Печора,  Днестр,  Шимол Двина.  Ғарбий Европадаги энг катта дарёлар: Дунай (узинлиги 2850 км, ҳавзасининг  майдони 817  минг  км2), Рейн,  Эльба,  Висла,  Луара,  Тахо,  Одра.  Дарёлар  Шарқий  Европа текисликларида қордан, қисман ёмғирдан, Ўрта Европа текисликларида, асосан, ёмғирдан, Альп тоғларида қор, ёмғир, қисман музликларнинг эришидан, Ўрта денгиз бўйидаги карст рельефли районларда грунт сувларидан тўйинади. Европа дарёларига оқимни тартибга солиб турувчи кўплаб сув омборлари ва бошқа  сув иншоотлари қурилган, уларнинг кўпчилиги ўзаро ва кўллар билан каналлар орқали боғланган, натижада уларнинг транспорт аҳамияти ортган.

Кўллар. Европада нотекис тақсимланган. Улар асосан, тўртламчи даврда музлик босган ерларда жойлашган. Текисликлардаги кўллар: Ладога, Онега, Венерн, Балатон, Веттерн, Меларен, Имандра; тоғ этагида жойлашган кўллар: Женева, Лаго-Мажоре, Комо, Гарда ва бошқалар. Баланд тоғ тепаларида«альп» кўллари, Апеннин ярим орли ва Исландияда вулкан кўллари бор. Кўлларнинг суви чучук. Жануб-шарқдаги арид районларда кўл суви шўр ва жуда минераллашган (Эльтон, Босқунчоқ). Европанинг Осиё билан чегарасида дунёдаги энг катта кўл— Каспий денгизи жойлашган. Европанинг Шимолва шимолий-шарқида ботқоқлик кўп.

Музликлари.  Европадаги  музликларнинг  умумий  майд. 118  минг  км2 дан  зиёд.  Энг  йирик  музликлари Шпицберген(58 минг км2), Новая Земля, Франц-Иосиф Ери, Исландияда ва Скандинавия тоғларида.

Музликларнинг қалинлиги 400 — 600 м, айрим жойларда1000 м гача. Альп тоғлари, Уралнинг шимоли, Пиренеи, Сьерра-Невада тоғларида ҳам музликлар бор.

Тупроқлари ўз хусусиятига кўра 4 минтақа (арктика,  бореал,  суббореал ва субтропик) зоналарига бўлинган.  Бореал  ва  суббореал  минтақа  тупроқлари  катта  майдонни  эгаллаган.  Тупроқларининг зоналлик  структураси  ва  типларига  кўра  Ғарбий  Европанинг  океан  иклимли  районлари  Шарқий  Европанинг континентал иклимли районларидан фарқ қилади. Арктика минтақасида арктика ва тундра тупроқлари шаклланган. Бореал минтақада подзоллашган, сур тусли ўрмон, чимли торфсимон тупроқлар тарқалган.

Бу зонада интрозонал тупроқлардан аллювиал, чимли-карбонатли, торфли ботқоқ тупроқлари ва бошқалар  бор. Тоғли районларда тоғтундра, чимли-подзоллашган, сур тусли ўрмон тупроқлари учрайди. Суббореал минтақанинг мўътадил кон-тинентал районларида қора ва каштан, қўнғир чала чул тупроқлари, океан иклимли  районларда  қўнғир  ўрмон,  чимли-карбонатли,  тоғларда  подзоллашган,  тоғ-ўтлоқ  тупроқлари тарқалган. Субтропик минтақада қўнғир, қизил, сариқ, бўз-қўнғир, Ўрта денгиз атрофидаги тоғларда тоғ қўнғир ва жигарранг тупроқлар бор. Қора, қўнғир ва сур тусли ўрмон ҳамда жигарранг тупроқли ерлардан деҳқончиликда кўпроқ фойдаланилади.

Ўсимликлари. Флористик таркибига кўра ЕВРОПА ўсимликлари Голарктика областита киради. Европа флорасида Осиё, Африка ва ШимолАмерика ўсимликларига хос оила, туркум ва турлар кўп, эндемиклар эса кам.

Европада қуйидаги ўсимлик типлари мавжуд: тундра, бореал ёки тайга, дашт, чўл, субтропик ўсимликлари. Ўрмон ўсимликлари энг катта майдонни эгаллаган, тундра ва чўл ўсимликлари у қадар кўп эмас. Европа худудида табиий ландшафтлар деярли қолмаган, улар ўрнини ўзгартирилган маданий ландшафтлар эгаллаган. Тундра ва тоғларнинг ландшафти ва фаунаси кам ўзгарган. Ўрта ва Жанубий Европада кенг баргли  ўрмонлар  кўплаб  қирқиб  юборилган.  Тундрада  йўсин  ва  лишайник,  ўт,  буталар,  жанубда дарахтлар ўсади. Тайга ўсимликлари кенг майдонда тарқалган, жануб чегараси 57—58° ш. к.дан ўтади.

Тайга зонасида игна баргли ўрмонлар, ўтлоқлар, ботқоқликлар бор. Кенг баргли ва игна баргли аралаш ўрмонлар  тайгадан  жанубда  жойлашган  ва  Скандинавия  жанубдан  Уралгача  чузилган.  Кенг  баргли урмонларнинг жануб  чегараси Ғарбий Европада 40° ш.  к.дан,  Шарқий Европада 53—54° шимол  қисмидан ўтган.  Тоғ оралиғидаги текисликлар (Чехия текислиги, Ўрта Дунай текислиги)да ўтлокли даштлар бор. Тоғ ён бағрилари (пастдан юқорига) кенг баргли,  игна баргли,  субальп бутазорлари,  альп ўтлоқлари билан қопланган. Ўтлоқлардан яйлов сифатида фойдаланилади. Кенг баргли ўрмонлардан жануб да ўрмонли дашт  ва  дашт  зонаси  бўлиб,  бу  ерлар  асосий  деҳқончилик  райони.  Табиий  ўсимликлар  фақат қўриқхоналардагина  яхши сақланиб қолган.  Чала чўл ва чўл зоналаридан кўй боқиладиган яйлов сифатида  фойдаланилади.  Европанинг  субтропик  районларидаги  текислик  ва  тоғ  этакларида  доим  яшил ксерофил ўрмон ва бутазорлар бор. Ўрта денгиз атрофидаги ўрмонлар кесилиб, ўрни экинзор, токзор ва цитрус ўсимликлар плантацияларига айлантирилган.

Ҳайвонот  дунёси.  Голарктика  зоогеографик  областига  мансуб.  Ҳайвон  турлари  географик  зоналар бўйича, асосан ўсимлик типларининг жойлашишига мувофиқ тарқалган. Тундрада иқлим совуқлигидан ҳайвон тури кам. Майда кемирувчилар, шимол буғуси, қутб тулкиси, бўри, тюлень, ҳар хил қушлар яшайди.  Шпицбергенда  мушкли  қўчқорбуқа  иклимлаштирилган.  Тайга  ҳайвон  турига  бой.  Сут эмизувчилардан қўнғир айиқ, бўри, тулки, соболь, тийин ва б., турли қуш, ҳашарот кўп. Аралаш ва кенг баргли  урмонларда  ёввойи  мушук,  асл  буғу,  тўнғиз,  лось  ва  бошқалар, қўриқхоналарда  зубр  яшайди.

Қушлардан какку, булбул, бойўғли ва бошқалар бор. Ўрмон ҳайвонлари, айниқса йирик сут эмизувчилар жуда камайиб кетган.

Шарқий  Европанинг  дашт  ва  чала  чўл  районлари  учун  кемирувчилардан  юмронқозиқ,  қуён,  кўшоёқ,  сув каламуши ва бошқа хос. Каспий денгизи бўйида сайғоқ, қарсоқ тулки, қумсичқон; қушлардан бургут, бедана ва бошқалар кўпроқ учрайди. Ўрта денгиз атрофида тоғ ҳайвонлари яшайди. У ерда судралувчилар, сувда ва курукликда  яшовчилар  кўп.  Сут  эмизувчилардан  безоар  ва  альп  эчкилари,  ёввойи  қўй,  жайра, Гибралтарда магот маймуни; қушлардан чумчуқ, зағизғон, қалдирғоч, судралувчилардан калтакесак, геккон, илонлар, тошбақа, сувда яшовчилардан— бақа, қурбақа, саламандра, тритон бор.

Географик тадқиқотлар тарихи. Европа қитъасининг айрим қисмларини кашф этишни критликлар бошлаб беришган. Улар милоддин аввал 16-асрдан олдинроқ Киклада архипелагини эгалладилар. Пелопоннес ярим орлида яшовчи ахейлар милоддан аввал 15—13-асрларда Пинд ва Олимп тоғларини, Халқидия ярим ороли, ШимолСпорада, Лемнос ва Иони оролларини кашф қилдилар. Милоддин аввал 9-асрда финикиялик денгизчилар Апеннин ярим ороли, Мальта, Сицилия, Сардиния, Балеар ороллари, Пиренеи ярим ороли соҳилларига сузиб борадилар. Милоддан аввал 1-минг йиллик ўрталарига келганда юнонлар Жанубий Европа соҳилларини кашф этиб бўлдилар. Милоддан аввал 320 йилгача  юнонистонлик  Пифей  Европанинг  ғарбий  соҳилларини— Бискай  қўлтиғидан  Шимол Денгизгача ўрганди. Милоддан  аввал 4-асргача юнонлар Болқон ва Апеннин тоғлари орқали ўтиб, Шарқий Альп тоғларигача борганлар. Милоддан аввал 58—51 йилларда Юлий Цезарь легионлари Франциянинг кўп дарёлари ва Буюк Британиянинг Темза дарёсигача бўлган жойларни ўргандилар. Милоддан аввал 35 — милодий 9 йилда Октавиан Август  саркардалари  Марказий  Европага  бостириб  кириб,  Рейн,  Дунай  водийлари,  Фриз  ороллари  билан танишдилар. 43—84  й.ларда  римликлар  Уэльс  ярим ороли,  Мэн  ва  Англси  ороллари,  Пеннин  тоғларигача бордилар. 8-асрда ирландлар Фарер ороллари ва Исландияга биринчи бўлиб бордилар. 9асрда бу оролларни норманнлар эгалладилар. Улар Скандинавия ва Кола ярим орлларини шимолдан айланиб, Оқ денгизгача етиб бордилар. Болтиқ денгизининг Ботник, Рига, Фин қўлтикларида сузиб, барча йирик оролларни, Неман ва Ғарбий Двина дарёлари этакларини кашф этдилар. 8—9-асрларда араблар бутун Жанубий Европа, 711—718 йилларда ўзлари босиб олган Пиренеи ярим ороли билан жануб-шарқ ва шаркда Эмба ва Ёйиқ (Урал) дарёлари ҳамда Волга бўйининг унга Кама дарёси қуйилишигача бўлган жойларини ўргандилар.

Шарқий Европанинг қолган ҳамма районлари ва бутун Шимолий Европани Болтик,  денгизи қўлтиклари ва Оқ денгиздан Уралгача руслар тадқиқ қилди. 15—16-асрларда рус денгизчи сайёҳлари Шимолий Европанинг бутун қирғоқлари бўйлаб сузиб, Канин ярим ороли, Колгуев, Вайгач, Новая Земля ва Шпицберген ороллларини ўргандилар. 16-аср 2-ярмида рус ер ўлчовчилари Шарқий Европадаги дарё, йирик кўллар, орол ҳамда ярим оролларни тадқиққилиб, харитага туширдилар. 18-асрда рус сайёҳлари Урал тоғлари, Ялпи Сирт, Каспий бўйи пасттекислиги, Кумаманич ботиғи, Валдай қирлари ва бошқа жойларни ўргандилар.

Жанубий Европа денгизлари  соҳили  ва  Атлантика  океани  соҳилини 13—15-асрларда,  асосан  Италия денгизчилари батафсил тадқиқ қилиб харитага туширдилар. 18-аср охирларида француз, итальян, поляк ва  бошқа  олимлар  Апеннин,  Альп,  Карпат,  Пиреней,  Динара  тоғлари,  Марказий  Франция  массивини ўрганишни  давом  эттирдилар. 19-асрда  геолог  ва  географлар  Альп  ва  Фенноскандия  тогларининг тузилишини, Буюк Британия оролининг рельеф хусусиятларини аниқладилар.

Аҳолиси 2000 йилга келиб 725,5 млн. кишига етди.

Антропологик таркиби. Европанинг деярли барча аҳолиси катта европоид ирқига мансуб бўлиб, бир неча кичик  ирқларга  бўлинади.  Скандинавия  мамлакатлари,  Буюк  Британия,  Ирландия,  Исландия, Нидерландия, Эстония ва Латвия ҳудудларида атлантика-болтиқ ирқига мансуб аҳоли яшайди. Европанинг марказий  вилоятлари  ва  унинг  шарқий  қисмида  ўрта  Европа  ирқига  мансуб  турли  халқлар  бор.

Адриатика денгизи шарқидаги мамлакатларда, Греция шимоли, Болгария, Австрия жануби ва Италия шимоли (Тироль), Кора денгизнинг шимолий ғарби ва шарқида истиқомат қилувчи аҳоли болқон-кавказ ирқига киради. Испания, Италиянинг катта қисми, Франция, Греция жануби, Ўрта денгиз оролларида ҳинд-ўрта денгиз ирқига, Литва, қисман Латвия ва Шимолий Европанинг Россия қисмида оқ денгиз-болтиқ ирқига мансуб халқлар яшайди. Европанинг Урал ва Волга ҳавзалари ва бошқа ҳудудларда турли ирққа мансуб халқлар бор.

Этник таркиби. Европа халқлари тилларининг кўпчилиги ҳинд-Европа тиллари оиласига мансуб. Шарқий ва Жануб-Шарқий Европада славянлар гуруҳига мансуб халқлар жойлашган. Руслар, украинлар, белоруслар— шарқий славянлар; поляклар, чехлар, словаклар— ғарбий славянлар; болгарлар, македонлар, серблар ва черногорлар жануб славянларни ташкил этади. Шимолва Марказий Европада герман тилларида сўзлашувчи халқлар—немислар, австрияликлар,  швейцарияликлар,  люксембурглар, голландлар, фламандлар, инглизлар, шотландлар, данлар, шведлар, норвеглар, исландлар ва б. яшайди, Жануб-Ғарбий Европа аҳолиси роман тилларида сўзлашувчи халқлар— итальянлар, французлар, испанлар, португаллар, руминлар, молдаванлар ва бошқалардан иборат.

Жануб-Шарқий Европадаги ҳинд-орийлар гуруҳига мансуб лўлиларнинг кўпчилиги ва барча мамлакатларда истиқомат  қилувчи  деярли  ҳамма  яҳудийлар (расмий  тили— идиш,  иврит  тили) маҳаллий  тилда сўзлашади.  Грек  тили  ва  албанлар  тили  ҳинд-Европа  тилларининг  алоҳида  гуруҳига  киради.  Европа аҳолисининг салмоқли қисмини урал-олтой халқлари тилларида сўзлашувчилар ташкил этади. Финлар, эстонлар, кареллар, мордвалар, марилар, удмуртлар, венгерлар ва бошқа угор-фин тилларида, чувашлар, татарлар, бошқирдлар, гагаузлар ва бошқа туркий тилларда гаплашади.

Европада христиан дини, асосан икки оқим(православие ва католицизм) га бўлинади; шунингдек, 16—17-асрлардаги  реформация  даврида  католик  черковидан  ажралиб  чиққан  протестантизм  ва  бошқа  диний оқимлар бор. Шарқий ва Жануб-Шарқий Европа халқларида православие, Жануб-Ғарбий Европа аҳолиси ўртасида католицизм  кенг  ёйилган.  Европадаги  туркий  халқлар,  албанлар,  лўлиларнинг  кўпчилиги,  шунингдек, боснийлар ва болгарларнинг бир қисми ислом динига, яҳудийлар иудаизмга эътиқод қилади.

Сиёсий бўлиниши. Европанинг ҳоз. сиёсий харитаси1990-йиллардаги сиёсий ўзгаришлардан сўнг янгиланди. Бир қанча давлатлар, жумладан шўролар иттифоқининг барҳам топиши, Югославиянинг парчаланиши, Чехословакиянинг  Чехия  ва  Словакияга  бўлиниши  натижасида  бир  канча  янги  давлатлар  вужудга келди, ГДР ва ГФР бирлашди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий