Вануату

Spread the love

Географик жойлашуви. Вануату Республикаси — Янги Гебрид архипелаги, Банкс ва Торрес каби, бир гуруҳ оролларда жойлашган Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмидаги давлат ҳисобланади. 

Расмий номланиши Вануату Республикаси
Мустақиллик санаси 1980 йил 30 июль (Буюк Британия ва Франция мустамлакаси бўлган)
Давлат тили бислама, инглиз ва француз
Пойтахти Порт Вила
Йирик шаҳарлари Порт Вила
Бошқарув шакли Парламент республикаси
Майдони 12,2 000 км.кв. (дунёда 156-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги
Аҳоли сони(2005) 207,3 мингкшш (дунёда 184-ўринда)
Зичлига 1 км.кв. га 17 киши
Пул бирлиги Вату (VUV код 548)
Интернет-домен .vu
Телефон коди +678
Соат миллари UTC+11

 Тарихий номланиши — “Янги Гебридлар”. Вануату пойтахти — Порт Вилла ҳисобланиб, Эфате оролида жойлашган, Вануату ҳудудларини 82 та ороллар (шулардан 12 таси йирик) ташкил этиб, шулардан 65 тасида одамлар истиқомат қилади. Архипелаг ороллари шартли равишда уч гуруҳга — шимолий, марказий ва жанубий қисмларга бўлинади. Вануату архипелаги ороллари, келиб чиқиши вулқонли ўчоқларга эга бўлган, усти ҳамиша яшил тропик ўрмонли қир-адирлар билан қопланган вулқонли ландшафтдан ташкил топган. Архипелагнинг энг юқори чўққиси — ҳали отилишга улгурмаган Табвемасан (1,877 м) вулқони ҳисобланади. Ёзда (январь-февраль ойларига тўғри келади) ўртача ойлик ҳарорат 27° С — 29° С ни, қишда салқинроқ бўлиб июль ва август ойларида ҳарорат 19° С — 22° С га етиб боради (тоғларида 10° С). Декабрь ойидан то март-апрель ойларига қадар Вануату бўйлаб кучли тропик довуллар ўтади. Кўпгина оролларда (Амбрим ва Танна оролларидан ташқари), тоғлардан ёмғир сувларига тўйинган кўп сонли кўллар оқиб туша бошлайди. Оролларда қизил тупроқли хосилдор ерлар кўпдир, Шимолда тоғлар нам тропик, жануб томонда игнабарг дарахтларига тўла ўрмонлар, жанубнинг ўзида эса саванналар ёйилиб ётади. Ўсимлик олами жудаям кўп жайдари ўсимликларга бойдир. Аммо ҳайвонрт олами унчалик ранг-баранг эмас. Экваторияга яқинлиги, балиқларнинг кўплигини таъминлаб берган. Бу ерда шунингдек денгиз тошбақалари, қисқичбақалар ва лангустлар кўп учрайди.

Маъмурий тақсимланиши. Мамлакатнинг маъмурий-ҳудуди: 11 та округга бўлинади. Мамлакат пойтахти — Эфат оролидаги Порт-Вила шаҳри ҳисобланади.

Аҳолиси ва дини. Этник таркиби деярли бир хил, ороллар аҳолиси тахминан 98,5 % ни меланезийлардан иборатдир. Улар ўзларини “нивануату” (сўзма-сўз таржима қилганда— “ўз ерининг халқи”, “маҳаллий ҳалқ” маъноларини беради) деб атаб, бир неча қабилаларга бўлинадилар. Қолган аҳолиси – Европаликлар (тахминан 1,1 % ни ташкил этади) ва жануби-шарқий Осиё мамлақатларидан келган аҳолидан иборатдир. Мамлакатнинг расмий тили- кучли ўзгартирилган инглиз ва француз тилларидан иборат, озгина хитой тили қўшилган ўзига хос, “бислама” ёки “бичелама” деб аталадиган тилдир.

Дини — Христианлик (пресвитерианлар — 3,4 % ни, англиканлар — 13,4 % ни католиклар эса — 13,1 % ни ташкил этади). Одатий махаллий динларига 5,6 % аҳолигина ибодат қилиб, аҳолининг қолган 9,6 % ўзларини турли конфессиялар, будда ва конфуцций таълимоти ва динларига тегишли деб ҳисоблайдилар.

Сиёсий тизим. Вануату — 1980 йил 30 июльдаги Конституцияга асосан, Буюк Британия ва Франция томонидан мустақилликга эга бўлган ёш парламент Республикадир. Мамлакат бошлиғи — Президент ҳисобланиб, парламент томонидан 5 йил муддатга сайланади. Қонунчилик ҳокимияти бир палатали парламент, яъни — Миллий Кенгашга талуқтидир. Ижроия ҳокимияти Бош Вазир бошчилигадаги ҳукумат томонйдан амалга оширилади. Суд тизимининг энг юқори инстанцияси (босқичи) — Олий суд ҳисобланади. Мамлакатда сиёсий партия ва бирлашма фаолиятига рухсат берилган. Вануату, Буюк Британия томонидан бошқариладиган Ҳамжамият таркибига кириб, БМТнинг (1981 йиддан бошлаб), Жанубий-Тинч океани комиссияси, Жанубий-Тинч океани форуми, Бетарафлик ҳаракатининг ва бошқа бир неча Халқаро ташкилотларнинг аъзоси ҳисобланади.

Иқтисодиёти. Вануату иқтисодиётининг асосини — қишлоқ хўжалиги ташкил этади, унда тахминан 80 % меҳнатга лаёқатли аҳоли сони жалб қилинган. Ҳўжалиқца какос пальмалари, қаҳва ва шоколад дарахти, таро, ямс, маниок, мевали дарахтлар ва сабзавотлар ўстирилади. Шунингдек чорвачилик, балиқчилик ва ёғоч тайёрлаш билан ҳам шуғулланилади. Эфате оролида марганец рудаси, Малекула ва Эспириту-Санто оролларида — олмос, олтин ва кумуш қазиб олинади. Мамлакатда чет-эл туризми тобора ривожланиб бормоқца. Мамлакат бюджети, асосан импортга бўлган пошлина (бож тўловлари) асосида шаклланмоқда. Экспорт учун: какос ёғи, какос ёнғоғи, қаҳва, какао, музлатилган балиқ, гўшт ва ёғоч-тахта тайёрланиб етказиб берилади. Импорт орқали эса: техника ва ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ёқилғи олиб кирилади. Япония, Австралия, Германия, Испания, Сингапур, Янги Зеландия, Франция ва Фиджи ороллари асосий ташқи савдо ҳамкорлари саналади.

Тарихи. Ороллар 1606 йили Испания денгизчиси П.Кирос томонидан кашф этилган. XVIII асрнинг 70-чи йилларида, Джеймс Кук бу оролларда тадқиқотлар олиб бориб, уларга Янги Гебридлар “Новьге Гебриды” деб ном қўяди. XIX асрнинг ўрталарида бу ерга инглиз ва француз плантациялари эгалари сузиб келишади, ва шу вақтдан бошлаб инглизлар билан французлар ўртасида архипелаг учун жанг бошланади. 1887 йили Буюк Британия ва Франция ўртасида, бу оролларга бирга эгалик қилиш келишуви кучга кипади. 1906 йили Янги Гебрид, Франция ва Буюк Британиянинг қўл остидаги бирга бошқарадиган ерлари (кондоминиуми) санала бошланади. 1980 йил 30 июль Вануату мустақиллиш эълон қилинади.

манбаа: Р. Мамадалиев. “Дунё мамлакатлари”. Тошкент-2013 й. 

Вам может понравиться

Добавить комментарий