Афғонистон

Spread the love

Афғонистон ислом республикаси — Осиёиинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган давлат бўлиб, денгезга олиб чиқадиган йўллари мавжуд эмас.

Расмий номланиши Афгоннстон Ислом Республикаси
Мустақиллик куни 1919 йил 19 сеитябрь (Буюк Британиямустамлакаси бўлган)
Расмий тили Пушту, Дари
Пойтахти Қобул
Йирик шаҳарлари Қобул, Кандагар, Хирот, Мозори-Шариф, Джалолобод, Қундуз
Бошқарув шакли Ислом республикаси
Майдони 645,81 минг км.кв. (дунёда 40-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги
Аҳоли сони (2005) 28,57 млн кяши (дуиёда З8-ўринда)
Зичлига 1 км.кв. га 44,2 киши
Пул бирлиги Афгани (АFN,код971)
Интернет-домен .аf
Телефон коди +93
Соат миллари UTC+4:30

Картинки по запросу фото афганистан флагГеографик жойлашуви. Шимолда; Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон, шаркда; Хитой, Хиндистон ва Покистон, жанубда; Покистон ва ғарбда эса Эрон мамлакатлари билан чегарадошдир. Афғонистон тоғли мамлакат бўлиб, ҳудудининг деярли 2 қисми тоғлар ва баландликлардан ташкил топган. Шимолда бир нечта водийлари бўлиб, жануб ва жануби-ғарбий қисмларида Регистоннинг чўлли ҳудудлари ёйилиб ётибди. Мамлакатнинг энг асосий тоғ тизими Ҳиндиқуш бўлиб, у шимоли-шарқдаги Помир тоғларидан ғарбдаги Эрон чегараларигача деярли 965 км чўзилиб кетгандир. Ҳиндиқуш тизимининг ўртача баландлиги тахминан 4,270 м ташкил этади. Иклими субтропик континентал, қуруқ ва ўзига хос бўлиб, мамлакатнинг айрим худудларида ҳаво ҳароратининг йиллик ўзгаришлари билан ажралиб туради. Сўв сатхидан 1,830 м баланд бўлган Қобулда сезиларли даражада қаттиқ қиш ва иссиқ ёз бўлади (июль ойида: +25″ С, январь ойида: 0°С дан 7°С гача). Кучли қумли бўронлар (“афгон шамоли”) кўп бўлиб туради. Асосий дарёлар — Амударё, Мурғаб, Герируд, Гильменд, Қобул. Қурғоқчиликни кўтарувчи ўсимликлари кўп ўсади, фақатгина Жалолобод водийсида хурмо пальмалари, кипарислар, зайтун ва цитрус дарахтлари ўстирилади. Мамлакатда нефть, табиий газ ва тош кўмир кон заҳиралари жудаям кўп. Мамлакатнинг шимолида тузли қопламалар аниқланган.

Маъмурий тақсимланишй. Мамлакат маъмурий-ҳудудий жиҳатдан 29 та вилоят ва марказга бўйсунган 2 округга бўлинган.

Аҳолиси ва дини. Миллий таркиб турли халқ ва элатларга бўлинади: пуштунлар — 48 % ни, тожиклар — 25 % ни, хазарлар — 19 % ни, ўзбеклар — 6 % ни қолганлар эса бошқа халкларни вакиллари ҳиобланишади. Аҳоли ислом динига ибодат қилишади (суннийлар — 74 %, шиалар — 15 %, қолганини эса ҳиндулар ва яҳудийлар ташкил этади).

Сиёсий тизим. 1992 йилнинг апрель ойидан бошлаб, мамлакат Афғонистон Ислом давлати деб атала бошлади ва ҳокимият Жиҳод Кенгаши бошқарувига ўтди. Мамлакат бошлиғи — Президент. Қонунчилик ҳокимияти — бирпалатали парламентдир.

Иқтисодиёти. Афғонистон — аграр мамлакат ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида қайта ишланадиган ерлар — суғориладиган ерлар 1/3 ни ташкил этади. Сабзавотчилик, полиз экинлар, мевачилик ва узумчилик ривожланган. Турини қайта ишлаш ва гилам тўқиш каби ҳунарлар сақланиб қолган. Мамлакатда олтин, лазурит, темир ва марганец рудалари қазиб олинади. Экспорт учун: героин, табиий газ ва қуруқ мева, шунингдек гиламлар, мевалар, жун, пахта ва қоракўл етказиб берилади. Импорт орқали: озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат моллари, автомобиллар, нефть маҳсулотлари ва матолар олиб кирилади. Мамлакатнинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари: МДҲ давлатлари, Япония, Покистон, Чехия, Словакия, Ҳиндистон ва ҳ.к.

Тарихи. Хоз.эрр.авв I асрда мамлакат ҳудуди қадимги Бақтрия давлати таркибига кирган. VI асрда эса Афғонистон ерлари Форс қўшинлари, сўнг эса Искандар Зулқарнайн қўшинлари томонидан (ҳоз.эрр.авв 330-329 й.) босиб олинган. VII асрда мамлакатни араблар босиб олишади ва аҳоли ўртасида ислом дини тарқала бошлайди. 900 йилларда Афғонистон ерлари Бухоро амирининг қўл остига ўтади. XIII-XVI асрларда мамлакат татар-мўғуллар босқинини бошидан кечириб, Буюк Мўғуллар давлати томонидан босиб олинади. 1709 йили Кандагар мустақил князлиги ташкил этилади, 1747 йили эса мамлакат ҳудуди, ягона бир давлат сифатида бирлаштирилади. 1838—1842 ва 1878—1880 йилларда — Инглизлар ва Афронлар ўртасида уруш бўлиб ўтади. 1919 йилнинг 28 февраль куни амир Омонуллахон Афгонистоннинг буткул мустақиллигини эълон қилади. Инглиз ва Афғонлар ўртасида бўлиб ўтган учунчи уруш (1919 й.) Инглизларнинг Афғонистон мустақиллигини тан олиши билан якунланди. 1973 йили мамлакатда ҳарбий тўнтариш содир бўлади ва Республика деб эълон қилинади. 1978 йилги яна қўзғолон (“Апрель революцияси”) бўлиб ўтди. Шундан сўнг мамлакатда социализм қуриш чора тадбирлари эълон қилинди. 1979 йили Афғонистон бошқаруви илтимосига кўра, Афгонистонга совет қўшинлари кириб келди. 10 йил ўтганидан сўнг Совет Иттифоқи ҳарбийлари мамлакатни тарк этишди. 1992 йили Афғон оппозиционерлари Қобулни қўлга олиб, мамлакатдаги прокоммунистик ҳолатга чек қўйишди, аммо фуқаролар уруши тўхтагани йўқ. Саудия Арабистон ва Покистон мамлакатларининг қўллаб қувватлашлари билан “Толибон” фундаментал ҳаракати ташкил этилди. 2001 йил 11 сентябрдан сўнг иттифоқчилар ёрдамида АҚШ толибонлар ҳаракатини ва Усома бин Лоден бошчилитидаги террористлар тайёрлаш лагерларини йўқ қилиш бўйича, ҳарбий операцияни амалга оширишди. Афгонистон ҳудудларида АҚШ ҳарбий базалари жойлаштирилган. 2002 йили АҚШ ҳукумати ёрдами билан Лоя-Джирга (қабила бошлиқлари кенгаши) Президент сифатида Ҳамид Карзайни эълон қилишади, 2004 йилда эса унинг вазифалари АҚШ назорати остида ўтган сайловларда расман тасдиқланади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий