Энг антиқа автобус бекатлари

Spread the love

 Автобус бекатларига кўз шунчалик кўникиб кетганки, уларнинг ёнидан пайқамай ҳам ўтиб кетиш мумкин.

Лекин қуйидаги бекатларнинг дизайни сизни нафақат тўхташга, балки бу ерда узоқроқ қолишга мажбур қилади.

Биз сизларга 2016 йилда энг ажойиб дизайнга эга деб топилган автобус бекатлари рўйхатини ҳавола этамиз. Кўринг, завқланинг.

Нориждаги автобус бекати, Буюк Британия

Бекат Майкл Спайсер томонидан лойиҳалаштирилган. У япроқ кўринишида ишланган бўлиб, шунинг ҳисобига каттагина ҳудудни ёпиб туради. Архитекторлар вестибюл ва йўловчиларнинг кутиш жойи устини ёпиш учун ярим шаффоф материаллар ва алюминий панелли алоҳида турувчи темир соябон бунёд этишган. Ижодкорлар табиий вентиляцияни ҳам унутишмаган.

Престондаги автошоҳбекат, Буюк Британия

1960-йиллар охирини ифодаловчи бу маскан BDP халқаро архитектура фирмаси ходимлари Кит Ингэм ва Чарльз Уислон томонидан лойиҳалаштирилган. Иншоот ўзига хос дизайни билан ажралиб туради. Дарвоқе, у ҳали-ҳануз Ғарбий Европадаги энг йирик шоҳбекатлардан ҳисобланади. Унга 1100тагача машина ва 80та икки қаватли автобус сиғади. Бундан 10 йил илгари шоҳбекатни бузиб ташлашлари мумкин эди, лекин архитектура дурдонаси сифатида эътироф этилиб, бузилмасдан қолди.

Гимарайншдаги автобус бекати, Португалия

Португалиядаги автобус бекати “Аррива” транспорт компаниясининг логистика муаммоларини ҳал этишга мўлжалланиб лойиҳалаштирилган.

Бекатга 96та автобус жойлашиши мумкин. Бинонинг ойнаванд деворлари атроф-муҳит билан аъло даражада уйғунлашган.

Spaarne касалхонаси яқинидаги автобус бекати, Нидерландия

Шакли ёрқин малларанг тусли китнинг катта очилиб турган оғзига ўхшайди.

Бекат сунъий материаллар – пенополистирол ва полиэфир пластикдан қурилган ўлчами 50 × 10 × 5 метрли дунёдаги энг катта иншоот ҳисобланади.

Сток-он-Трент шаҳридаги автобус бекати, Буюк Британия

“Гримшоу” халқаро архитектура фирмаси 2010 йилда шаҳарнинг марказий автобус бекатини лойиҳалаштириш ҳуқуқини қўлга киритган. Иншоот дизайни кўга уда ёқимли. Бекат шундай лойиҳалаштирилганки, пиёдалар оқими ва транспорт воситалари бир-бирига асло халақит бермайди.

“Бранден” автобус бекати, Австрия

Ушбу конструкция бекатга ўхшамаса-да ва об-ҳаво инжиқликларидан ҳимоя қилмаса-да, дизайни жуда ажойиб. Бекат ингичка пўлат устунлардан ташкил топган ўрмонни эслатади. Бекат дизайнер Со Фудзимото томонидан лойиҳалаштирилган.

Слау шаҳридаги автобус бекати, Буюк Британия

Бекат архитектураси 1800 йилда инфрақизил нурларни кашф этган маҳаллий астроном Уильям Гершел хотирасига аталган.

Бекатнинг “тўлқинли” дизайни инфрақизил нурлар тўлқинини такрорлайди. Йўловчилар айвон остида сайр қилиб завқланишлари мумкин. Бинонинг ташқи кўриниши турли ёритгичлар таъсирида турлича кўринишда ўзгариб туради.

Поппенбюттел автошоҳбекати, Германия

Бинони лойиҳалаштиришдан асосий мақсад ҳаво кемаси концептини тасвирлашдан иборат.

Шаффоф қанот остида саккизта автобус учун тураргоҳ ҳамда кенг кутиш хонаси жойлашган.

Гаградаги автобус бекати, Абхазия

Улкан тўлқин ёки чиғаноқ Гауди мозаикасини эслатиб юборади. Зураб Церетели томонидан лойиҳалаштирилган бекат Абхазияга олиб борувчи йўлда жойлашган.

Крумбах шаҳридаги автобус бекати, Австрия

Бекат испан архитекторлари Антон Гарсия-Абрил ва Дебора Месса томонидан лойиҳалаштирилган. Бекатнинг кўриниши маҳаллий дарахт кесиш корхоналарида тахлаб қўйиладиган дуб ёғочлари тахламини эслатиб юборади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий