Сузиб юрувчи шаҳарлар

Spread the love
Lilypad деб номланувчи сузувчи шаҳар лойиҳаси. Архитектор Vincent Callebaut томонидан сув нилуфари шаклида яратилган ушбу лойиҳа 50 минггача аҳолини сиғдира олади. Lilypad қуёш, сув кўтарилиши, ҳаво ва биомассалар каби тикланадиган энергия манбаларидан деярли 100 фоиз фойдаланишга мўлжалланган. Архитектор ушбу сузувчи шаҳардан қочоқлар учун муқобил бошпана сифатида фойдаланишни таклиф этмоқда.

Сузувчи шаҳарлар

Сузувчи шаҳарлар

AT Design Office компанияси томонидан ишлаб чиқилган сузувчи шаҳар лойиҳаси. Хитой каби аҳолиси кўп мамлакатда бўш ҳудудлар етишмовчилиги жуда кескин тус олган. Айнан шу боис мазкур архитектура фирмаси юқоридаги муаммони ҳал этиш йўлини кўрсатиб берди ва ўзининг сузувчи шаҳар лойиҳасини тақдим этди. Шаҳар гексагонал йиғиладиган модуллардан иборат бўлади ва юқори энергия самарадорлиги билан фаолият кўрсатади.

Сузувчи шаҳарлар

Серб дизайнерлари Александр Йоксимович (Aleksandar Joksimović) ва Елена Николич (Jelena Nikolic) томонидан ишлаб чиқилган сузувчи шаҳар лойиҳаси «Нуҳ кемаси» деб аталади. Ушбу шаҳар қуёш ва сув кўтарилиши каби тикланадиган энергия манбалари воситасида фаолият кўрсатади. Сузувчи шаҳарга ташқи периметр бўйлаб қишлоқ хўжалик далалари  ва ёмғир сувини тўплаш тизими бириктирилади.

Сузувчи шаҳарлар

X SEA TY – тик боғларга эга сузувчи шаҳар. Уни X-TU фирмасининг мутахассислари тақдим этмоқда. Шаҳардаги бинолар ғовакли бетондан иборат ва вертикал боғлар билан қопланган инларни эслатади. Шу тариқа, сувўтларида кечадиган фотосинтез жараёнлари шаҳар учун зарур бўлган биоёнилғининг ишлаб чиқарилишига кўмаклашади.

Сузувчи шаҳарлар

1dam.com туҳфаси

Вам может понравиться

Добавить комментарий