Жаҳондаги хатарли ресторанлар

Spread the love

 Бугунги кунда дунёда кўплаб ресторан ва меҳмонхоналар мавжуд ва уларнинг бошлиқлари кўплаб  мижозларни жалб қилиш мақсадида ўзаро  рақобатлар қилишади.

Уларнинг айримлари  меҳмонхона ва ресторанларни люкс ва замонавий қилиш орақали  кўплаб муштарийларни жалб қилиш мумкинлигини айтишади. Айрим бошлиқлар ўз ресторанларини классик шакл ва кўринишда бўлишини афзал кўришади. Уларнинг бошқа гуруҳлари меҳмонхона ва ресторанларини ажойиб ва ҳатто хатарли  шаклларда бунёд этишади. Туркиядаги “Алкатраз” рестораниУшбу ресторан  хатарли “Алкатраз” зиндонига ўхшатиб қурилган ва мижозлари учун ажойиб овқатлар тайёрлайди.У ердаги шифокор ва ҳамширага ўхшаган шахслар ҳам муштарийларни қўрқитишлари мумкин. Янги Зеландиядаги “Сариқ дарахт” рестораниУшбу ресторан ўрмон ўртасида  ўн метрлик  баландликка эга  дарахтнинг устида қурилган. Бу ерга келувчи  меҳмонлар ўрмондаги хатарли ҳайвонлар, ҳашаротлар ва бошқа таҳдидлардан ўзларини ўзлари қабул қилишлари лозим.
Финландиядаги  музли “Лайнив” рестораниМазкур ресторанга борувчи муштарийлар қалин кийим  кийинишлари лозим, чунки ундаги ҳарорат -24 даражани ташкил этади.
Олмониядаги энг қоронғи ресторанБу ресторан қизиқ ва даҳшатли шаклда қурилган. Жуда қоронғи бўлган ҳолда  ушбу ресторанда мижозларни кутиб олишади. Улар ушбу қоронғиликда миз ва овқатларини топишлари лозим. Уларни топгунча турли ҳодисалар юз беради. Ню-Йоркдаги “Нинза” рестораниҚўрқинчли бўлган ушбу ресторан Япония маҳаллаларига ўхшатиб қурилган. Овқатланишга келган муштарийлар самурай ва нинзанинг қилич билан қилган ҳужумларидан қўрқишлари мумкин.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий