Дунёдаги энг қиммат кучук

Мастифф зотига мансуб тилла рангли кучук 12 миллион юан ($1,9 миллион ) га сотилди. Бу эса шу пайтгача кучук учун тўланган рекорд нарх ҳисобланади. Бундан олдинги рекорд ҳам шу зотга мансуб Ҳонг Донғ лақабли кучукка тегишли бўлиб, у 2011 йилда 10 миллион юан ( $1,5 миллион) га сотилган эди. Сотувчининг айтишича, у мастифф зотига мансуб иккинчи қизил рангли кучукни 6 миллион юанга сотишга муваффақт бўлди.


Тарихдан бу зотдаги кучуклар Хитой ва Марказий Осиё ҳалқлари томонидан ов қилиш ва чорвани қўриқлашда фойдаланилган бўлиб, улар ўта содиқлиги ва яхши ҳимоячи бўла олишлари билан ажралиб турадилар. Уларнинг важоҳатли кўриниши айниқса ёввойи ҳайвонлардан чорвани қўриқлашда жуда қўл келади.

Хитойда қиммат автомобиллар ва заргар буюмлар билан бир қаторда, тибет қизил мастифлари бойлик белгиси ва обрў ҳисобланади. Бой қатлам орасида эса бир-бирига шу зотдаги кучукни совға қилиш оҳирги йилларда урф бўлмоқда. Натижада, унинг нархи осмонга сапчимоқда. Кучукларни кўпайтириш ва сотиш билан шуғулланувчилардан бирининг айтишича, бундай ақл бовар қилмас нархдаги олди-стодилар мастифф кучуклари нархини суниъй тарзда кўтариш учун ўзаро келишилган ҳолда амалга оширилмоқда.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий