Дональд Трамп туфайли Coca-Cola нархи ошади

Coca-Cola компаниясининг бош директори Жеймс Квинси АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан жорий этилган алюминий учун бож тўловлари боис завод ишлаб чиқараётган ичимликлар нархини ошириш режалаштирилганини маълум қилди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

Картинки по запросу коко кола и трамп

“Кун” нашрининг хабар беришича, «Пўлат ва алюминий баҳоси ошмоқда. Меҳнат баҳоси ҳам ошмоқда», — деди Квинси. У нархлар йил ўртасида ошишини айтди, аммо айнан қачон ва қанчага ошишига аниқлик киритмади. Шунингдек, бу хориждаги бозорларга ҳам тегишлими ёки фақат АҚШгами деган саволга ҳамойдинлик киритмади.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнда АҚШ пўлат импортига 25 ва алюминий импортига 10 фоизлик бож тўловларини жорий этди. Бунга жавобан Еврокомиссия АҚШданкелтириладиган қатор маҳсулотларга бож тўлови киритди.

Аммо 25 июлда Евроиттифоқ Трампга ён босишга мажбур бўлди. Хусусан, томонлар Европага суюлтирилган газ экспортини ошириш, бунинг эвазига Қўшма Штатлардан Европга келтириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига тарифларни пасайтиришга келишиб олишди.

манбаа: aniq.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий