Cиз қандай характер эгасисиз ?

Киши қандай характер соҳиби эканлигини аниқлашнинг яна бир усули. Бу “Темперамент ва Характер рақами”ни аниқлаш. Баъзан буни «Ҳаёт йўли рақами” дейишади. Қанчалик тўғри нотўғрилигини текширишингиз мумкин. Фақат ҳисоблашда адашмасликка ҳаракат қилинг. Масалан, агар киши 1989 – йил 16 – июл яъни 16.07.1989 бўлса, унда рақамларни бир хонали сон чиқмагунча қўшиб бораверамиз. 1990 – йил 25 –декабр бўлса, 25.12. 1990.
Мисол учун: 1 + 6 + 0 + 7 + 1 + 9 + 8 + 9 = 41 = 4 + 1 = 5. Темперамент рақами 5
2 + 5 + 1 + 2 + 1 + 9 + 9 + 0= 29 = 2 + 9 = 11= 1 + 1 = 2. Темперамант рақами 2
Энди уларга берилган тавсифларни ўқиймиз.

1 Умумий таъриф
Бу рақам куч, шуҳрат, ғайрат ва буюклик рамзидир. Бу рақамдаги киши ўзи танлаган йўлдан ҳеч қачон воз кечмайди. Ҳамма нарсада 1- бўлишни хоҳлашади, қизиққон, ақлли, фаросатли, ҳурматталаб, ҳар қандай вазиятда ғолиб бўлишни исташади ва бунга интилишади, олдига қўйган мақсадига эришиш учун олдинга сабрсиз сакрашмайди балки, ақл ва сабр билан бу йўлда нима қилиб бўлса ҳам эришишга интилишади. Уларда туғма сардорлик қобилияти бор. Ҳаётга жиддий қарайдиган кишилар билан қизиқишади, севса ҳам «Севгининг кўзи кўр, қулоғи кар «деб айтилган нақл айнан шу инсонларга мос. Мартаба учун кўп нарсани қурбон этишга қодирлар. Улар орасида санъаткор ва сиёсатчилар кўп.
Уларга маслаҳат: фақат ўзингизни эмас, атрофдагиларнинг ҳис-туйғуларини ҳисобга олишга ҳаракат қилинг, эҳтиёткор бўлинг, ҳамма ишдан фақат ўзингизга фойдаси бўладими йўқми? дейишни камайтиринг, акс ҳолда дўстларингиздан ажраб қолишингиз мумкин. Орзуларингиз ва мақсадларингизга албатта эришасиз. Омад!
Йигитлар: Қизиққон, ўзига ишонган, ҳаракатчан, қўрқмас, мард, тўғрикўнгилли, қийин вазиятларда уларга ишониш мумкин. Ҳамма нарсани ўзи ҳал етишни, бағрикенглик қилишни ва буйруқ бэришни жуда яхши кўради. Қалтис вазиятларда у жуда қизиққон аммо кўп ўтмай ҳиссиётларини яна жиловлайди. Мақташларини унга кўп еътибор бэришларини истайди ва яхши кўради. Ҳаёти давомида уни ўраб турган нарсаларни эгаллашга, қўлга киритишга, ҳаммадан устун туришга интилади. У билан ҳаёт қизиқ аммо тинчлик дэган нарса йўқ. Унга ўзининг кучли ҳисларини намойиш этиши муҳимдир.
Қизлар: Ўзига ишонган, сабрли, ақлли, кучли характер соҳибаси, ўжар, олдига қўйган мақсад сари астойдил ҳаракат қилади. Яхши суҳбатдош, фаросатли, баъзан қизиққонлиги туфайли ўйламай иш қилиб қўяди. У ўзига фақат ўзига ишонади, атрофдаги воқеа -ҳодисаларни бошқариб боришга интилиади аммо, ҳамма айтганини қилаверганларни ёқтиришмайди. Ҳамма нарсада олдинликни истайди. Раҳбарлик ҳислатини кучли намойиш етишига қарамай баъзида ўзи буни тан олмаса ҳам , у меҳр-муҳаббатга ҳамда эътиборга муҳтож.

2 Умумий таъриф
Бу рақам кайфиятда, ҳаракатларда, ўзини тутишида тенгликни ифодалайди. Юмшоқ характерли, ҳар қандай муаммолардан компромислар излайдиган, кўп ўйлайдиган шахслар. Дўстларига, яқинларига ва атрофдагиларга кўп маслаҳат бериб юришади. Баъзан бу уларнинг ўзларининг ишларига халақит бэриши мумкин. Бу рақам ўт ва сув, ҳаёт ва ўлим, бойлик ва камбағаллик ораси, яхшилик ва ёмонлик орасини ҳамда тенгликни ифодалайди. Сиз ҳар қандай вазиятга мослаша оласиз ва бундаги қонунларни қабул қилишингиз мумкин. Сиз ҳаддан зиёд ишончсизлик, сахийлик, чэгарадан чиқиб кетиш ҳодисаларидан йироқсиз. Бу ажойиб, сиз фақат бошқалар ҳақида эмас, балки ўзингиз ҳақингизда ҳам ўйлар экансиз. Сиз яхши маслаҳатчи, режа тузувчисиз аммо ижро этувчи эмассиз. Кўпинча пассив ва ажралиб туришади. Иш қилишдан кўра кўпроқ ўйлашади. Бу яхши. Режаларини ҳамма вақт ҳам рўёбга чиқаришга улгуришмайди. Севги бобида улар ўзларининг керакликларини ,уларни чексиз севишларини ҳис этиб турсалар, ҳаммаси яхши, аммо сал шубҳа пайдо бўлдими, томом, рашкчи бўлиб анчагина ўйламай иш қилиб қўйишлари мумкин. Уларда тез-тез тушкунликка тушишга мойиллик бор.
Уларга маслаҳат: сизга ҳамфикрли шахслар, дўстлар керак. Аммо бундай инсонларни танлашингизда ҳиссиёт билан эмас балки кўпроқ ақл билан иш юритинг. Бироқ ҳисларингизни яширманг! Тинчликсеварлик ҳислатингизни сира йўқотманг. Келажагингиз порлоқ, омад!
Йигитлар: Улар даврани , суҳбатлашишни жуда яхши кўришади. Ишонувчан, бошқаларни ҳам ишонтира олишади. Бошқаларни ҳислари учун қалблари очиқ, ақллари эса атрофдагиларни қабул қилиш тайёр. Бошқаларни муаммолари билан яшашади, атрофдаги ўзгаришларга тез кўникишади. Гўзаллик ва иффатни қадрлашади. Ҳислари билан яшашади. Меҳрибон, садоқатли бўлиши мумкин, аммо талабчан, ўжар, ҳумкронлик қилишга интилиши, рашкчи ҳам бўлиши мумкин. Улар билан муносабатда енг асосийси шошилмаслик. Муносабатлар оғир, ташвишли, чалкаш бўла бошласа, улар ўзларига кетиб қолишади яъни ўз хаёлий дунёсига ёпиниб олишади. Еътиборни торта оладиган, чуқур ҳис қиладиган, ишонтира оладиган шахс бўлиши мумкин. Ўзларига ўхшаган яъни айнан қизиқишлари бир хил, садоқатли, ақл билан иш юритадиган ва доим ёнида бўла оладиган инсонларни излашади.
Қизлар: Ажойиб суҳбатдош, гўзал, уларни аслида қанақа эканлигини янада яқинроқ танишиб билиш мумкин. Муаммоларни ва орадаги муносабатларни аниқлаштиришни ёмон кўришади. Улар ўзгарувчандир. Муносабатлар қанча очиқ, орада ишонч қанча кучли бўлса, ўзларини шунчалик бахтиёр ҳис етишади. Ўзига нисбатан ўжарликни кўтармайди. Ҳиссиётлари ҳам юзаки ҳам чуқур бўлиши, бир хил ва бирдан ўзгариб қолиш ҳислатига эга. Улар билан муносабатда енг асосийси шошилмаслик. Бошқаларнинг ҳис-туйғулари олдида ожизлар. Баъзан узоқ фалсафий суҳбатлардан кўра совғалар ва қулайликни афзал билишади. Кўрсатилаётган эътиборларни, гулларни, совғаларни қабул қилиб юриши, кейин бирдан фикрини ўзгартириб орадаги муносабатларни тўхтатиши мумкин.

3 Умумий таъриф
Бу рақамдаги шахслар бошқалардан тезроқ ўз характерларини намоён етишади. Улар янги билимларни тез ўзлаштиришади, баъзан жуда ёшлигида. Сиз ўткир ва сезгир ақл соҳибисиз. Талантли инсонсиз аммо, ўзингизни олдингизга қўйган мақсадга эришиш йўлда фақат осон йўл ва фойдани изласангиз юқори чўққиларга эришолмай қолишингиз мумкин. Ҳаракатчан, ҳаётга ўта жиддий қарамайдиган, қобилиятли, ўзига талабчан инсонлар. Ҳар қандай соҳани гуллатишади. Улар ғурурли, эркин инсондирлар. Буйруқ бэришни, атрофдаги ҳосидаларни бошқариб туришни яхши кўришади. Сизга ишониш мумкин, сиз яхши ишчи, дўст , инсонсиз. Қизиқишларингиз, интилишларингиз ўхшаш бўлган инсонларни изланг.
Уларга маслаҳат: сизга қизиқарли инсонлар, яхши давра ва суҳбатдошлар керак.Яна фақат ерта билан эмас, балки бугун билан яшаш ҳам яхши. Тўғри бошланиш билан юқори чўққиларни эгаллашингиз мумкин, чунки кучингизга ишонасиз бу тўғри, аммо туғма сабрсизлигингиз ва осон йўллар излашингиз келажакда юксак мартабалар эришишингизга тўсқинллик қилиши мукин. Буни ҳам ҳисобга олинг. Сиз яхши инсонсиз ва шундайлигингизча қолинг!
Йигитлар: Яхши суҳбатдош, қобилиятли, саргузаштларни, қалтис ишларни ёқтирадиган, ҳар қандай даврани қизита оладиган кишилар. У зерикишни, эркинлигини тўсиб қўйишларини ва ўзи устида бошқарувни кўтармайди. Биринчи учрашувда ўзи ҳақида енг яхши таассурот қолдиришга уринади. Орзу қилишни жуда яхши кўради. У учун муҳими дилдан суҳбатлашиш, ақлий пойга, қизиқишлар мослигидир. Маъсулияцизликка мойиллиги бор. Аммо ваъда бераманки, бундан инсон билан зерикиш нималигини билмайсиз.
Қизлар: Ақлли ва фаросатли, ажойиб суҳбатдош, ўзини юриш –туриши билан ром эта олади, эркинликни афзал билади, ҳаракатчан, самимий, ҳиссиётли, оптимист, орзулар ва истакларга жуда бой. Нима исташини билади ва бунга интилади. Дўстликни қадрлайди, фақат келажакка қарайди. Кайфияти ўзгарувчан, чуқур мазмунли муносабталардан чарчайди. У билан эҳтиёткор бўлиб суҳбатлашиш зарур. Биринчи навбатда ўзини еҳтиёжларини қондиришга уринади. Аммо, атрофдагиларга қувонч улашга чин кўнгилдан ҳаракат қилади.

4 Умумий таъриф
Бу рақамдаги шахслар қобилиятли, ақлли, эҳтиёткор, меҳнаткаш, қалтис ишлардан йироқда юришни афзал биладиган шахслар. Улар ўз режалари, гўялари билан юрадиган, бошқаларнинг ёрдамисиз фақат ўзи ҳамма нарсани ҳал етишни, ҳар қандай сирни тагига ўзи етишни истайдиган кишилар. Сизнинг шиорингиз — ишонч, ростгўйлик ва барқарорлик. Сизни алдаш энг катта хатодир аммо сиз ҳам ўзингизни алдашдан йироқ бўлишга интилинг. Кўпинча сиз нарсаларга ўз назарингиз билан қарайсиз, баъзан бу ҳол бошқалар билан келишмовчиликларга олиб келади. Қийинчиликдан ҳеч ҳам қочмайсиз, балки уни енгишга ҳаракат қиласиз. Уларга ишониш мумкин. Оиласини кўз қорачиғидек асрашади ва қадрлашади. Бу рақамдагиларда камдан кам романтиc шахслар учрайди.
Уларга маслаҳат: ўз мақсадингиз йўлида дадил қадам ташлаб ундан ҳеч ҳам чекинманг. Кучингизга ишонинг. Сиз албатта уддалайсиз!
Йигитлар: Улар яқинлари ва оиласига жуда боғланган. Оиласининг қадриятларини ва анъаналарини давом еттириш улар зиммасида. Муносабатларда аниқлик ва ишончлиликни исташади. Ҳаётларининг моддий тарафини ошириш ташвиши билан юришади. Ўзлари аниқлаштириб, режа асосида юритадиган ҳаётини ўзгартиришни исташмайди. Ўйлаб иш қилишади. Самимий, садоқатли, сабр – тоқатли, ақлли. Уйда ишларни бўлиб олишни ва иш юзасидан бўладиган муносабатларни хуш кўришади.
Қизлар: Реалист, ҳамма нарсада ақл билан иш юритади. Оиласига жуда боғланган. Муносабатларда аниқлик ва ишончлиликни истайди. Экономка, исрофгарчиликни ёмон кўради ҳамда пулни беҳуда сарфламайди, аммо сифатли ва яхши нарсага пулни аямайди. Характерингизни инжиқликлар, ўжарлик, майда нарсалар устидаги урушлар билан намойиш этасиз. Рашкчи, бошқаришни ёқтиради, садоқатли, меҳнаткаш, ҳаракатчан.

5 Умумий таъриф
Оптимист, фаросатли, ажойиб суҳбатдош, дилкаш инсонлар, ақлли, ҳамма нарсага қизиқишади, саргузаштларни севишади. Чет эл тилларини ва анъаналарини тез ўзлаштириб ўрганишади, жуда ҳиссиётли, таваккални ёқтиришади, гапириш ёки меҳр кўрсатиши одоби билан ўзига ром эта олади, тадбир ва дўстлар даврасини севишади, баъзан кутилмаган хатти-ҳаракати билан атрофдагиларни ҳайрон қолдиришни яхши кўришади, ўзгаришлар янгиликларни яхши кўришади, меҳрибон, кўнгилли инсонлар, кайфиятлари ўзгарувчан, аччиғИ бурни устидат уради, муаммолардан осонгина қултилиб кетиш ҳислатига эгалар, адолатпарвар, эркинликни афзал билишади. Уларни ҳақиқий қулоғи билан севадиган одамлар дейиш мумкин.
Уларга маслаҳат: ҳамиша фақат олдинга интиласиз, бироқ баъзида атрофингизда борига ҳам еътибор бэришингиз мақсадга мувофиқдир. Комилликка интилинг. Порлоқ юлдуз йўлингиз ёрицин. Орзуларингиз ва истакларингизни рўёбга чиқаришда сизга бахт ва омад тилайман!
Йигитлар: Ўзига ишонган, жуда ақлли, ҳиссиётли, адолатпарвар, романтиc шахслар, ўзгарувчан кайфиятли, илтимос қилмайди, мақасадидан ортга чекинмайди, ҳурматталаб, ёмон тарафи – дангасалик ва ўзига талабчан бўлмаслиги бўлиши мумкин, дўстлари ва яқинлари жоу дили, сахий, ёлғизликни ёмон кўргани учун доим дўстлари билан ёки яқинлари билан бўлишади, уларнинг кўп, жуда кўп дўстлари бор, кўрсатилган ишонч ва меҳр учун борини бэришга тайёр, ҳар жиҳатдан эркин бўлиш улар учун сувдек зарур.
Қизлар: Ҳиссиётли, кўнгли бўш, кайфияти ўзгарувчан, меҳнаткаш, ораста, ўйчан, оқкўнгил, сиз билан гаплашиб турса ҳам бир кўзларига боқсангиз хаёллари қаёқлардадир учиб юрганини кўрасиз, меҳрибон, бошқалар учун ғалати туйилган нарса улар учун оддий нарса, ёки бошқалар учун оддий кўринган нарса у учун чуқур маъноли сирли туйилади. Маслаҳатларни ешитиб турадида бориб барибир ўзи билганини қилади. Лекин кўпинча уларнинг қарорлари тўғри чиқади. яқинларини ҳақида қайғуради, уларни асрайди, тадбир, кечаларни ёқтиради, садоқатли, тўғрисўзликни қадрлайди, эркинлик истайди.

6 Умумий таъриф
Бу рақамдаги шахслар ишончли, очиқ, самимий, тўғрисўз. Атрофдагиларда ўзларига нисбатан ҳурмат қозонишни, ном орттиришни, еътибор қаратишни жуда исташади. Дўстлари орасида бир-бирини тушуниш, қадрлашни сақлаб уларнинг ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилишади. Оптимист, ўжар, романтиc шахслар, уларнинг қизиқиши кўпинча оила ва уй билан боғлиқ. Яхши дид соҳиблари, одамлар билан тез чиқишиб,келишиб кетишади. Унчалик ҳаракатчан эмаслар, оилавий сокинликни исташади. Баъзи ёмон тарафи дангасалик бўлиши мумкин. Ҳисларингизни камроқ яширинг. Бу омадли рақам.
Уларга маслаҳат: сизга берилган вазифани бажарасиз, ишончни оқлайсиз, бу ажойиб. Бироқ, бу билан тўхтаб қолманг. Сизни янаям юқори чўққилар, юксак мартабалар кутмоқда. Олға!
Йигитлар: Ишончли, меҳнаткаш, барқарор муносабатларга интилади. Кўнгли нозик, олишдан кўра бэришни маъқул кўради. Қалби очиқ, садоқатли, ҳурмат қилади ва ҳурмат истайди, Ойижонисига жуда боғланган, оила ва уй у учун енг асосийси, салга аразлайди, танқидни эса кўтаролмай қаттиқ хафа бўлади, атрофдагиларга ҳам ўзига ҳам жуда талабчан, бошқаларни камчилигини кечириб, яхши томонини қадрланг, бундай инсонлар севса ҳам борлиғи билан бутун вужуди билан мантиқни суриб севишади.
Қизлар: Ҳаётнинг ҳар қандай синовини бошини мағрур тутиб енга олади. Юзаки қараганингизда жуда совуқ, оғир-босиқ, ажралиб юришни маъқул кўрадигандек кўринсада, аслида, бу қаттиқ қобиқ остида кўнгли нозик, ҳиссиётли инсон яширинган. Улар ёшлигида сода, самимий, тортинчоқ бўлишади. Ёши улғайган сари кўп фикрлайдиган, фақат ақл билан иш тутадиган бўлишади. Орзуманд, фантазияси бой. Тортинчоқ, юмшоқ феълли, самимий бўлиши мумкин. Тушуниш, меҳр, ҳимоя истайди. АччиғИ бурни устида туради. Яқинлари ва оиласини асраб-авайлайди.

7 Умумий таъриф
Бу рақам билим ва сирлар рамзидир. Бундай инсонлар шоиртабиат бўлишади, фақат озгина ғалатиликлар билан бирга, фарз дунёсига бой, ақлли. Бу рақам остида буюк бастакор, санъаткор, шоир, олим, файласуфлар туғилган. Уларнинг илҳоми ёлғизликни талаб этади. Улар ўз хаёллари, кечинмалари билан юришади. Шунинг учун баъзан уларни ажралиб юрганини кўришингиз мумкин. Уларнинг бошлаган ишлари кўпинча омадли келади. Саёҳатларни хуш кўришади. Садоқат ва меҳр-муҳаббатни қадрлашади. Иродали, ҳиссиётли, пессимист, садоқатли, меҳнаткаш бўлишади. Уларни тушуниш қийин бўлиши мумкин. Аммо, яқиндан билганингиз сари ички дунёси қанчалар бой эканлигига гувоҳ бўласиз.
Уларга маслаҳат: Агар ўзингизга ишонмасангиз, кўп пессимистиc хаёлларга берилсангиз кўп нарса йўқотасиз. Бироқ, интилиб, ҳаракат қилсангиз, шуҳрат ҳам мартабага ҳам эришасиз. Ишонишдан ,қалбингизни очишдан қўрқманг. Сизни ҳам тушунадиган инсонлар бор. Атрофга бир қиё боқинг. Бу қаттиқ қобиқ остида ҳиссиётли, гўзал қалб эгаси яширинганлигини кўрсатишдан қўрқманг. Умидларингиз, орзуларингиз албатта ушалади. Фақат бунга сиз ишонинг!
Йигитлар: Бу рақамдаги кишиларни ўзини ўзи яхши таъминлай олиши ва эркинлиги белгилайди. Ички куч ҳамда ҳаётга ва муҳаббатга жиддий қараш бу шахсларни совуқ ва ҳиссиёциз кўрсатиши мумкин. Ўз олдига қўйган йўлдан сира чекинишмайди. Иродаси билан улар ҳаётда юқори чўққиларни эгаллашади. Кўпинча фақат ўзини ўйлашади-ю аммо муҳаббатни ҳис этишлари билан юмшоқ ва ҳиссиётли бўлишади. Кутилмаган совғаларни ёқтиришмайди. Ўзларининг хаёлларида яратган идеал парини учрацалар, танишишга ботинолмасликлари мумкин. Дадилроқ бўлинг! Ўзи тушунадиган, ҳамфикр бўла оладиган инсонларни излашади.
Қизлар: Улар бунга интилишмаса ҳам одамни тез ўзларига ром этишлари мумкин. Ақлли, меҳрибон, ораста. Чуқур маъноли ва кучли муҳаббатни орзу қилишади. Уларни оддий гап отиш билан умуман ўзингизга қаратолмайсиз. Эркинликни афзал кўради. Ростгўйлик ва меҳнацеварликни қадрлайди. Баъзан идеал инсонлари ҳақидаги орзу-хаёллари ҳақиқатни кўришга тўсқинлик қилиши мумкин. Фақат ўзига ишонишни маъқул кўради. Орзуга берилувчан шахс, ҳаётда ҳам шунга кўра яшайди. Муносабатларда ҳамма нарсани ўзи ҳал етишни истайди. Бунақа қилишни камайтиринг. Қалбингиздаги туғёнларни баъзан айтиб турсангиз ҳам бўларди.

8 Умумий таъриф
Бу рақам ишбилармонлик, тадбиркорлик, ҳаётнинг ҳар соҳасида қўрқмасликни беради. Фақат олға интилишлари, ўзларининг мақсадларига етишишга ҳаракат қилишади ва бунга эришишади. Баъзан бу йўлда ҳеч кимни, на ўзларини на бошқаларни аяшади. Иродали, кучли характер соҳибларидир. Тўсиқларни енгишни, рақобатни жуда яхши кўришади. Бу енг қийин ва тушунарсиз рақам. Уларни бир тарафдан темперамент рақами 4 бўлган шахсларга ўхшатиш мумкин, яна бир тарафдан бошқаларга ўхшамайдиган феъл атвор соҳиблари дейиш мумкин. Улар билан суҳбатлашаётганда совуқ муносабат, ажралганликни сезишингиз мумкин. Аммо ундай эмас, бу шахслар кучли ҳиссиётларга берила оладилар. Бундай шахслар кучли ирода ва бошқалардан яққол ажралиб турадиган феъл атворга эга. Ҳар доим аслидан кўра бойроқ кўринади. Ҳар қандай муаммоли вазиятда ечим топиб, бундан тез чиқиб кэта олади. Ҳаётлари ўзгарувчан воқеа-ҳодисаларга бой, шунинг учун улар кўпинча кутилмаган қарорларга келишади. Оила учун ҳамма нарсани қурбон етишга тайёрлар.
Уларга маслаҳат: жамоани бошқаришдаги камдан кам учраб турадиган қобилиятга эгасиз. Буни сиёсатда, ҳарбий йўналишда, ишда қўллашингиз мумкин. Сиз одамларни кўп тергайсиз, ўзингизга маъқул келганларнигина яъни худди ўзингизга ўхшаган инсонлар билан дўстлашасиз. Сал юмшоқроқ феълли бўлинг. Бахт ва омад ҳамиша йўлдошингиз ва ҳамроҳингиз бўлсин!
Йигитлар: Эркин, ўзига ишонган, самимий, ростгўй, кучли иродали, софдил ўзига тўқ шахслар. Муҳимлигини, устунлиги рўкач қилиши ёки камтар, ўзининг қобилиятли эканлигини ҳам деб пеш қилмасиги мумкин. Бир нарсага жуда боғланиб қолишни ёмон кўради аммо, доим атрофдагиларни бошқаришни истайди. Улар ҳам ҳиссиётли, меҳрибон, юмшоқ феълли, фаросатли ёки жаҳлдор, қасоскор ва қаттиқ инсон ҳам бўлиши мумкин. Доимий бандлик муносабатларни совутиши мумкин. Аммо ишлари омадли келади. Ўз мақсадларига эришмагунча қўймайди. У меҳр-муҳаббатга ва еътиборга муҳтож ўзи буни тан олмаса ҳам. Бир ишни олдин ўйлаб кейин қилади.
Қизлар: Қизиққон, иродали, кучли шахс. Оғир – босиқ, юзаки совуқ кўринсада, аслида нозик кўнгил ва гўзал қалб соҳибаси. Муҳаббатда худбинлик қилмайди. Аммо ҳаётда буни ҳамма соҳада яққол намоён этади. Унга қараб «Севги ва нафрат орасида бир қадам” дейиш мумкин. Айтилмаган кечинмалар уни азоблайди. Ўзига қийинчиликлар туғдиришни ёқтиради. Фаросатли, ақлли, ҳиссиётли. Муносабатларда уни ҳа деб кўнгилига киришга интилиш , камчилигини излаш, ҳисларини яширишни сўраш тўғри эмас. Уни ҳиссиётлиги, меҳрибонлиги, софдиллиги учун қадрлаш керак.

9 Умумий таъриф
Бу рақам ўткир билим, кучли шахсларни ифодалайди. Санъат ҳамда ижод соҳасида омадлари юришади. Артистик қобилият, ижодкорлик, яратувчанлик ҳислатларга эгалар. Сизнинг тадбиркорлик, ишбилармонлик, ҳарбий соҳадан кўра ижод ва санъат соҳасида омадингиз кўпроқ юришади. Яқинларингизга нисбатан енг гўзал ҳис-туйғулар туйишга қодирсиз. Аммо, кўпинча ёқимсиз воқеа-ҳодисаларга учраб турасиз. Маънавий юксалишни ҳеч ҳам тўхтатманг. Одамларни севинг. Ўз ният ва орзуларингизга эришиш йўлда ҳеч ҳам ортга чекинманг. Ҳаётингиз жуда ўзгарувчандир. Севишда ҳам бутун борлиғингиз билан сева оласиз. Севгингиз учун кўп нарсани қурбон етишга тайёрсиз. Улар севган инсонидан ҳам кунда севгининг исботини кутишади.
Уларга маслаҳат: тўғри йўлдан ҳеч ҳам адашманг. Ўзингизга бўлган талабчанликни сира сусайтирманг. Қобилиятингиз ва кучингизга ишонинг шунда жудаям истасангиз ҳар қандай чўққини заб эта оласиз. Хоҳласангиз бас. Сиз жамиятга кераксиз. Қобилиятингизни намойиш етинг. Кўп нарсаларга қодирсиз. Комилликка интилинг. Сиз ҳурматли ва еътиборли инсон бўлишингизга ишонаман. Буюк инсон бўласиз! » Интилганга толе ёр ”, — дейишади. Бахт ва омад ҳамиша ёрингиз бўлсин!
Йигитлар: Ақлли, фаросатли, доно, романтиc қалб соҳиби. Очиқ кўнгилли, самимий, ажойиб суҳбатдош, эркинликни афзал кўради. Кўп нарсани билади ва билишга интилади. Улар билан фалсафа, дунё билимлари ҳақида дилдан суҳбат қурсангиз орангиздаги муносабатлар янаям яқинроқ ва узоқ давом етишини таъминлайсиз. Улар ҳаётда ўз йўлини топган, ўзини намоён эта оладиган шахсларга интилишади. Ишда ва ҳаётда ўз қарашларида қолишни маъқул кўришади, ғоявий бирдамсизлик орадаги муносабатлар бузилишига олиб келиши мумкин. Севги бобида севгини юрагидан кўра кўпроқ ақлида, хаёлот дунёсида мўжизакор туяди. Йўқ, бу бундай кишиларнинг юрагида ҳеч нарса йўқ дэгани эмас, балки, бу улар юраги билан ўтли севса, ақли билан гўзал, сирли, ажиб, китобий, юксак ва мўжизакор севади дэгани. Ҳурамат ва ростгўйликни еъзозлашади. Ҳисларини ақл билан бошқаришга ҳаракат қилишади. Учрашувни анча ҳамма икр-чикиригача режалаштиришади. Ром етиш усули ҳам 18 асрлардагидек чуқур маъноли ва гўзалдир. Асосий муаммоси реал ҳаётдан ажралиб юришга интилиш. Орзуманд шахслар.
Қизлар: Ҳаракатчан, доим ўз фикрлари, ғоялари билан юради. Маънавий етук, фалсафа ва сиёсатни хуш кўрадиган, санъаткор ва ижодкор кишилар билан суҳбат қуришни севади. Кўп ақл ўргатади ва билимини намойиш етишга кўп ҳаракат қилади. Галерея, театр, тадбир ва кечаларни жуда яхши кўради. Иложи борича бирортасини ҳам қолдирмаса. Романтиc қалб соҳибаси , шунинг учун ёридан гўзал гуллар, антиқа учрашувлар, совғалар ва шеърлар кутади. Ўзига яхши еътибор беради. Манманлик, худбинлик каби ҳислатлардан нафратланади. Тез-тез дўстлар даврасида бўлиш, интелектуал суҳбатлардан баҳраманд бўлиш у учун сувдек зарур. Еркинликни афзал кўради.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий