Буйрак касалликлари ва даволаш усуллари

Буйраклар организмни тозалашда алохида рол ўйнайди.

Улар асосан организмни оқсил қолдиқларидан, органик бирикмалардан 3 – 6 см ловиясимон шаклда организмни бел қисмида қорин пардадан ташқарида жойлашган. Ҳар суткада 150 л қонни ўзидан ўтказади, қонни филтирлаш ва қайта суриши асосан буйрак эпитилиялари функсиясига боғлиқ. Буйрак эпитилиялари витамин А га боғлиқ.

Витамин А ни эса организм учун энг маъқул варианти қизил сабзида. Сабзини қайнатиб ёки қовуриб пиширилганда  Витамин А миқдори озайиб кетади.  Витамин А янги кавланган сабзининг янги сиқиб олинган ширасида кўп бўлади. Яъни янги тайёрланган ширада електронлар иони фазовий жиҳатидан меъёрида. Узоқ сақланган ёки пиширилган сабзида ионларни фазовий структураси бузила бошлаган бўлади. Инсон организми учун хусусан буйраклар епитилияси функсиялари учун, шунингдек, ичаклар эпидемияси учун Витамин А нинг ахамияти нихоятда беқиёсдир. Буйраклар қуйидаги вазифаларни бажарадилар:

  1. Организмда азотли бирикмаларнинг маромини белгилаш, ошиқчасини чиқариш.
  2. Организмда натрий моддасини барқарорлигини таъминлаш, ошиқчасини чиқариш.
  3. Организмдаги хужайралардан ташқаридаги сув миқдорини меъёрлаш, ошиқчасини чиқариш.
  4. Қонда ионлар миқдорини белгилаш, ошиқчасини чиқариш.
  5. Организмдаги, шу жумладан, қондаги ишқорий кислота мухитининг мувозанатини таъминлаш.

Буйракларда хаётий жараёнларни ўз вақтида ва маромида кечиши учун иқлимий шароитлар (яшаш жойи иқлими), йил фасллари, овқатланиш мухим аҳамиятга эга. Айниқса болаликнинг дастлабки вақтлариданоқ тўғри овқатланиш мухим аҳамиятга эга. Болаларни хар хил бўтқалар ва ун махсулотлари билан   овқатлантиришлик охир – оқибатда буйрак фаолиятини бузилишига олиб келади. Хар хил бўтқа ва ун махсулотларида калсий элементи нисбатан кўп. Лекин бу бўтқа ва ун махсулотлари оловда пиширилиб истеъмол қилиниши сабабли овқат таркибидаги бошқа елементлар каби калсий ҳам ўз фазовий структураси йўқотади. Бундай калсийларни бола  организми ўзлаштира олмайди. Натижада унинг буйракларида тузлар ёки тошлар хосил бўлади. СҲунингдек, хазм органларида буйракка келиб қолган хар хил микроблар хам бу ерда ўрнашиб қолиб , тошлар хосил бўлишига олиб келиши мумкин. Жигар функсиясининг бузилиши хам буйракларда тошлар, тузлар тўпланиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Буйракларда тош ёки тузларнинг пайдо бўлиб қолишида асаб тизимини алохида таъкидлаш керак. Масалан,  узоқ вақт қўрқўв, бесарамжонлик, рухий тушкунлик ва х.к.лар буйракларда тош ва тузлар тўпланиб қолишига олиб келиши мумкин. Тошлар ва тузлар ўнг буйракда кўпроқ учрайди. Сабаби, йўғон ичакнинг ушбу қисмида унинг девори нисбатан юпқарок. У ерда ўнг буйракка ўтиб қолиши осон. Буйраклардан тошлар ва тузларни чиқариб юборишнинг усуллари кўп. Калий тузлари буйракларда сийлик ажралишини кўпайтиради. Калий еса полиз махсулотларида ва меваларда кўп. Масалан, яхши тайёрланган сабзи ширасидан 200 гр, селдерей 400 гр, петрушка 20 гр, лимон 30 гр, аралаштириб бир кунда 1 марта 50 гр дан овқатдан 1 соат олдин ичилса, буйракдаги тошни эритиб тушириб юборишга ёрдам беради.

Ушбу муолажалар бажариладиган пайтда хар куни иссиқ ванна қабулқилиш керак. Ваннадан сўнг хар доим бел сохасини иссиқ сақлаш керак. Лимонли чой, узум барги қайнатмаси, ялпиз дамламаси хам буйракда томчиларни қисқартиришни яхшилайди, тош ёки тузларни силжишига ёрдам  қилади, марваридгул гуллари, қайин барглари, арча мевалари, укроп меваси, петрушка меваси, қора маржон гуллари, қора зира мевалари, гул япроқ ўти, қирқ бўғин ўти, ер тути барглари хам буйрак фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

Тарвуз сийдик йўллари ва буйраклардаги туз ёки тошларни эритади. Хар куни (3 кг дан 1 кунда 3 марта 1 кг дан) тарвуз истеъмол қилинади. Пўчоғи қайнатилиб, сузиб ичилади ва хар куни 3 – 4 марта ванна қилиш ва енгил жисмоний мехнат қилинади. Буйрак ва сийдик йўлларини тозалашни куз фаслида қилган маъқул. Лекин буйрак ва сийдик юлларини тозалаш зарурати  туғилса уларни хар доим хам тозалаш мумкин.

Буйракларни наъматак томири қайнатмаси билан ювиш муолажаси учун 2 ош қошиқ майдаланган наъматак томирлари 200гр сувда 15 дақиқақайнатилади, совутиб, докада сузилади. 1 кунда 3 махал 1 стакандан овқатдан ярим соат олдин ичилади. Наъматак мевасини хам шунда ишлатиш мумкин.

Буйракларни тозалашни доктор Уокер усулида 100 гр қизил сабзи шираси, 30 гр қизил лавлаги шираси, 30 гр бодринг шираси аралаштирилиб, бирданига ичилади.

Буйракларни пахта ёғи билан тозалаш учун 1 хафта хар куни Уокер усули  билан ёки наъматак қайнатмаси билан ёки юқорида ёзилган сийдик хайдовчиларни бирортаси қайнатмаларини ичиш билан  бошланади. Яъни бир хафта юқоридагиларни ичгандан сўнг ичилаётган дирага 5 томчи пахта ёғи қўшилади ва овқатдан ярим соат олдин ичилади. Иложи бўлса найча орқали ичиш керак. Тишларга тегмагани яхши. Бунда муолажа хар куни 3 мартадан 5 кун давомида ўтказилади. 2 хафта танаффусдан сўнг муолажа яна қайтарилади. Шундай қилиб керакли натижа  ҳосил бўлгунча танаффуслар билан давом еттирилади.

Тўғри овқатланиш ва харакат буйракни тоза юришига шароит яратади. « Соғлом юрак, буйраклари бор киши 100 йил яшайди. Агар юраги касал бўлса ҳам» деган қадимги ҳакимларнинг ҳикматлприни доимо ёдимизда тутишимиз керак.

манба: сангзор.уз

Вам может понравиться

Добавить комментарий