Huawei президенти бехосдан эълон қилинмаган смартфонни кўрсатиб қўйди

Spread the love
 Фотомухбирлар Huawei президенти Рен Женфейнинг қўлидаги ҳали жамоатчиликка маълум қилинмаган Huawei P9 смартфонини суратга олишди. Айтиш керакки, мазкур смартфон ҳали оммавий ишлаб чиқарилмаган.

Президент қўлидаги смартфон яқинда рендерларда пайдо бўлган янги смартфонга ўхшайди. Huawei P9 смартфонининг мобиль телефонлар бозоридаги энг кучли қурилмалардан бири бўлишини ваъда қилишганди.

Huawei P9 смартфони Kirin 950 чипсети асосида йиғилади, 3 ГБ оператив ва 32 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Шунингдек, 5,2-дюйм экран, тасвирларни оптик барқарорлаштириш имконига эга қўш камера (12 Мп) ва 5 Мп фронталь камера билан таъминланади. Аккумулятор қуввати 3000 мАс.

Смартфон бошқарувига EMUI интерфейсга эга Android 6.0 Marshmallow “жавобгар”. Huawei P9 смартфонининг тахминий баҳоси 500 долларга яқин бўлиши мумкин.

манбаа: http://www.terabayt.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий