Coldplay гуруҳининг янги альбомида Обама қўшиқ куйлайди

Spread the love

АҚШ президенти Барак Обама Британиянинг Coldplay мусиқий гуруҳининг янги альбомида қўшиқ куйлайди. Гуруҳ Оқ уйга ташриф буюриш учун махсус рухсатнома олган. У ерда президент томонидан Amazing Grace қўшиғи куйланиши кутилмоқда, деб хабар беради The Sun нашри.

Оқ уйга, шунингдек, 2015 йилнинг 17 июнида жиноятчи томонидан тўққиз киши отиб кетилган Чарльстон шаҳри черкови ҳам таклиф этилган. Ўшанда Барак Обама дафн маросимида у ерда ҳалок бўлганлар хотирасига Amazing Grace қўшиғини куйлаган эди.

Coldplay мусиқий гуруҳининг янги A Head Full Of Dreams альбоми шу йилнинг 4 декабрида чиқади. Унда бир қатор машҳур шахсалар, жумладан, Беёнсе, Гвинет Пелтроу, Ноэл Галлахерлар иштирок этган.

манбаа: http://daryo.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий