Ўлик денгиз (туз кўли)

Spread the love

Арабистон ярим оролининг шимоли ғарбида, Иордания билан Исроил давлатларининг ўртасида дунёда сувининг хусусиятлари билан машхур бўлган “Ўлик денгиз” кўли жойлашган.

Унинг майдони 1 минг кв/км, энг чуқур жойи 392 метр бўлиб, окмас, шўр кўлдир.

Картинки по запросу фото иордания израиль мертвое море Картинки по запросу фото иордания израиль мертвое море

Кўл суви шунчалик шўрки, унинг 1 литр сувида 275 грамм калий, натрий, бром, магний, кальций каби тузлар бор. Кўлга қуюлувчи Иордан дарёси ҳам шўрликини озайтира олмайди. Шўр туфайли, кўлда айрим бактерияларни ҳисобга олмаганда, ўсимлик ва хайвонлар яшай олмайдилар. Иордан дарёси орқали келиб қолган балиқлар бир минутдан сўнг ҳалок бўладилар. Шунинг учун кўл «ўлик» номини олган. Кўлнинг ўзи «ўлик» бўлиб қолмасдан, балки унинг атрофида ҳам хеч қандай тирик мавжудотни кўриш мумкин эмас, ҳаммаёқ «ўлган». Кўл сувида юз берадиган ажойиб ҳодисалардан: бу ерда чўмилишни билмаган кишилар ҳам қўрқмасдан чўмилса бўлаверади. Чунки кўл шўрлиги, нихоятда зич бўлиб, киши чўкмайди. Сув устига ётиб олган кишининг ярми сувда турар экан. Шунинг учун кўл суви устида ётиб, китоб ўқиш мумкин.

Картинки по запросу фото иордания израиль мертвое море Картинки по запросу фото иордания израиль мертвое море Картинки по запросу фото иордания израиль мертвое море

Кўл суви йилдан-йилга тобора шўрланиб бормокда. Бунинг сабаби- кам тўлқинланади, «ўлик сув» 40 градусда исиб, кўп буғланади. Бундай шароитда олимларнинг ҳисоблашича, кўл юзасидан секундига 100 кубометр га яқин сув буғланиб кетар экан. Бунинг натижасида, кўл сувининг юзаси муттасил пасайиб бормокда. 1930-1940 йиллар орасида кўл юзаси 3,5 метрга пасайди.

Картинки по запросу фото иордания израиль мертвое море Картинки по запросу фото иордания израиль мертвое море Картинки по запросу фото иордания израиль мертвое море

Кўлда ҳаёт бўлмаса ҳам ундаги минерал тузлар катта саноат аҳамиятига эгадир. Бундай тузларнинг запаси 43 миллиард тонна ҳисобланади. Олимларни Ўлик денгизни жонлантириш масаласи кўп йиллардан бери қизиқтириб келади. Айрим муҳандислар ишлаб чиққан лойқага биноан, Ўртаер денгизи сувини Ўлик денгизга тушириш, бундан тушаётган кучли оқимга ГЭС қуриш ва кўлни жонлантириш мумкин. Чунки кўл Ўртаер денгизи юзасидан 405 метр пастда туради ва уларни 80 метрлик баландлик ажратиб туради, холос. Лойиҳа амалга ошса, шубҳасиз, Ўлик денгиз ва унинг атрофи гуллаган ерга айланиши мумкин.

Вам может понравиться

Добавить комментарий