Табаррук ва муқаддас булоқ

Spread the love

Зам-зам, Оби замзам— Макка шахридаги Алмасжид ал-Ҳаром саҳнидаги муқаддас булоқ.

Каъба ёнида бўлиб, ҳозирги вақтда пастда— алоҳида ва махсус жойга ўтказилган сув жўмраклари орқали ичилади. Булоқ суви кенглиги бир қаричдан ортиқроқ пўлат қувур орқали чиқади, ойнабанд хонада хизматчилар уни масжиднинг биринчи, иккинчи ва учинчи қавати (томи) га тарқалишини назорат қилиб турадилар.

Картинки по запросу фото Зам-зам Картинки по запросу фото Зам-зам Картинки по запросу фото Зам-зам
Сув тарқатгич ускуналар кечакундуз бетўхтов ишлайди. Зам-зам тарихи узоқ. Ривоятларга кўра, булоқнинг пайдо бўлиши Иброҳим (ас) нинг ўғли Исмоилнинг таваллуди билан боғланади: чўлда қолдириб кетилган биби Ҳожар чақалоғи (Исмоил) дунёга келгач, ювиниш ва чанқовини босиш мақсадида сув ахтариб шу яқиндаги Сафо ва Марва тепаликлари орасида етти марта елиб югуради. Сув тополмай обдон толиққан она чақалоғи ёнига қайтса, унинг оёкутари остидан сув чиқаётганлигини кўради. Нима қиларини билмай шошиб қолган биби Ҳожар «зам, зам!» (яъни«тўхта, тўхта!»), дейди. Бошқа бир ривоятда онанинг мушкул аҳволидан бохабар бўлган Жаброил (ас) ердан сув чиқариб берган, дейилади. Лекин
орадан кўп асрлар ўтиб булоқ кўзи ёпилиб қолади. Вақти келиб Муҳаммад (сав)нинг буваси Абдулмуталлиб булоқ кўзини қайта очади. Зам-зам Қуръони каримда тилга олинган. Зам-зам сувига юз қўлларни ювиш, ундан ичиш ҳаж ва умра амалларини бажаришнинг муҳим белгиси ҳисобланади.

Зиёратчилар қайтишда ундан олиб кетиб кўпчиликка тарқатадилар. Ҳозир Маккада сувни турли ҳажмдаги идишларга қуядиган мослама ишга туширилган. Зам-зам суви ўзига хос хусусиятга эга. Таркиби киши организми учун фойдали маъданларга бойлиги, ошқозоничак, қон томири ва б.ошқа баъзи касалликларга даво эканлиги аниқланган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий