Британиялик футбол ишқибози рафиқасини огоҳлантирмасдан, ўғлини севимли жамоаси номи билан атади

Spread the love

Британиялик Майк Блумфилд янги туғилган ўғлига севимли клуби («Миллуол»), у жойлашган Лондондаги туман (Бермондси), шунингдек, ушбу клуб ўйинлар ўтказадиган стадион («Ден») шарафига Бермондси Миллуол Ден деб исм қўйди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.

Майк ўғлига нима деб исм бериши ҳақида рафиқасини хабардор қилмаган.

«Дэвид Бекхэм ўз фарзандига Бруклин [Нью-Йоркдаги туман шарафига] деб исм қўйганида, мен ўғлимни Бермондси деб атай олмайманми? Мен шунчаки Миллуоллни яхши кўраман…» — деди Блумфилд.

Боланинг онаси ўғлининг исмидан кўнгли тўлганини, уни ўзига хос деб ҳисоблашини айтди.

manbaa: daryo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий