Бир сутка мобайнида 200 дан зиёд остоналиклар травматология пунктларига мурожаат қилди

Spread the love

Қозоғистон пойтахтида музлаган йўллар ва йўлакларга 300 куб метрдан ортиқ қум-туз аралашмаси сепилганига қарамай, бир суткада 252 киши турли тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасаларига мурожаат қилди.

Шифокорлар тиббий ёрдамга муҳтожлар сони ортиб бораётгани қайд этишмоқда. Одамлар травматология бўлимларига айниқса, оёқ тойиши ва синишидан шикоят қилиб келмоқда.

Шифокорлар аҳолига йўлларда эҳтиёт бўлишни, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни ва қулай бўлган пойафзал кийишни маслаҳат беришмоқда.

Nur.kz сайти хабарига кўра, Остонада музлаш бўлишидан аҳоли огоҳлантирилган ва биринчи сменадаги 1 чи ва 4 чи синфлар учун мактабларда дарслар бекор қилинган.

манбаа : http://uz24.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий