Бир кўзли одамлар афсона эмас!

Spread the love

Дунё аҳли азалдан мўъжизага интилиб яшаган. Шундан бўлса керак, бир қатор халқларда турли-туман афсоналар яратилган, бу афсоналар эса мўъжизавий қаҳрамонлардан холи бўлмаган.

Бу борада эса юнонлар, юнон алломалари яратган асарлар алоҳида ўрин тутади. Боиси, мазкур халқ яратган кўплаб қаҳрамонлар, ғалати, ўзига хос образлар ҳали-ҳануз турли халқ оғзаки ижоди намуналарида яшаб келмоқда. Жумладан, юнон мутафаккири Гомер ўзининг «Илиада» ва «Одиссея» асарларида циклоп деб аталган махлуқни тилга олади. Ёлғиз кўзи пешонасида жойлашган бу махлуқ-одам яқин давргача афсона деб эътироф этиб келинаётганди. Бироқ кейинчалик циклоплар ҳақиқатан ҳам, яшаган, бу шунчаки уйдирма эмас, қабилидаги фикрлар пайдо бўлди.

БИР КУНЛИК УМР

Ҳиндистонлик эр-хотинлар олти йил фарзанд кутишди, аммо ҳомиладорликдан дарак йўқ эди. Натижада аёл хусусий клиникалардан бирида бепуштликка қарши муолажа ола бошлади. Унинг қандай дорилар қабул қилгани номаълум. Маълум бўлгани шуки, бу дори-дармонлар ҳомилага жиддий таъсир кўрсатганди. Оқибатда 2006 йилнинг августида Ҳиндистонда бир кўзли қизалоқ дунёга келди. Бу циклоп-қизалоқ атиги бир кун яшади, холос.

манбаа: http://hordiq.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий