Қазилмалар ҳикоя қилади

Spread the love

Ер тарихини бизга ажойиб тилсиз гувоҳлар — қазилмалар сўзлаб беради. Улар узоқ ўтмишда мавжуд бўлган ўсимлик ва ҳайвонларнинг бизнинг кунларимизгача сақланиб қолган қолдиқларидир.

Палеонтологлар, яъни қадимги даврлардаги ҳаётни ўрганувчи олимлар кичкинагина бир нарсани ўрганиб, миллион йиллар олдин Ерда яшаган мавжудотларнинг ташқи қиёфаларини тиклашлари, шунингдек, улар қандай ривожланганлигини тушуниш учун уларнинг қайси турга оидлигини аниқлашлари мумкин.

Қифаларнинг ҳозирги жойлашуви ва қиёфаси бундан тахминан 4600 миллион йил илгари юз берган ўзгаришлар оқибати ҳисобланади. Палеогеография ва палеоиқлимшунослик – ўтмишдаги географик ва иқлимий ўзгаришларни ўрганадиган фанлар.

Аммонитлар

Қадимги моллускалардан жуда кўплаб қазилма «нусхалар» қолган: моллуска ўлганда чиғаноқни лой қоплаган. Кейинчалик бутунлай емирилган. Тошга айланган нусхалар унинг шаклини сақлаб қолган.

Каҳраббо

Каҳрабо – қадимда дарахтлардан ажралган қазилма смола. Ҳали қотиб улгурмаган смолага барглар ва ҳашаротлар ёпишиб қолган; улар атроф-муҳит таъсиридан муҳофазалангани учун бизгача яхши сақланган.

Мумиёлаш

Олимлар камдан кам ҳоллардагина жуда яхши сақланиб қолган қазилма ҳайвонларни топишади: ҳозирги Сибир ҳудудида музликлар қоплаб олган мана бу мамонт боласи ҳаводан ҳимояланган ва худди мумиёлангандек яхлит сақланган. Олимлар уни Дима деб аташди.

Излар

Динозаврларнинг сақланиб қолган қазилма излари улар қандай тезликда югурганликларини аниқлашга ҳам имкон беради. Динозаврлар лойда қолдирган ва кейин музлаган барча излар тўғри маънода қазилма қолдиқлар ҳисобланмаса ҳам, фан учун уларнинг аҳамияти катта.

Тошга айланган дарахтлар

Сув ва қумдаги минераллар қадимги дарахтларни емириб, пояларига сингиб кетган. Шу тариқа дарахт тошга айланган ва қоядек мустаҳкам бўлиб қолган ердаги ҳаёт тарихи

Геологик давр

Ер тарих эралар деб аталган вақт оралиқларига ажратилган; ҳар қайси эрада қисқароқ вақт оралиқлари -даврлар фарқ қилинади. Мана бу «даражабон» («градусник») сизга ўсимликлар ва ҳайвонлар қанча миллион йил илгари яшаганлигини ва қандай ривожланганлигини кўрсатади.

Тўртламчи эра

голоцен – 0,01

плейстоцен – 2

Кайнозой эраси

Плиоцен – 7

миоцен – 25

олигоцен – 35

эоцен палеоцен – 55

Мезозой эраси 

бўр даври – 140

юра даври – 200

триас даври – 230

Палеозой эраси

перм даври – 280

тошкўмир даври – 350

девон даври – 400

силурий даври – 435

ордовик даври – 500

кембрий даври – 600

Археозой эраси

протерозой эраси – 1800

архей эраси – 4600

Миллион йиллар илгари

Вам может понравиться

Добавить комментарий