Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Spread the love

Ўзбекистон Республикасининг олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.

Олий Мажлис икки палатадан – Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.

Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ваколат муддати – беш йил. Қонунчилик палатаси ҳудудий сайлов округларидан қонунга мувофиқ сайланадиган бир юз эллик нафар депутатдан иборат.

Олий Мажлис Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат.

Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорга Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлар депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпогастон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади. Ўн олти нафар аъзоси эса фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий гажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида ҳизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.

Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон фуқароси Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек, Сенат аъзоси бўлиши мумкин.

Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Қонунчилик палатаси ва Сенат аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Вам может понравиться

Добавить комментарий