Шаҳар жамоат транспорти

Spread the love

Ҳозирги кунда биз шаҳарларни Жаноат транспортисиз тасаввур эта олмаймиз. Унинг ёрдамида биз исталган еримизга бир зумда етиб олиш имконига эгамиз.

Трамвайлар, троллейбуслар, маълум йўналиш бўйича қатнайдилар. Уларнинг йўналишлари рақамлар билан белгиланган.

Автобусни барча учун мўлжалланган автомобиль деб атаса ҳам бўлади. Илк автобуслар 1895-йилда Германияда пайдо бўлган. Уларни машҳур “Бенс” фирмаси ишлаб чиқара бошлаган. Автобуслар ҳар қандай йўлда ҳаракатлана олгани учун трамвайлар ва троллейбусларни тезда сиқиб чиқара бошлади.

Трамвай – шаҳар жамоат транспорт воситалари орасида дастлабкисидир. 1930-1940-йилларда трамвай транспортнинг энг оммавий тури бўлган.

Троллейбус – релссиз ерда юрадиган шаҳар транспорт туридир. Электртоки уларга кўча устунларига осилган мис симлардан келади.

Метро – оддий темирйўлнинг тўлиқ электрлаштирилган яқин қариндошидир. Метрополитен қуриш жуда қимматга тушади, шунинг учун улар фақат катта шаҳарларда қурилади. Биринчи метро 1863-йилда Лондонда пайдо бўлган. Тошкент метроси 1977-йил ноябр ойида ишга туширилган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий