Космик кемалар

Spread the love

Космик кемалар борлиқ – коинот ва бошқа сайёралар ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун учирилади. Улардан айримлари ер йўлдоши бўлиб, бошқатери сайёралараро саёҳат, яна бошқалари эса космос ичра парвоз қилади.?У ерда улар турли тасвирлар олиб, маълумот йиғиш билан машғул бўлади. Космик кемалар ҳам самолётларнинг аеродроми сингари ўзининг космодромига эга.

Атлантис космодроми. Америка космик кемаларининг асосий учиш жойи ҳисобланади. Ойга биринчи бўлиб қўнган Америка астронавтлари ҳам шу космодромдан фазога парвоз қилишган.

Байконур космодроми 1955-йилда барпо этилган. Бу ердан 1957-йилда биринчи ер йўлдоши, 1961-йилда бортида одам бўлган биринчи “Восток” космик кемаси учирилган.

Космик кемаларнинг Ер тортишиш кучини енгиб, ҳавога кўтарилиши учун катта миқдорда энергия зарур бўлади. Шунинг учун ракета ҳавога кўтарилаётганда ундан улкан энергия ажралади ва атроф тутун билан қопланади, Космик кемани коинотга ракета ташувчи қурилма олиб чиқади. ўзининг вазифасини бажариб, у йўқ бўлиб кетади, космик кема эса орбита бўйича ўз ишини бошлайди.

Орбитага космик кемаларни олиб чиқувчи – ташувчи “Союз” ракетаси ҳар бири двигател ва ёқилғи баки бииан таъминланган учта қисмдан ташкил топган. Биринчи қисм бакидаги ёқилғи тугаган пайтда у кемадан ажралади ва ерга қулаб тушади. Шу пайтда иккинчи қисм двигатели ишлай бошлайди, Иккинчи қисм бакидаги ёқилғи тугаган пайтда у ҳам кемадан ажралади ва ерга қулаб тушади. Шундан сўнг учинчи қисм двигатели ишга тушади ва кемани орбитага оииб чиқади.

“Шатлл” типидаги космик кемалар орбитал станцияларга космонавтларни олиб чиқади, улар ёрдамида йўлдошлар ва космик зондлар ишга туширилади. Улар Ер атрофи орбитасига чиқади ва бир-икки ҳафтадан сўнг ерга қайтиб тушади. Шундан сўнг бу кемаларнл яна коинотга учириш мумкин. Шунинг учун уларни “кўп марта ишлатиладиган кемалар,” деб аташади.

Ойгача учиб бориш учун астронавтларга икки кун керак бўлди. Уларни космик кемадан ой сиртига махсус космик аппарат – ой модули олиб чиқди. Ой сиртида тадқиқотлар ўтказиш учун “Луноход” ускунасидан ҳам фойдаланилган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий