Коинотга парвозлар

Spread the love

Илк космик кемалар ҳозиргидан фарқли ўлароқ, коинотда узоқ муддат ишлаш учун мосланмаган эди. Бугунги кунда узоқ муддатли космик парвозлар учун махсус орбитал космик стансиялар яратилган. У ерда космонавтлар бир неча ой, айрим ҳолларда эса бир йилдан ортиқ ишлайдилар. Орбитал станцияларга одамларни ва юкларни ташиш учун транспорт космик кемалари хизмат қилади.

1990-йилларда Россия ва АҚШ коинотда изланишлар олиб боришда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Олимлар орбитада “умумий уй” -халқаро космик стансиясини барпо этишни бошлаб юбордилар. Тез орада ушбу лойиҳага Европа, Япония ва Канададан мутахассислар қcршилди. 2005-йилга келиб Хитой ҳам улар орасидан жой олди.

1986-йил 20-августда “Протон” ракетаси ёрдамида Ер орбитасига “Мир” орбитал комплекси олиб чиқилди. 15 йиллик иш фаолияти давомида станцияда минглаб тажрибалар ўтказилди. Стансия 2001-йилгача фаолият кўрсатди. Шундан сўнг, хизматини ўтаб бўлган кема Тинч океанига чўктирилди.

“Союз” космик кемаларидан халқаро космик станцияларга космонавтларни элтиш ва ер орбитаси атрофида изланишлар олиб боришда фойдаланилади.

Солижон Шакирович Шарипов коинотга учган биринчи ўзбек космонавтидир. У 1998-йил АҚШ дан коинотга учди. Солижон Шарипов коинотда 8 кун 19 соат 48 дақиқа парвоз қилди. Бу унинг космосга биринчи парвози эди. У яна бир неча марта космосга учган.

Сиз телевизор орқали космонавтлар космик кема ичида муаллақ учиб юрганларини кўрган бўлсангиз керак. Бу ҳолат вазнсизлик дейилади. Коинотда оғирлик кучи йўқ, шунинг учун у ерда нарсалар оғирликка эга эмас.

Космик кеманинг тушиш ускунаси 2 м 30 см бўлган диаметрик шар кўринишида. Унга космонавтнинг креслоси, бошқарув ускуналари, двигател тормоз ускунаси, ҳаёт учун зарур бўлган барча ашёлар жойлаштирилган.

Инсонлар космосга ишлаш учун учадилар ва бу иш, кўп ҳолларда, космик “уй” дан “кўча”га чиқиш билан боғлиқ. Станциянинг ишдан чиққан қисмларини таъмирлаш, Қуёш батареяларини алмаштириш, илмий тажрибалар ўтказиш каби ишларни бажариш учун космонавтлар очиқ космосга чиқадилар.

Вам может понравиться

Добавить комментарий