Ислом – муқаддас дин

Spread the love

Ислом – дунёдаги асосий учта динлар (ислом, христиан, буддизм)дан бири ва энг ёшидир. Унинг номи араб тилидан таржима қилинганда “бўйсуниш” деган маънони англатади. Исломга этиқод қилувчилар мусулмонлар деб аталади. Бу дин VII аср бошларида ҳозирги Саудия Арабистони ҳудудида пайдо болган. Исломнинг асосчиси пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)дир.

Мусулмонлар намозларини масжидларда жамоат бииан ёки алоҳида ўқишлари мумкин.

Эътиқод тимсоли бўлмиш, мусулмонларнинг муқаддас китоби “Қуръон” Оллоҳ таолодан Жаброил (а. с.) орқали 23 йил давомида Муҳаммад (с. а. в.) га сўзма-сўз нозил бўлган (яъни айтиб берилган).

Маккадаги “Каъба” исломдан олдин ҳам муқаддас ҳисобланар эди. Имкон қадар Маккага бориб, ҳаж зиёратини адо қилиш – ҳар бир мусулмоннинг фарзларидан биридир.

Меҳроб – масжид ичидаги сажда қилинадиган томон – қибиани белгиловчи жойдир. Ҳар қандай масжидда у Маккадаги муқаддас “Каъба” томонига қаратилган бўлади. Аксарият масжидларда унга ҳар хил ёзувлар ва нақшлар билан безак берилган бўлади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий