Ер ва Ер атмосфераси

Spread the love

Бизнинг Она сайёрамиз Ер 4,5 миллиард йил олдин газ ва тош парчаларидан иборат булутлардан пайдо бўлган.

Миллион йиллар давомида зилзила, вулқонлар, ёмғир ва шамоллар таъсири натижасида Ер қиёфаси ўзгариб турган. Олимлар Ерни Қуёш тизимидаги яшаш мумкин бўлган ягона сайёра эканлигини аниқлаган.

Ер “бели” (экватор) нинг узунлиги 40075 км ни ташкил этади. Бу масофани пиёда ўтиш учун бир зумга ҳам тўхтамасдан бир йилдан ортиқ вақт юриш керак.                                                                                                                                   Ер- бизнинг космик уйимиз. Қадимда одамлар Ер атрофини сув ўраб турган катта қуруқлик деб ўйлашган. Ҳозир бизга Ернинг шарсимон шаклда эканлиги малум, Шар ўз ўқи атрофида айланиши эвазига шакли озгина ўзгариб, тухумга ўхшашроқ шаклга келган.

Ернинг устки қаттиқ қатлами – қобиғи океан ҳудудида бир неча километрдан, тоғли ҳудудларда бир неча ўнлаб километргача қалинликка эга, Ундан кейин қалинлиги 2900 км бўлган мантия жойлашган. Юқоридаги мантия ичкарисидан фарқ қилади. Ер марказида унинг ядроси жойлашган. У ҳам бир жинсли эмас. Ер марказидаги ҳарорат жуда юқори бўлиб, +4500°C га етади.

Картинки по запросу фото кусок земля

Ер қобиғи мантия атрофида аста секин ўз жойини ўзгартириб турувчи литосфера плиталаридан иборат. Плиталар орасида тирқиш йўқ. Плиталар тебраниб бири тушиб, бошқаси кўтарилганда тоғ тизмалари ҳосил болади.

Биз нафас оладиган ҳаво ер атмосферасининг бир қисми. У бутун сайёрамизни ўраб туради. Турли хил газиар ва сув буғларидан ташкил топган Атмосфера қатламининг қалинлиги 2400 км ни ташкии этади. Уни ерда гравитация (тортишиш) кучи ушлаб туради. Атмосфера таркибига, биз нафас оладиган кислород ҳам киради. У иссиқлик ва намликни сақлайди, ерни зарарли нурланиш ва метеоритлардан асрайди.

Атмосфера бизни зарарли қуёш нурларидан ҳимоя қилади ва кислород, сув билан таъминиайди.

Метеорологик спутник орбита баландлиги 700 – 1500 км. (Космос)

Экзосфера (700-2400 км). Ер атмосферасининг энг юқори қатламидир.

Метеорит ёмғири. Атмосфеи ёнувчи метеоритиар худди юлдузларнинг пастга тушишига ўхшайди.

Картинки по запросу фото метеорит

Мезосфера (48 – 85 км). Бу ерда булутлар бўлмайди ва озон қатлами ҳам йўқ; ҳарорат -90°C гача тушиб кетади, шамол тезлиги эса 3000 км/соат га етади.

Картинки по запросу фото Мезосфера

Стратосфера (11-48 км). Бу ерда кислород кам, аммо озон қатлами бор. У бизни Қуёшнинг зарарли ултрабинафша нурларидан ҳимоя қилади.

Картинки по запросу фото Стратосфера

Тропосфера (0-11 км). Бу атмосферанинг энг пастки қатлами. Бу ерда яшаш учун етарли иссиқлик ва кислород мавжуд. Бизнинг планетамиздаги об-ҳаво айнан шу қатламда шаклланади.

Картинки по запросу фото Тропосфера

Алоқа йўлдоши 36000 км баландликда жойлашган.

“Хаббл” космик телескоп. 1990-йилда 512 км баландликдаги орбитага чиқарилган.

Термосфера (85-700км).

Қуёш нурлари атмосферадаги газларнинг молекулаларида айланиб ўзига хос нурларни ҳосил қилади.

Товушдан тез самолётлар 18 км баландликда парвоз қилади.

Картинки по запросу фото воздушного шара

Рекорд парвоз. 1961-йилда бошқарувли ҳаво шари 35 км, 1972-йилда эса 52 км баландликка кўтарилди. Самолёт 11 км баландликда учади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий