Динозаврлар

Spread the love

Бундан 300 млн йил муқаддам судралиб юрувчилар қуруқликка чиқа бошлаган. Қуруқликдаги динозаврларнинг аксарияти ўсимликлар билан озиқланган. Аммо карнозавр ва тираннозавр каби гўштхўр  йиртқичлар ҳам бўлган.

Трисератопс. Улар ўтхўр бўлиб, бўйин қисмини ҳимоя қилган суякдан иборат ёқадан ташқари иккита кўзларнинг устида ва бурнида жойлашган мустаҳкам шохлар билан ҳимояланган.

Целофизис – йиртқич динозаврлар орасида кичик ва тез чопадигани бўлиб, ҳар қандай катта махлуққа тўп бўлиб ҳужум қиииши мумкин бўлган. Уларнинг яшаш тарзи ҳозирги бўри ёки қашқирларга ўхшаб кетади.

Тираннозавр. Унинг узунлиги 14 м га етиб, орқа оёқлари билан ҳаракатланган. Оёқларида улкан тирноқлари, одам қўли бииан тенг келадиган тишлари уларни сайёрадаги енг даҳшатли йиртқичлар бўлиб етишишида муҳим рол ўйнаган.

Паразауролоф. Бу ўрдакбурун ўтхўр динозавр танаси кенгуруга ўхшаб, узун бўйинга эга бўлган. Олимларнинг фикрича, ўсма суяклар паразауролофга овоз трубалар бўлиб хизмат қилган.

Стегозавр. ўтхўр жонивор бўлиб, йиртқичлардан ишончли ҳимояга муҳтож бўлган, Шунинг учун уларнинг орқасида қатор дағал суяклар умуртқаларини ҳимоя қилишда қўл келган.

Птеродактил. Бу учувчи ёввойи калтакесак тури бўйича птерозаврларга (юнончадан: птерон – қанот, саурос – калтакесак) хосдир. Қанотлари шакли билан ҳозирги кўршапалакларга, енгил суяклари билан бу жонзотлар қушларга ўхшаб кетади.

Орнитомимус (раптор). Бу йиртқич динозавр-карнозаврларнинг бир туридир. У тираннозавр авлодига мансуб бўлиб, ундан анча кичикроқ бўлган.,Орнитомимусларнинг тез югурувчи орқа оёқлари ҳозирги туяқушларнинг оёқларига ўхшаш бўлган.

Брахиозавр. Бу улкан ўтхўр жонивор бўлиб, танасининг узунлиги 20 м. Танасининг шакли билан жонзот замонавий жирафани эслатади. Унинг олди оёқлари орқа оёқларидан анча узун бўлган. Брахиозаврлар қирғоқларда, катта сув бўйларида яшаган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий