101 хабар қилади

Spread the love

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 216 та ёнғинлар қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 5 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 3 нафар фуқаролар ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 325 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструксиялари ва 1 млрд. 190 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош шаҳрида яшовчи фуқаро Ф.Елдаровнинг уйида электр иситиш мосламасидан фойдаланилиб, назорасиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 45 кв. метр майдонда том қисми ҳамда қўшнисининг уйини 85 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Жиззах вилояти Арнасой туманида яшовчи фуқаро Б.Отабековнинг уйида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро В.Иванова уйида тўшакда сигарета чекиб ухлаб қолиши натижасида 30 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жихозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгаси В.Иванованинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ушбу ҳолатлар бепарволик ва эътиборсизлик туфайли содир бўлмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун ёнғин хавфсизлиги талабларини ёддан чиқарманг. Газ ва электр жиҳозлардан тўғри фойдаланинг, очиқ оловдан фойдаланишда эътиборсиз ва бепарво бўлманг.

Манбаа: O‘zR IIV YoXBB http://www.mvd.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий