Янги йилни кимлар биринчи кутиб олади?

Spread the love

Японлар қадимдан ўз юртларини «кун чиқар мамлакат» деб аташади. Ер шари бўйича янги кун ва янги йилни биринчи бўлиб японлар кутиб олади, деган фикр уларнинг миясига сингиб қолган.

Аслида бундай эмас, чунки ҳар бир янги кун каби янги йил ҳам саналар ўзгариш чизиғидан бошланади. 180°-меридиан саналар ўзгариш чизиғи деб қабул қилинганлиги ва бу чизиқ Осиё билан Американи бир-биридан ажратиб турган Беринг бўғозидан ўтиши юқорида айтилган эди.

Саналар ўзгариш чизиғига энг яқин ҳудуд эса Россиянинг шарқий чеккаси, яъни Чукотка яриморолидир. Демак, янги йилни Чукотка ярим оролида истиқомат қилувчи халқлар дунёда биринчи бўлиб кутиб олади.

Сайёрамизда янги йил бошланиб, роса икки соат ўтгандан кейингина Японияга етиб келади. Японлар янги йилни Чукотка халқларидан икки соат кейин кутиб оладилар.

Чукоткада бошланган янги йилни монголлар чукоткаликлардан 5 соат кейин, тошкентликлар 7 соат кейин, самарқандликлар 8 соат кейин, Москва, Санкт-Петербург ва Киев аҳолиси 10 соат кейин, французлар ва инглизлар 12 соат кейин, кубаликлар ва нью-йоркликлар 17 соат кейин кутиб олади

Вам может понравиться

Добавить комментарий