Рақамлар ҳақида нима биласиз?

Spread the love

Кундалик турмушимизда ҳар қадамда рақам ва сонларни ишлатамиз. Рақамлар бозор-дўконларда, пул санашда, вақтни аниқлашда, транспортга чиқишимизда, телефон қилишимизда ва бошқа ҳар қандай нарсани ўлчашда бизнинг энг яқин ёрдамчимиздир. Лўнда қилиб айтганда, рақамларсиз ҳаётни мутлақо тасаввурга сиғдириб бўлмайди. Кўзи ожиз кишига ҳасса қанчалик асқоса, рақамлар ҳам бизга шунчалик кўмак беради.

Рақамлар ҳатто бизнинг ишларимизни, мактаб ёки олий ўқув юртларида қандай ўқиётганимизни ҳам кўрсатиб туради. Фан техникани рақам ва сонларсиз хаёлга келтириб ҳам бўлмайди: Фазовий кемалар учишидан тортиб, ердаги қадамимиз ҳам рақамлар билан ўлчанади. Шу жумладан, иқтисодиёт ҳам рақамларга таянади. Бунга кундалик газета ва журналларни иқтисодиётга бағишлаган сатрларини кўриб ишонч ҳосил қилишимиз мумкин. Улар рақамларга бой: аксиялар қиймати, валюта курслари қиймати, уларнинг фоизи, харажатлар миқдори ва бошқа барча статистик маълумотларни кўришимиз мумкин. Хўш, биз рақамларни шунчалик кўп ишлатар еканмиз, уларнинг тарихи, қаерда ва ким томонида ўйлаб топилганини биламизми?
Инсонлар ибтидоий даврда қўл саноғ билан овларнинг сонини, кунларни, ойларни, қурол аслаҳалар сонинг салмоғини ҳисоб китоб қилиб бир бирига тушунтирган. Вақт ўтган сари бу рақамларга ном қўйиб уларни ёзувда ҳам ифодалашни ўрганган. Энг биринчи рақамларни ёзувда ифодалаганлар бу- Бобилликлар ва Мисрликлар бўлган экан.

Бугунги кунда бутун дунёда араб ва рим рақамлари амал қилади.
Улар: – 0, 1 ,2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9
Ана шу рақамлар ёрдамида ҳар қандай катта ёки кичик сонларни ҳосил қилишимиз мумкин. Айтайлик, битта соннинг ёнида битта нол бўлса, бу ўша сонни 10 га кўпайтириш деганидир, яъни 0 нинг маъноси :10 га кўпайтириш. Агар иккита нол бўлса, масалан: 100 дегани маъноси: 1*10*10 Масалан : 250 да 1 та нол мавжуд, бунинг маъноси шуки: 25 ни 10 га кўпайтириш яъни 25*10 Масалан: 14000 да 3та нол бу: 14*10*10*10 деганидир.
1 дан кичик қийматни ифодалашдаям нолнинг маъноси 1 ни 10 га тақсимлашдир Масалан: 0,1 дегани маъноси 10/1 демакдир. 0,03 дегани маъноси эса (10*10)/3 0,0045 дегани эса (10*10*10)/45 демакдир.

Саноқлар Ноллар сони Яъни
1 Ўн 1 10
2 Юз 2 100
3 Минг 3 1000
4 Миллион 6 1000000
5 Миллиард 9 1000000000
6 Триллион 12 1000000000000
7 Квадриллион 15 1000000000000000
8 Квинтиллион 18 1000000000000000000
9 Секстиллион 21 1000000000000000000000
10 Септиллион 24 1000000000000000000000000
11 Октиллион 27 1000000000000000000000000000
12 Нониллион 30 1000000000000000000000000000000
13 Детсиллион 33 1000000000000000000000000000000000
14 Ундетсиллион 36 1000000000000000000000000000000000000
15 Дедетсиллион 39 1000000000000000000000000000000000000000

Мана бу рақамни ўқилишига эътибор беринг:

179 254 100 245 301 100 548 001 145 020 009 900 456 457

Бир юз етмиш тўққиз дедециллион икки юз эллик тўрт ундециллион юз дециллион икки юз қирқ беш нониллион уч юз бир октиллион юз септиллион беш юз қирқ саккиз секстиллион бир квинтиллион бир юз қирқ беш квадриллион йигирма триллион тўққиз миллиард то�ққиз юз миллион тўрт юз эллик олти минг тўрт юз еллик етти. Қаранг-а, қанчалик айтилиши қийин.

Ўқинг, бу қизиқ !!!  Ўзгармас сонлар

 Ихтиёрий 3 хонали сонни олинг, ва ўша сонни тескарисини ёзинг. Биридан иккинчисини айринг. Натижа қуйидагилардан бири чиқади.

990, 891, 792, 693, 594, 495, 396, 297, 198, 099. 
Масалан:  ихтиёрий 321 сони, унинг тескариси 123. Буларни айирсак    321-123=198
Юқоридаги қаторда 198 сони ҳам бор.

Қаранг ,Қизиқ-а ! ҳаммасининг ўртадагиси 9 сони турибди. Юқоридаги сонлар манфий ишорали бўлиши ҳам мумкин.

Истаган 2 хонали сондан унинг тескарисини айирсангиз ўн та вариантнинг бири чиқади…
Бу вариантлар ушбу сонлар
0, 18, 27, 36, 45, 54, 63, 72, 81, 9   шулардан бошқаси чиқмайди
Ихтиёрий ики хонали сонни олинг ва ўша сондан уни тескарисини айринг, масалан  32 сонининг тескариси 23 бўлади. уларни айрамиз
32-23=9   ёки  23-39=-9    бошқа мисол:  62-26=36  бошқа мисол 38-83=-45 Қаранг юқоридаги қаторда шу сонлар ҳам бор

 Юқоридаги айтилган қоидага каби 4 хонали сонларни ҳам қўллаш мумкинми ?
Ҳа, Албатта мумкин.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий