Овоз ёзиш

Spread the love

Мусиқани ёки овозни кейинчалик эшитиш мақсадида ёзиш  мумкинлиги ҳақида хабарингиз бор. Аммо ёзиш жараёнида овоз эмас, балки ҳаво тўлқинларининг зарбидан ҳосил бўлган тебраниш ёзилишини биласизми?

Овоз биринчи марта 1877-йилда фонографга ёзилган. Ёзув тасмаси айланма цилиндрга бириктирилган қоғоз варағидаги чуқурчалар кўринишида бўлган.

1898-йил даниялик кашфиётчи В. Пойлсен пўлат фортепяна торларига ёзиладиган магнитофонни ихтиро қилди. 1930-йилда ёзиш учун иккита немис фирмаси темир оксидларининг магнит кристаллари билан қопланган полимер плёнкаларини яратдилар.

                     

Кассета қўйилганда ўша кўринмас “нақш” электр сигналларга айланади, натижада овоз ҳосил бўлади.

Магнитофон кассета плёнкалари махсус магнит-қобиқ билан қопланган. Овоз ёзилаётганда магнитофонда магнит голофка плёнкада кўринмас “нақшлар” ни ҳосил қилади.

Компакт дисклар ёзилган пайтда товуш маълум бир кетма-кетликда жойлашган чизиқлар каби ёзилади. Лазер нурлар бу чизиқларни ўқийди, электрон қурилмага сигналлар юборилади ва овоз пайдо бўлади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий