МИШ-МИШЛАР АСОСЛИМИ: ЯНГИ ПАСПОРТ ОЛИШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛАДИМИ?

Spread the love

 Мана амалдаги паспортларни муддати ҳам ниҳоясига етай деб қолди. Амалдаги паспорт муддати узайтирилиши мумкинми? Бугунги кунгача қанча фуқаро янги паспорт билан таъминланди?

Ушбу савол билан Darakchi.uz Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси марказ бошлиғи, майор Санжар ҚОСИМОВга мурожаат қилди:

–  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ПАСПОРТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ги ПФ-4262 сонли Фармони талабларига биноан амалдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти 2015 йилнинг 31 декабрига қадар ҳақиқий деб ҳисобланади. Ушбу Фармонда белгиланган муддатнинг узайтирилиши ҳакида эса ҳозирча ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилинмаган. Аҳоли орасидаги “биометрик паспорт олиш муддати 2016, 2017 йилгача узайтирилар экан” қабилидаги миш-мишлар ҳозирча асоссиз. Бугунги кунгача эса Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий аҳолиси янги биометрик паспорт билан таъминланди.

манбаа: даракчи.уз

Вам может понравиться

Добавить комментарий