Кашалот анбар манбаи

Spread the love

Анбар (амбра) ҳақида сўз кетганда одамлар ҳаёлига хушбуй атир келади, албатта, анбар хушбуй эликсир бўлиб, у парфюмерия саноатида ишлатилади.

Анбар қадимда олтин бахосида сотилиб, уни ҳаёт эликсири деб агашган. Қутириш, тумов, тутқаноқ юрак хасталигида фойдаланилган ва винога қўшилган.

Кашалот дунёдаги энг чуқурга шунғувчи мутлоқ чемпион ҳайвондир. Тинч океанда, аниқроғи Перу давлати худудига яқин жойда океан остидан кетган телеграф кабелини узиб, авария келтириб чиқарган 14 та ҳодиса бўлиб, ундан 7 таси 120 метрдан 855 метргача чуқурликда pўй берган.

5 таси 910-1128 метр чуқурликда содир бўлган. Кашалот бундай чуқурликда нима қилаяпти деб ўйларсиз, албатта, нафс балосида майда денгиз ҳайвонлари ва катта кальмарларни излаб тушганда телеграф кабелини кальмар ва саккизоёкларнинг пайпаслагичлари деб ўйлаб, 3 кг ли тишларида ғажиб узганлар, натижада баъзиларини ток урган ҳолатлари рўй берган.

1000 метр чуқурликда даҳшатли босим бўлиб, (100 атмосфера босими) унга дош бериш осон эмас. Бундай босимда аквалангчилар кессон касаллигига чалинишади, кашалот эса ҳайратланарли даражада бундай касалликдан озод. Бир шунғиганда 1 соатча ҳаво олмайди (кессон касаллиги шундан иборатки, чуқурга шунғиган сари босим ортиб боради. Қондаги азотнинг майда капиллияр пуфакчалари тез тарқалади ва қон таначалари бирикиб қон қуюқлашади ва кессон касаллиги келиб чиқади. Бу касаллик оғир ўтади, ҳатто тезда ўлим юз бериши мумкин). Кашалотлар нега бундай касалликка чалинишмайди. Олимларнинг тахминларига кўра, кашалотнинг тана қисми 90 фойз қисми ёғдан иборат, шунинг учун юқори босим уни мажақлаб ташлолмайди. ёғ юқори босимга дош беришда қўл келади. Кессон касаллигига чидамлилиги эса қонда ёғ миқдори кўплиги сабаб бўлса керак. Кашалотнинг ўпкаси бошқа китларникидан ҳатто дельфиннинг ўпкасидан 2 баробар кичик бўлиб, ҳавони кам олади. Олимлар кашалотни кессон каслаллигига нега учратмаслиги бўйича ҳали бир тўхтамга келингмаган. Аллоҳ унга шундай ажойиб хусусиятни инъом этган.

Кашалот энг узун ичак соҳиби. 160 метрли ичак кашалот учун нега керак? 100 тонна келадиган бундай танани озиқ модда билап таъминлашнинг ўзи бўладими, албатта, узун ичак керак-да.

Кашалот гигант кальмарлар ва бошка сакқизоёқлилар билан олишишни, маҳв этишни ёқтиради.

Кашалот одамни бутунлигича ютиб юбора олади, шуниси билан у хавфли ҳисобданади.

Кашалотларнинг бош мия томонида оралиқ бўшлиқ қисми бўлиб шу жойда унинг спермалари (уруғлари) жойлашади, бошка ҳайвонларда бундай ҳол учрамайди.

Энди анбар ҳақида:

Анбар кашалотни қандай органидан олиниши ҳакида қўйидаги уч хил фаразлар бор:

а)   Касал кашалотларнинг ўт пуфаги суюқлигининг ўзгаришидан ҳосил бўлади.

б)  Соғлом кашалотлар ичагидаги суюқлиқ ишлаб чиқарувчи безлар фаолияти маҳсули.

в)   Кашалотнинг йуғон ичагида паразит чувалчанглар бўлиб, улар ичакни яралайди, натижада кашалот ҳимоя воситаси сифатида анбар ишлаб чиқаради. Бу фаразлар қанчалик тўғри—нотўғри бўлишига карамай, анбар кашалотни ҳазм органларидан олиниши аниқ- Энг кўп анбар—420 килограмм олингани маълум.

Анбарни хозирда ўша эски усулда олишга харакат қилинмокда. Анбар кашалотнинг ичагидан олинганда ер ҳиди келади, бир неча вақт сақлангач эса ундан ясмин (ёсуман) гули ҳиди келади. Агар румолчага анбар томизилса бир йилдан ортиқ ҳиди кетмай туриши мумкин.

Кашалотнинг бурун тешиги танасининг олдинги бош томонининг чап қисмида жойлашган бўлади, пастки жаги 4 метр узунликда бўлиб, 50 дан ортиқ 3 килоли тишлар билан қуролланган, улар жуда бақувватдир.

Вам может понравиться

Добавить комментарий