Ернинг думалоқлигига шубҳалар

Spread the love

Хозирги вақтда Ернинг шар шаклида эканлиги ҳеч кимни таажжублантирмайди. Бироқ Ернинг шаклини аниқлаб, унинг шар шаклида эканлигини далиллаш учун инсоният узоқ вакдлар давомида жуда кўп мехнат сарф қилган.

                      Картинки по запросу фото история о земле    Картинки по запросу фото история о земле

Аждодларимиз Ернинг шаклини турлича тасаввур этганлар. Қадимги одамлар катта кемалар, темир йуллар қуришни билмаганлар, шунинг учун уларда узоқ ўлкаларга саёҳат қилиш учун имконият ҳам бўлмаган. Ўз ўлкасидан четга чиқмаган кишилар Ернинг шакли ва катталиги, сайёрамизда қандай жойлар, мамлакатлар борлиги тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлмаганлар. Шу туфайли Ернинг шакли ва хорижий ўлкалар тўғрисида хар хил мавхум тушунчалар келиб чиққан, афсоналар ва ривоятлар тўқилган.

Картинки по запросу фото земля Картинки по запросу фото земля Картинки по запросу фото земля

Масалан, Қадимги одамларда узоқ-узоқ улкаларда бир кўзли, бошсиз, от бошли ёки икки бошли одамлар яшар эмиш, баъзи мамлакат одамларининг қулоқлари бенихоя катта бўлиб, улар кечалари бир қулоғини тагига солиб, иккинчи қулоқларини устига ёпиб ётар эмиш, деган миш-мишлар ҳам тарқалган. Айрим халқлар: «Ернинг атрофини денгиз Ўраб олган, устига эса биллурий осмон қопланган» деб тасаввур қилганлар. Денгиз атрофида яшовчи халқлар: «Ерни учта катта балиқ кўтариб турибди, балиқлар қимирлаганда зилзила рўй беради» деб ўйлашган; Ҳиндистон халқлари «Ерни баҳайбат филлар кўтариб туради», Ўзбеклар эса «Ерни ҳукиз шохида кўтариб туради» деб хисоблаганлар.

            Картинки по запросу фото земля Картинки по запросу фото как создал земляКартинки по запросу фото что такой земля

Вақт ўтиши билан одамлар катта-катта денгиз кемалари қуришни урганиб олдилар, шундан кейин денгизларда саёхат қила бошладилар. Денгиз сохилларидаги мамлакат халқлари билан савдо алоқалари бошланди. Улар аста-секин бошка денгизлар ва мамлакатлар борлигини билиб олдилар.

Қадимги одамлар Ерни ясси ёки гардиш шаклида деб билганлар. Лекин узоқ ўлкаларга саёхатлар кўпайган сари ернинг шакли хакидаги тушунчалар ҳам ўзгараверди. Инсониятнинг пешқадам вакиллари, олимлар ой ва қуёш каби ер ҳам осмон жисмидир, унинг чеккаси йўқ, у шарсимон шаклда, деган фикрга кела бошлайдилар.

Қадимги одамларнинг, ер шарсимон эмасмикин, деган фикрга келишларига уларнинг денгиз саёҳатлари ва қўйидаги кузатишлари сабаб бўлган. Масалан, кемада сузувчилар бирор шаҳарга яқиинлашаётганларида уларга дастлаб шаҳардаги баланд минораларнинг учлари кўринади. Шаҳарга яқинлашган сари бошқа иморатлар ҳам бирин-кетин кюрина бошлайди. Ернинг юзаси дунг, қаварик бўлганлигидан шундай ҳодиса руй беради.

Расмда А ҳарфи билан кўрсатилган жойда турган кемадаги киши В нуқтадаги қоянинг фақат учини кўра олади. Чунки қоянинг қолган қисмини ернинг дунглиги тўсиб туради. Агар кузатувчи киши кемада Б нуктага етса, қоянинг деярли ҳаммаси кўринади. Ана шунга асосланиб қадимги олимлар Ер—шарсимон, деган фикрга келганлар. Ер юзаси ясси текисликдан иборат бўлганда узоқдаги кузатувчига қирғоқдаги қоянинг ҳаммаси — учидан то остигача кўринган булур эди. Ер жуда катта бўлганлиги учунгина бизга ясси бўлиб кўринади.

Магеллан ва унинг ҳамроҳларининг Ерни айланиб яна саёҳат бошланган жойдан келиб чиқишлари, ҳар кунги тонг қоронғилиги ва шом пайти ҳам Ернинг шарсимонлигидан далолат беради. Ер ясси бўлган эрта билан тонг ёришуви каби ҳодиса кузатилмас, қуёш бирданига чиқар, кечкурун эса кун аста-секин қорая бошламас, балки бирданига қоронғи тушар эди.

Қуёш чиқаётган вақтда қуёш нурининг дастлаб тоғларнинг тепасига, кейин этагига, баланд биноларга, дарахтлар учига, шундан кейингина паст жойларга тушиши ҳам Ернинг шарсимонлигини тасдиқловчи далиллардир.

Ой тутилиши ҳодисаси ва унинг сабаби ҳозир кўпчиликка маълум. Ой тутилганда тулиной чап томонидан секин-аста қорая бошлайди, муайян вақтдан кейии доиравий қора доғ Ойнинг сиртини бутунлай қоплаб олади; Ой ернинг соясида қолганда шундай ҳол руй беради; демақ доиравий қора доғ — ернинг соясидир. Ер шарсимон бўлганлигидан унинг сояси ҳам дойра шаклидадир.

Уфқнинг дойра шаклида бўлиши ҳам ернинг шарсимонлигидан далолат беради. Киши қанча баланд кўтарилса уфқринг кўринма узоқлига шунча катталашади. Яқин ўтмиқда ернинг шарсимонлиги шудалиллар билан исботланган. Хозирги космик асримизда бундай далилларга хожат йуқ. Ернинг шарсимонлигини ҳозир ҳамма тан олган. Чунки фазоғир космонавтлар ернинг шарсимон шаклда эканлигини ўз кўзлари билан кўрдилар ва уни расмга олдилар.

Қадимги Юнон олими ва мутафаккири — Аристотель (милоддан аввал 384—322) ернинг шарсимонлиги ҳақида биринчи далил кўрсатган бўлса, улуғ қомусчи олим Абу Райхон Беруний (973—1048) ернинг шарсимон шаклда эканлигини Ўрта Осиёда биринчи бўлиб исботлаган.

XVII асрнинг ярмигача ер аниқ шар шаклида деб хисоблаб келинган. Кейинчалик бундай тасаввўрнинг тўғрилигига шубҳа билан қарашга мажбур этувчи фактлар вужудга келган. Мана, шулардан бири: 1672 йилда Париждан Кайеннага (Жанубий Америка) астрономик соат олиб борилган. Кайеннада бу соат суткасига 2 минут 28 секунд орқада қола бошлаган. Бунга оғирлик кучининг, бинобарин, маятник тебраниш тезлигининг экваторга томон камайиб бориши сабаб бўлган. Оғирлик кучининг қутблардан экваторга томон камайиб бориши ер қутбларининг сиқиқлигига боклиқ-бир тошни ипга боглаб гир айлантирсангиз, ип тортилиб таранг бўлади, хатто узилиб кетиши ҳам мумкин. Бунга тошни айлантирганда вужудга келадиган марказдан қочувчи куч сабаб бўлади. Ер шари доимо айланиб турганлигидан унга ҳам марказдан кочувчи куч узлуксиз таъсир этади. Ана шу куч таъсирида ернинг қутблари бироз сиқилиб, ер салгина яссиланган — эллипс шаклига кирган. Ер нихоятда катта бўлганлиги сабабли унинг тортиш кучи ҳам катта. Ернинг атрофидаги атмосфера қатламини ҳам шу тортиш кучи ушлаб туради.

Лекин кўпчилик географик ўлчов ишларида ернинг шакли шарсимон деб қабул қилинади. Ернинг экватор радиуси —6378,2 км; қутб радиуси —6356,8 км; қутбий сиқиқлиги—21,4 км; экватор айланаси—400757 км; меридиан айланаси —40008,5 км; ернинг сатхи —510 083000 км2; ернинг хажми —1083 х 1012 км3.

Ернинг шакл ва улчами ер табиатининг шаклланишица катта аҳамиятга эга.

Ер шарсимон бўлганлигидан қуёш нури ерга турли географик кенгликларда турли бурчак билан, масалан, экватор атрофига тиқ футбий районларга ётиф тушади. Шунинг учун экватор атрофида иссиқ қутбий районларда совуқ бўлади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий