Евро (Euro) ҳақида қичқача маълумот

Spread the love

Евро (Euro) — Европа Иттифоқи таркибидаги Европа иқтисодий ва пул ҳамжамияти аъзолари (Австрия, Бельгия, Германия, Греция, Ирландия, Испания, Италия, Люксембург, Нидерландия, Португалия, Финляндия ва Франция)нинг пул бирлиги.

Халқаро ифодаси EUR. 1999-йил 1-январдан муомалага чиқарилган. 1Е=100цент. 1999-йил 1 январдан 2002-йил 1-январга қадар Евро  нақд пулсиз тўловларда ишлатилди, Евро  билан бир қаторда бу мамлакатларнинг миллий пул бирликлари ҳам муомалада юрди. Евро муомалага киритилиши билан илгари шу мамлакатлар ўртасида халқаро тўловларда фойдаланилган экю муомаладан чиқарилди ва улар экюнинг сўнгги қиймати (1998 -йил 31-январ ҳолати) бўйича Еврога тенгма-тенг алмаштирилди. Айни пайтда миллий пул бирликларининг Еврога нисбатан валюта курслари ҳам белгиланди (масалан, 1 Е=1,95583 немис маркаси; 1 Е=1936,27 итальян лираси; 1 Е.=200,482 португал эскудоси ва б.ошқалар 1998-йил 31-декабр). 2002-йил 1-январдан 5,10, 20, 50, 100, 200, 500 Евро қоғоз банкнотлари, 1,2 Евро  ва 1, 2, 5, 10, 20, 50 центли тангалар муомалага киритилди

Вам может понравиться

Добавить комментарий