Биз билган ва билмаган манбаалар

Spread the love

Бу дунёда биз билган ва билмаган жумбоқлар, рақамлар, ҳодиса ва воқеалар, сиру-синоатлар жуда ҳам кўп. Қуйида ана шундай манбааларни сизнинг эътиборингизга  ҳавола этамиз.

  • Жаҳон бўйича энг кўп асари сотилган ёзувчи Агата Кристи ҳисобланади. Унинг китоблари 1920 йилдан бери инглиз тилида 1 миллиард нусхада сотилган. Яна 45 тилга таржима қилинган тўпламлари ҳам шунча нусхада савдога чиқарилган. Китоблари сотилиши бўйича у фақат Уиль-ям Шекспирдан ортда қолмоқда.

  • Европанинг энг кўп шамол эсадиган жойи Шотландия ҳисобланади. У ердаги шамол бутун Европа шамол энергиясининг 25 фоизини ташкил этади.
  • АҚШнинг Аризона штатида кактусни ердан суғуриб олганлар 25 йилгача озодликдан маҳрум этилади. Туя овлаганлар эса катта миқдорда жаримага тортилади.
  • Дунёдаги энг кўп кўприк Санк-Петербургда. Уларнинг умумий миқдори 539 тани ташкил этади.
  • Японлар сармисоқпиёздан таом сифатида эмас, балки тиббий мақсадда фойдаланишади.
  • Вояга етган курканинг патлари 35.000 тача бўлади.
  • Денгиз суви таркибида олтин жуда оз миқдорда учрайди. Дунё миқёсида сувда 10 миллиард тонна олтин мавжуд.
  • Ҳар йили қишда Ер шимолий ярим шарда қор ва музлар тўпланиши эвазига 10 триллион тоннага оғирлашади.
  • Суянчиқли стуллар бундан 400 йил муқаддам ихтиро қилинган.
  • Инсон йилига 84 миллион марта кўзини юмиб-очаркан.
  • Қоронғуда бир дақиқа турсангиз кўзингиз сезувчанлиги 10 марта ошади. 20 дақиқадан кейин эса, бу миқдор 6 минг мартага етади.
  • Чумолилар ўз инини иситиш учун танасидан фойдаланадилар. Улар қуёшда исиниб олгач, дарҳол инларига югуради. Шунинг учун чумолилар инидаги ҳарорат ташқаридан 10° С юқори бўлади.
  • Фил бир дақиқада 10 марта нафас олади, сичқонлар бўлса, 200 марта.
  • Ҳамма қушлар пастки жағи билан ҳаракат қилса, бойўғли юқори жағини қимирлатади.
  • Жанубий Африка республикасида дунё олтинининг учдан икки қисми кавлаб олинади.
  • Бутун ер юзида эркакларнинг 10 фоизи ва аёлларнинг 8 фоизи чапақай.
  • Гуручнинг 7 мингдан ортиқ тури мавжуддир.
  • Хитойда 90 миллион киши Ли фамилиясига эга.
  • Мушукнинг олд оёқлари исталган томонга қайрилиши мумкин.
  • 100 гм асал йиғиш учун асалари 46 минг км масофани учиб ўтади. Бу бутун ер шарини экватор бўйлаб кесиб чиқиш билан баробардир.
  • Бойўғли бошини вертикал бўйлаб 270°, горизонталига эса 180° бура олади.
  • Қушларнинг инига инсоннинг қўли тегса, ҳеч қачон бу гўшага қайтиб келмайди.
  • Урғочи шер суткасига 20 соат ухлайди. Қолган вақт ичида ов қилади ва овқатланади.
  • Қурбақа умри давомида уч тонна чивинни истеъмол қилади.
  • Дунёдаги “ўлик кўл” Сицилияда бўлиб, унинг остида иккита кислотали булоқ отилиб туради.
  • Ўйларни рақамлаш илк марта XVII асрда Лондонда пайдо бўлган. Унгача эгасининг номи билан хонадон аниқланган.
  • Қуёшнинг почта маркаси ҳажмича келадиган қисми ўзиёқ 1,5 миллион дона лампочка қувватидек ёруғлик бера олади.
  • Дунёдаги энг катта қудуқ Иорданиянинг Мухейба ҳудудида жойлашган. Бу қудуқ соатига 1 кубометр сув беради.
  • Саҳрои Кабир чўлларида йилига, 160 мингта сароб кузатилади. Улар чалғитувчи ва мавҳум. Вертикал ва горизонтал бўлади.
  • Банан нафақат сариқ, балки қизил ва қора ҳам бўлади. Қизил банан сариғидан кўра мазалироқ. Аммо узоқ йўлга чидамли бўлмаганлиги сабабли экспортга чиқарилмайди. Қора банан эса Сейшель оролларида таомга гарнир сифатида ишлатилади.
  • Игнанинг кўзичалик тешиқдан суткасига 840 л сув оқиши мумкин.
  • Одам суякларининг тўртдан бир фоизи оёқ қисмида жойлашган.
  • Инсон мияси 20 миллиард асаб ҳужайралардан иборат бўлиб, кунига 96 миллион бит ахборотни эслаб қолиш қобилиятига эга.
  • Дунёдаги биринчи дорихона 1000 йилда Бағдодда очилган.
  • Бутун ер юзидаги денгиз ва дарёларда ҳар йили 30 миллион тонна балиқ тутилади.
  • Чумолилар ўлимлари яқинлашганини сезгач, ўз инини ташлаб чиқиб кетади.
  • Ошқовоқ – бодринглар оиласига мансубдир.
  • Эман дарахти минг йилгача яшайди. Умрининг 80 йилида юқорига, кейин эса ёнига қараб ўсади.
  • Инсон умри давомида 100 минг км пиёда юради.
  • АҚШда 2 383000 нафар инсон Смит фамилиясига эга.
  • Битта қалам билан 64 820 м узунликдаги чизиқ чизиш ёки 50 000 та сўз ёзиш мумкин.
  • Нобель мукофотини энг кўп Исландия олимлари олишган. Бу давлатда ҳар бир миллион фуқарога учта нобель мукофоти тўғри келади.
  • Хитойда тухум тириклик рамзидир. Оилада фарзанд туғилса, хитойликлар тухумни қизил рангга бўяйдилар. Бу ранг уларда бахт рамзи ҳисобланади, қизил рангли тухум боланинг келажакда бахтли бўлишига ишорадир.
  • Дунёдаги энг узун акс-садо Англиянинг Ланкашир шаҳридаги Гамильтон сағанаси бутхонасида янграйди. Унинг давомийлиги 15 сониядир.
  • АҚШ потент маркази томонидан хурракка қарши 186 та восита рўйхатга олинган. Аммо улардан бирортаси ҳам кутилганидек самара бермади.
  • Кенгуру орқага юра олмас экан.
  • Электр чироғини кашф қилган инглиз олими Томас Эдисон қоронғуликдан қўрққан.
  • Бармоқ изларидан ташқари, ҳар бир инсоннинг тил излари ҳам ўзига хос кўринишга эга.
  • Компьютер маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи IВМ корхонасининг шиори “think (ўйла) экан.
  • 2737 йилнинг 28 ноябри милодимизнинг миллионинчи куни бўлади.
  • Англияда Пифогор (кўпайтирув) жадвали “10х10″эмас “12×12” кўринишига эга.
  • Қоидани бузмай туриб, ёзиш мумкин бўлган энг катта рим рақами — 3999 дир. Сабаби олим Шиарцман кашф қилган рим рақамларини ёзиш қоилаларига кура, битга рақамни кетма-кет уч мартадан ёзиб бўлмайди.
  • Олимларнинг таъкидлашича, инсон аксирганида нафасининг тезлиги соатига 167 км.гача кучайиши мумкин.
  • Австралиядаги қуёнлар сони Хитойдаги одамлар сонидан кўп.
  • “Ким табассум қилишни билмаса, савдо билан шуғуллангани маъқул” дейилади Хитой мақолларидан бирида.
  • Электр стулида қатл қилинган биринчи немис маҳбуси Уильям Кемлер эди. Бу ҳукм 1890 йил 6 августкуни Нью-Йорқда амалга оширилган. Газ камерасида қатл қилинган илк маҳбус эса хитойлик Жи Жон бўлган.
  • Швецариянинг Боден кўли яқинидаги Линдуа деган шаҳарчада дунёдаги энг ёш оила яшайди. Улар Бланка ва Оливер Граллолардир. Бланканинг ёши 18 да, Оливернинг ёши эса 20 да. Улар 4 нафар 6 ёшли эгизаклари -Стефани ва Ивана, 3 ёшли Оливер ва 1 ёшли Женифер исмли фарзандлари бор. Фарзанд тарбиясида уларга Бланканинг онаси 38 ёшли бувилари қарашади.
  • Югославиянинг Целе шаҳридаги музейида дунёдаги энг қадимий игна сақланмоқда. У бундан 3500 йил аввал суякдан ясалган бўлиб, шу аср бошларида ғорларнинг бирида топилган. Қизиғи шундаки, шакл жиҳатдан бу игна ҳозирга игналардан ҳеч фарқ қилмайди.
  • Россияда бир кўл бор. Уни Олтойлар олтин кўл, Хитойлар Шимолий кўл, Бурятлар – Оловли кўл, Якутлар — Бойкул, руслар — Байкал кўли деб аташади.
  • Тинч океанида вулқон отилиш йўли билан пайдо бўлган ороллар кўп.
  • Кариб денгизидаги Мансерат оролини Х.Колумб кашф этган.
  • Баренц денгизи шимолда жойлашган. Ундан жанубда жойлашган Оқ ва Болтиғ денгизи сувлари совуқ. Чунки Баренцга илиқ оқим таъсир қилади.
  • Сув остидаги энг чуқур қудуқ Ҳинд океанида Швецариялик буруғловчилар томонидан кавланган. Унинг чукурлиги 3077 м.
  • Энг узун кўприк Ҳиндистонда бўлиб, 36 км.ни ташкил этади. У Шанхай ва Кингбон ўртасида қурилган.
  • Испания электр энергияни 21 % шамол энергиясидан олади.
  • Энг узоқ умр кўрувчи ўргимчак Тарантуладир. У 30 йил яшайди.
  • Энг заҳарли ўргимчак эса Бразилиядаги саёҳатчи ўргимчакдир.
  • Энг тез судралиб юрувчи қора манба илонидир. У соатига 21 км юради.
  • Энг заҳарли илон ҳозирги кунда Австралиянинг Тайпан илони бўлиб, заҳарининг дўзаси 100 кишини ўлдириши мумкин.
  • Дунёда газ захиралари миқдори 250 йилга етади. Захира 920 триллион м3 ни ташкил қилади.
  • Ўлик денгизидан 728 км2 майдонда тахминан 10 523 000 000 тонна туз бор экан.
  • Денгиз гирдопларидан энг машҳури Норвегия соҳиллари яқинида бўлиб, Мельстерин деб аталади.
  • Эркин кўк рангли сувлари океаннинг кўкиш ва оч кулранг сувларидан ажралиб турувчи жуда катта сув оқими “Океандаги дарё” деб аталувчи Гольфстримдир.
  • Айсбергнинг сувда 9/1 қисми кўринади. 8 қисми эса сув остида бўлади.
  • Кичик ҳажмли диаметри 5-10 м.ли муз парчаларини денгизчилари гроулер деб аташади.
  • Муз сувга нисбатан 90 баробар зичроқдир.
  • Деярли ҳар куни ер қимирлайдиган мамлакат Япониядир. Япон оролларида 200 дан ортиқ йирик вулқонлар бор.
  • Тахминан 9 км баландликдаги шамолнииг тезлиги соатига 200—400 км.га тенг бўлади. Бу оқим реактив оқим дейилади.
  • Қутблар томон эсувчи шамоллар Вест (ғарбий) шамоллар дейилади.
  • Ер юзидаги — энг сертуман жой Нъюфаундленд (Канада)дир.
  • Қалқонсимон безлар катта миқдорда йод моддаси ишлаб чиқаришини амалий исботлаган олим Ўзбекистонлик Ражаб Исломбековдир.
  • Буюк Британияда 2010 йилда чақалоқларга энг кўп қўйилган исм “Муҳаммад” бўлиб, у 7549 нафар чақалоққа қўйилган.
  • Ер юзидаги энг романтик сароблар кўринадиган жой Сицилиядир.
  • Товуш ҳаво ҳарорати 0° С бўлганда секундига 335 м тезликда тарқалади.
  • “Нефт”сўзи лотинчадан олинган бўлиб, “тош мойи” деган маънони англатади.
  • Олимлар “тоғ биллури” деб Кварцни айтишади.
  • Нефтдан Эронда ва Туронда ҳарбий мақсадда фойдаланилган. Нефт отувчи қурол “Нефттандос” деб аталган.
  • Ҳозирги қазиб олинаётган олтиннинг ярми АҚШга тўғри келади.
  • Энг кўп кумиш қазиб олинадиган мамлакат Мексика.
  • Ўзидан нур сочадиган чақмоқтошлар жавоҳирот дейилади.
  • Қадимда қизғиш тошларни ёқут, яшил тошларни Зумрад, ҳаворангларни гавҳар деб аташган.
  • Замонавий картография асосчиси Герадус Меркатордир.
  • Энг қадимги байроқни 1219 йилда Дания давлати қабул қилган.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий