Beeline Beepul янги тўлов хизматини ишга туширди

Beeline Uzbekistan мобил иловасида Android ОТ ишлайдиган Beepul янги тўлов хизмати ишга туширилгани ҳақида эълон қилади.

Энди Beeline Uzbekistan мобил иловаси орқали банк картаси (UZCARD Online) ёрдамида ҳам абонент сўрови бўйича, ҳам автоматик равишда комиссиясиз телефон балансини тўлдириш имкони пайдо бўлди. Қўшимча чиқимларсиз роумингда бўлганда ҳам балансни тўлдириш мумкин, шунингдек бир нечта пластик карталарни рўйҳатдан ўтказиш ва тўлов натижалари ҳақида SMS хабар ҳам олиш мумкин.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “Тўловларни амалга ошириш янада қулай бўлди, ва бу Beeline мижозлари учун яратилган осонлик ва қулайликдир. Шундай лойиҳалар абонентлар учун қўшимча хизматларни яратишга имкон беради, ва шу билан бирга мижозларга бўлган мойилликнинг юқори даражасини ва ишончли алоқани таъминлайди”.

Иловада ишлаш чоғида аввалдан тўлов тизимидаги Beeline абонентлари балансидан маблағ ечилмайди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий