Автомобиль олаётганда алданмаслик учун нималарни билиш керак?

“Автосалондан автомашина олиб бераман” дегувчи фирибгрлар, афсуски учраб турибди. Шу ўринда айтиш жоизки, мен мазкур соҳа вакили сифатида, яъни “Самарқанд Автотеххизмат” МЧЖ бошқарув раси бўлсам ҳам, бундай ваъдаларни умуман бера олмайман. Сабаби, бу борада электрон тизим жорий этилган бўлиб, автомобиллар савдо-сотиғи ошкора, белгиланган низом ва тартиб-қоидалар асосида амалга оширилмоқда.

Яқинда “General Motors O`zbekiston” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни ички бозорда сотилиши тартиби тўғрисида вақтинчалик Низомишлаб чиқилди. Мазкур вақтинчалик Низом “General Motors O`zbekiston ” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдо-сотиқлари тизимини такомиллаштириш, унинг ошкоралигини таъминлаш, автомобилларни харид қилиш учун буюртмаларни электрон расмийлаштириш тизимини тадбиқ этиш, шунингдек, кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Автомобилни харид қилиш учун электрон буюртманома бериш Портал билан бирлаштирилган ихтисослашган сервис орқали амалга оширилади. Ҳар бир дилерга мижозларни он-лайн режимида рўйхатдан ўтказиш учун Порталдан фойдаланиш имконияти тақдим этилади.

Мижоз электрон буюртманома бериш учун умумий маълумотномадан талаб қилинадиган маълумотларни киритиш ва портал томонидан таклиф қилинадиган маълумотларни танлаш орқали Порталда авторлаштирилиши керак. Портал мижознинг ягона идентификациялаш рақами ва Шартнома тузиш учун навбатга қўйиш рақамини автоматик режимда рўйхатдан ўтказади. Портал томонидан рўйхатдан ўтказилмаган буюртманомалар ҳақиқий ҳисобланмайди.

Автомобилларнинг жисмоний шахсларга сотилиши қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • дилерга хизмат кўрсатувчи тижорат банк кассаларига нақд пул  маблағларини топшириш орқали;
  • жисмоний шахсларнинг омонат ҳисобварақларидан ёки тижорат банкларитомонидан автомобилни харид қилиш учун бериладиган истеъмол кредитлари ҳисобига ссуда ҳисобарақларидан пул маблағларини ўтказиш орқали;
  • фақат харидор номига расмийлаштирилган жисмоний шахснинг пластик карточкаси орқали.

Автомобилларнинг юридик шахсларга сотилиши қуйидаги тартибда амалага оширилади:

  • қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда уларнинг банкларда йўқлаб олинадиган депозит ҳисобварақларидан пул маблағларини ўтказиш орқали:
  • тижорат банклари томнидан автомобилларни харид қилиш учун бериладиган кредитлар ҳисобига юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ссуда ҳисобварақларидаги ўтказмлалар орқали.
  • автомобилни етказиб бериш муддати ишлаб чиқарувчининг банкҳисобварағига белгиланган миқдорда олдиндан тўлов ёки автомобилнинг тўлиқ қиймати келиб тушган санадан бошлаб қуйидагиларни ташкил қилади:
  • 1 иш куни – дилерда мавжуд автомобиль учун;
  • 60 иш куни – саноат йиғиш усули билан йиғиладиган автомобиль учун;
  • 90 иш куни – йирик узелли йиғиш усули билан ишлаб чиқариладиган автомобиль учун;
  • 120 иш куни – мижоз танлови бўйича стандарт опциялар пакетидан фарқли турланган (модификация қилинган) жоиз опциялар тўпламига эга саноат йиғиш усули билан йиғиладиган автомобиль учун.

Шу билан бирга, товарни етказиб бериш муддати дилер томонидан ишлабчиқарувчининг қарорига асосан ишлаб чиқариш да профилактик ишларини ўтказиш мақсадида 30 кундан ошмаган ҳолда қўшимча узайтирилиши мумкин. Қўшимча узайтириш муддати ишлаб чиқарувчининг www.gmuzbеkitsan.uz расмий веб-сайти орқали эълон қилинади ва ўз навбатида дилер томонидан ушбу маълумот шартнома тузган мижозга шартномада кўрсатилган манзил бўйича хат орқали хабар берилади.

Унутманг, автомобилларни реализация қилиш фақат дилерлар орқали амалга оширилади. Мижоз томонидан автомобилни олиш учун мазкур Низом билан назарда тутилмаган қўшимча талаблар белгиланиши қатъиян тақиқланади.

Дилерга Порталдан ташқари автомобилни харид қилиш учун буюрманомаларни тузиш ва ҳисобини юритиш тақиқланади.

Яна бир бор таъкидлаймизки, сиз автосалонга ташриф буюрганингизда хизмат кўрсатувчи дилерлик ташкилоти ходимининг ҳақиқатдан ҳам шу ерда ишлашига ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг автомашина олди-сотди шартномасини амалга оширишга киришинг.

манбаа: aniq.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий