Автоҳалокат туфайли “ҳалок бўлган” аёл ўликхона музлаткичи ичида тирилиб кетди…

Йоханнесбургда даҳшатли даражада автоҳалокат содир бўлиб, бунинг оқибатида уч киши ҳалок бўлганди. Уларнинг барчасини «Тез ёрдам» врачлари марказий касалхона ўликхонасига олиб келишди. Музлаткичга солиб қўйилган аёллардан бири орадан бир неча соат ўтгач, кутилмаганда тирилиб кетди. Албатта, буни ўликхона ходимларидан бири пайқаб қолди.

— Бизга етказиб келгунча, — деди ўликхона вакили. — Врачлар текширувдан ўтказишган. Орадан қанча вақт ўтган. Барибир худонинг айтгани бўларкан. Одамнинг пешонасида яшаш ёзилган бўлса, ўликхонада ҳам тирилиб кетавераркан. Аммо мен биринчи навбатда «Тез ёрдам» врачларига тан бермадим. Наҳотки, ўлик билан тирикни ажрата олишмаса? Биз бу аёлнинг қорнини ёриб, ҳалок бўлгани сабабларини аниқлашга киришсак нима бўларди? Росманасига ўлдирардик-ку бу шўрликни!..

Ҳозир тирилган аёл касалхонада муолажалар олмоқда. Бошидан қаттиқ шикастланган экан. Врачлар бир неча ойда тузалиб чиқишини айтишди.

Манба: zamin.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий