АҚШ Туркиядек иттифоқдошини йўқотиши мумкин

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ Туркиядек иттифоқдошини йўқотиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “Кун” нашри маълум қилди.

Эрдўған бу ҳақда Анқаранинг америкалик пастор Эндрю Брансон бўйича позициясига изоҳ бериш вақтида айтиб ўтди.

“Менимча, бу психологик уруш. Биз санкциялар сабабли ортга чекинмаймиз. Биз Брансон масаласида савдолашмаганмиз”, деб айтган Эрдўған.

Туркия етакчисининг айтишича, АҚШ яқин иттифоқдошини йўқотиши мумкинлигини эсдан чиқармаслиги керак.

Эрдўған Анқара АҚШдан Исроилдан турк фуқароси Эбру Озканнинг қайтирилишида кўмак кўрсатишни сўраганини эслаб ўтди. “Эбру озодликка чиқарилган, бироқ унинг паспорти мусодара қилинган. Биз унинг паспортини америкаликларга бериб, унинг Туркияга қайтарилишида ёрдам бериш мумкинлиги ҳақида сўрагандик”, деб айтган Эрдўған. Бироқ унинг айтишича, Анқара бунга жавобан Брансонни қайтаришини таъкидламаган.

Америкалик пастор 2016 йил октябрдан бери FETÖ ташкилотига кўмак кўрсатиш ва Курдистон ишчи партиясини қўллаб-қувватлашдаги айбловлар бўйича Туркия томонидан ушлаб турилибди.

Охирги вақтда пасторнинг тақдири АҚШ ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг энг кескин масалаларидан бирига айланган. 26 июлда АҚШ президенти Дональд Трамп ва вице-президенти Майк Пенс агар Туркия пасторни озод қилиш бўйича зудлик билан чоралар кўрмаса, Анқарага нисбатан иқтисодий санкциялар киритилиши мумкинлигини айтишган.

манбаа: aniq.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий