Apple раҳбари шахсий компьютерларнинг даври тугаганлигини эълон қилди

Apple бош директори Тим Кук ҳозирги вақтда шахсий компьютерларга эҳтиёж йўқолганлигини маълум қилди. Бу ҳақда The Telegraph хабар беради.

Foto: “Dni.ru”

Унинг фикрига кўра, шахсий компьютер ва ноутбукларнинг ўрнини iPad Про каби планшетлар эгалламоқда. Одамлар ундан фойдалана бошлаганда, «уларга бошқа ҳеч нарса керак бўлмаслиги ҳақидаги хулосага келади», деб ҳисоблайди Apple раҳбари.

Ўлчами планшетникига яқинлашаётган смартфонлар ҳақида сўз юритиб, Кук шуни таъкидлайди: «Агар сизнинг катта смартфонингиз бўлса, унда сизга iPad mini’га эҳтиёж бўлмайди деб ўйлайман».

Apple бош директори компания соғлиқни сақлаш соҳасида бирор дастур яратиш ҳақида ўйлаётганлигини маълум қилди.

манаба: дарё.уз

Вам может понравиться

Добавить комментарий