Android 6.0 Marshmallow операцион тизимига ўзбек тили қўшилди

Google’нинг Android операцион тизимининг энг янги версияси — Android 6.0 Marshmallow’да ўзбек тили мавжуд. Бу ҳақда мобил қурилмалари Android 6.0’гача янгиланиб бўлган фойдаланувчиларга таяниб, «Mobinfo.uz» хабар бермоқда.

Foto: “Mobinfo.uz”

Эслатиб ўтамиз, Android операцион тизимининг янги версияси ундан фойдаланиш жараёнини яхшилашга қаратилган қатор имкониятларга эга, чунончи:

  • дастурни нафақат ўрнатиш вақтида, балки қолган бошқа пайтларда ҳам дастурнинг ахборотни қўлга киритиши устидан назорат кучайтирилди;
  • овозсиз режим, вибрация режими, шунингдек, ҳар қандай овозларни ўчирадиган ёки, фойдаланувчи танловига кўра, фақат будильник ва билдиришномаларни ёниқ қолдирувчи «Безовта қилманг» режими пайдо бўлди;
  • смартфон ишлатилмаётган пайтда маълум бир дастурларнинг фонда ишлашини ўчирадиган уйқу режими пайдо бўлди, у батареянинг ишлаш давомийлигини анча оширади.

манбаа: дарё.уз

Вам может понравиться

Добавить комментарий