Аляска қандай қилиб Россиядан Америкага ўтиб қолган

Аляскани шу кунга қадар тарихчилар сабоқ берганда уни Россия 100 йилга АҚШларига ижарага берган, 100 йил Америкаликлар ундан фойдаланиб бўлгандан кейин яна Россияга қайтариб беради дея тушунтиришган. Аслида Алясканинг тарихи умуман бошқача.

Похожее изображение

Маълумотларни айтишни бошлашимиздан олдин шуни алоҳида таъкидлаган бўлардикки Википидеядаги Аляска тўғрисида ёзилганларнинг ҳам ҳаммаси аниқ фактларга асосланган эмас.

Мана Алясканинг аниқ тарихи. 1741 йилда Россия империясининг фуқароси Витус Беринг исмли саёҳатчи Евросиё ва Шимолий Американи айланиб ўтиб Аляскага етиб боради ва айнан шу киши биринчи бўлиб Аляскани кашф қилади. Денгизчиларнинг қадимий қонунига кўра кимда-ким қайсидир оролга биринчи бўлиб қадам қўйса уша орол ёки мамлакат унга ва унинг ватанига тегишли ҳисобланган. Биз юқорида гапираётган тарих ҳам худди шундай кўриниш касб этиб Витус Беринг Аляскага қадам қўйган биринчи Европалик бўлгани шунингдек уни Россия империясининг фуқароси эканлиги инобатга олиниб Аляска Россия империяси ҳудудига қўшиб қўйилади. Витус Берингдан кейин бу ерга яна бир денгизчи Григорий Шелихов 1783 йилнинг август ойи ўрталарида 3 та кемада 192 киши билан келади ва буни ёзиб қўймасангиз бўлмайди Аляскада биринчи бўлиб картошка етиштиришни йўлга қўяди. Бу ўз навбатида Аляскани бутунлай Россия империяси таркибига кирганидан далолат берарди. Русларнинг Аляскага ташрифи ва бошқарувни ўз қўлига олиши бу ерда қадимдан истиқомад қилиб келадиган ҳиндуларга ҳақорат бўлиб туюларди.

Картинки по запросу аляска история

1802 йилда ҳиндулар русларнинг Аляскадаги мактаб, черков ва қурол-яроғ сақланадиган Михайлов қалъасини ёқиб юборишади. 1805 йилда эса Аляскага энди америкаликлар кўз олайтиришни бошлайди ва улар маҳаллий ҳиндуларни қурол билан таъминлайди. Қарабсизки, ҳиндулар яна Рус қалълаларига ҳужум қилишда давом этади. Энди улар қадимги камон ва найзалар билан эмас замонавий қуроллар билан ҳужум уюштирадилар. Энди Аляскадан келадиган ва уша пайтларда келиб турган фойдали қазилмалар ва бойликлар ҳакида қискача. Европада 19 асрда эслаб қолинг! Денгиз мушугининг мўйнаси жуда қимматбаҳо саналган. Аляскада ушбу жониворлар сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил қилган. 1840 йилга келиб эса бу ерга қадам қўйганларнинг кўзи очлигидан Аляскада денгиз мушуклар умуман қирилиб кетган. Фойдали қазилмаларга келсак Аляскада 19 асрнинг ўрталаригача аниқроғи 1850 йилларгача нефть ҳам олтин ҳам бўлган. Хуллас, Америкаликларнинг бу ҳудудга бурнини суқиб келавериши Россия императори Александр 2 ни ўйлантириб қўяди. Негаки, Аляска учун агар уруш бошланиб кетса у ҳолда Россия империяси бунга тайёр эмасди. Шу сабабли Александр 2 нинг укаси Россия империясининг денгиз флоти қўшинлари қумондони Константин Романов уша пайтда императорга бу ҳудудни сотиш керак деган таклиф билдиради ва табийки Александр 2 таклифга мамнуният ила рози бўлади. 1867 йилнинг 3 май куни император Александр 2 Аляскани 7 миллион 200 минг долларга сотиш тўғрисида қарор чиқаради.

Аляска учун бериладиган пуллар олтинда туланиши керак бўлганлиги сабабли улар аввал Лондон банкига пул ўтказмаси тарзида жўнатилади. Кейин эса конвертация қилиниб олтинга айлантирилиб Россия империяси пойтахти саналган Санкт Петербургга кемада юборилади. Энг қизиғи эса мана шундан кейин бошланади. Аляска учун тўланиши керак бўлган олтинларни Россия империясига элтиб беришга келишган компаниянинг Оркни номли кемаси йўлда қандайдир сирли ҳалокатга учраб чўкиб кетади ва олтинлар йўққа чиқади. Уша компания эса ўзини банкрот деб эълон қилади. Шундай қилиб Аляска шундайлигича хайр эҳсон сифатида АҚШларига ўтиб колади. 1959 йилнинг 3 январ куни эса АҚШлари ҳукумати Аляскани ўзининг 49 штати дея расман эълон килади. Мана тарих.

Вам может понравиться

Добавить комментарий