98 ёшли жуфтлик 70 йилдан сўнг тўйларини қайта нишонлашди

Хитойлик 98 ёшга кирган чол ва кампир турмуш қуришганига 70 йил тўлиши муносабати билан тўй маросими ўтказишди. Бу ҳақда “uznayvse.ru” хабар бермоқда.

Цао Юэхуа ва Ван Дэи мамлакат жанубий-ғарбида жойлашган истироҳат боғига келишди. 1945 йилда айнан шу масканда  уларнинг тўйи бўлиб ўтганди. 98 ёшли чол ва кампирга уларнинг фарзандлари яқиндан ёрдам беришди. Уларнинг фарзандларининг энг кичиги 60 ёшда.

“Улар жуда узоқ муддат бирга ҳаёт кечиришди. Аммо севги ҳисси ота-онамизни бир он ҳам тарк этмади. Уруш пайтида отам онамни ёлғиз қолдириб урушга кетган. Ҳамма қийинчиликларга қарамай, улар бир-бирларини қўллаб –қувватлади. Кексалик туфайли улар севги тарихидаги ҳамма деталларни эслай олмайди. Аммо уруш пайтида бир-бирига ёзган шеърларини бизга ўқиб беради”, – дейди уларнинг фарзандлари.

http://darakchi.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий