9 сентябр “Бутунжаҳон юрак куни”

Ҳар йили 29 сентябр куни илк бор 1999 йилда Бутунжаҳон юрак федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган Бутунжаҳон юрак куни нишоналади.

Бу аксияни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, УНЕСКО ва бошқа тегишли ташкилотлар қўллаб-қувватлаган. Тадбирнинг асосий мақсади дунё ҳамжамити онгида юрак, қон-томир касалликлар эпидемияси келтириб чиқариши мумкин бўлган хавф-хатар ҳақида огоҳлантиришдан иборат. Бутунжаҳон юрак федерацияси маълумотларига кўра, инфаркт ва инсулт оқибатида эрта оламдан кўз юмишнинг 80 фоиз ҳолатларини соғлом турмуш тарзини юритиш, тамаки чекишни назорат қилиш, тўғри озиқланиб, жисмоний машқларни бажариш ёрдамида бартараф этиш мумкин.

Ҳар йили юрак, қон-томир касалликлари 17 миллиондан ортиқ кишиларнинг ҳаётига зомин бўлади. Шунинг учун ҳам ушбу сана дастурига оммавий соғлиқни текшириш тадбирлари, жаомавий маърузалар, спектакллар, илмий форумлар, кўргазмалар, консертлар, фестиваллар, сайр ва спорт мусобақалари каби тадбирлар киритилган.  Юрак Куни доирасида ўтказиладиган барча тадбирлар ҳар йили юрак саломатлиги билан боғлиқ маълум бир мавзуларга бағишланади.

Қайд этиш жоизки, юрак, қон-томир касалликлари ва инсултнинг пайдо бўлиш омилларига юқори қон босими, чекиш, мева ва сабзавотларни етарли даражада истеъмол қилмаслик, ортиқча вазн, юракни ёғ босиш ва жисмоний фаолсизлик кабилар киради.  Юрак, қон-томир касалликларини ривожланишига олиб келадиган носоғлом турмуш тарзи кўпинча болалик ва ўспиринлик даврида шаклланади. Шунинг учун ҳам касалликнинг олдини олишга болаликнинг ерта давридан бошлаб еътибор қаратиш лозим.  Соғлом турмуш тарзини олиб боришдан ташқари, замонавий жамиятда касаллик ва унинг ривожланиш омилларини эрта  аниқлаш мақсадида тиббий кўрикларни ўзида мужассам етган саломатлик маданиятини ҳам ривожлантириш зарур.

манба: uzreport.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий