8-Март аслида қандай қилиб байрамга айланган?

Аёллар байрами, ҳалқаро хотин-қизлар куни дея қайд этилиб дунёнинг кўпчилик мамлакатларида календарга қизил ранг билан буяш, яъни шу кунни дам олиш куни деб белгилаш ўз ўзидан келиб чиққан эмас. Бу тўғрисида жуда кўп бир-биридан чалкаш маълумотлар мавжуд.

Похожее изображение

Мана улардан бири. 1908-йил 8-март куни Нью Йорклик тикув фабрикасида меҳнат қилувчи аёллар Нью Йорк кўчаларига намойиш уюштириб чиқишади. Бунга эса асосий сабаб диққат қиламиз, Аёллар ҳуқуқларини эркакларники билан бир эмаслиги. Энг асосийси эса аёлларга эркаклардан кам ҳақ тўланиши бўлган. Фактларга таянадиган бўлсак шу куннинг ўзида Нью Йорклик намойишдаги аёлларнинг сони бир тасаввур қилинга 15 минга етган. Бироқ, афсуски, бу кун уларнинг бирортасининг ҳам талаби инобатга олинган эмас.

Бу маълумотда сиз аёллар куни тарихининг яна бир шов-шувли воқеасидан хабардор бўласиз. 1910-йилда Дания пойтахти Копенгагенда ҳалқаро аёлларнинг 2-конференцияси бўлиб ўтади. Агар унда конференцияни театр деб ҳисобласак, бош қахрамон ролини коммунист Клара Четкин ўйнаган. Айнан шу хоним ва унинг дугонаси Роза Люксембург бутун ер сайёрасидаги аёлларни оёққа туришига сабаб бўлган десак муболаға бўлмайди. Улар эркаклар ва аёлларнинг ҳуқуқини бир хил бўлиши билан бирга бир йилда бир кунни аёллар куни дейилишига ҳам эришишган. Хуллас, Кларанинг югур-югурлари ва европанинг кўпчилик мамлакатларидаги намойишлар 1911-йилнинг 19-март куни аёллар байрамини эътибор беринг, Германияда, Австрияда, Данияда ва Швейцарияда нишонланиши билан хотима топади.

1913-йилнинг 2-март куни эса аёллар байрами Франция ва Россияда, 1913-йилнинг 9-март куни Чехия, Венгрия, Австрия, Голлания ва Германияда кенг нишонланади. Аммо ҳозир бу гапимиз, биламиз, барча эркакларга ёқиб тушади, буни урғу бериб айтган бўлардик. Уша пайтларда аёллар байрами ҳозиргидай гуллар, қимматбахо совағалар, автомобиллар, яхталар ва виллалар бериб эмас, кўчага қўлларига плакатлар олиб биз эркаклар билан тенгмиз деган намойишлар билан нишонланган. Энди 8-март кунига тўхталамиз. 1914-йилда биринчи марта аёллар байрами 6 та мамлакатда бир хил кунда нишонланади. Бу ҳам бўлса 1914-йилнинг 8-март куни Австрия, Дания, Германия, Нидерландия, Россия ва Швейцарияда. 1914-йилнинг 8-марти якшанбага, аниқроғи дам олиш кунига тўғри келиб қолгани учун шу кун нишонланган. Энди асосийси. Ҳалқаро хотин-қизлар куни 8-март куни деб 1921-йилдан бошлаб қатъий белгиланган. Шундан буён бу кун тантанали равишда шодиёна сифатида кенг нишонланади.

8-март куни масаласини кўпчилик кишилар бошқача талқин қилишади. Уларнинг назарида биринчи аёллар намойиши 1910-йилда Нью Йоркда тикув фабрикасининг аёллари томонидан эмас 1857-йилда Нью Йоркда фоҳишалар томонидан уюштирилган. Нима эмиш, уша пайтда фоҳишалар кўчага чиқиб мамлакат маъмуриятидан денгизчиларга яхшироқ ҳақ беришини ва улар фоҳишаларнинг хизматидан фойдалангандан кейин уларга пул тулай олишини сўраб чиққанмиш. Шуларга қўшилиб 1894-йилнинг 8-март куни Парижлик фоҳишалар намойиш уюштирганмиш. Бироқ бу фактлар нотўғри. Аниқроғи ҳеч қаерда факт ёки манбаа билан исботланган эмас. Шундай экан 8-мартга уларни аралаштиришнинг кераги йўқ бизнингча.

манбаа: zen.yandex.ru

Вам может понравиться

Добавить комментарий