505 исм маъноси

Ҳар бир инсон ўз исмининг маъносини билмоғи – кўнгил маърифатининг ибтидосидир.

ИСМИ ШАРИФ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм 

Биз шарқ фарзандлари учун эндигина мунаввар оламда кўз очган мурғак болага ном қўйиш неча-неча асрлардан бери катта масъулият хисобланиб келинган. Дейдиларки, ота-онанинг фарзанди олдида учта муҳим бурчи бор: биринчи, муносиб исм топиб қўйиш, иккинчи, хатна қилиб қўлини ҳалоллаш (агар ўғил бола бўлса) учинчи, яхши тарбиялаб, саводли, иймонли инсон қилиб вояга етказиш.

Кўп ота-оналар болага исм қўйилаётган вақтда исм бўладиган сўзнинг маъносига эмас, балки жарангдорлиги, эл орасида кэнг тарқалганлиги, расм бўлганлигига қараб танлайдилар. Баъзан бирор бир яқинлари, ихлос қўйган кишиларига меҳру муҳаббат билдириб, унинг исмини фарзандларига муносиб кўрадилар. Илгариги замонда бизда чақалоққа исм қўйиш маросими бўлган. Масалан, Тошкентда – буни ақиқа дейишади ва бу маросим ҳозир ҳам мавжуд. Бола туғилган вақтдан беш-олти кун ўтгач, маҳалланинг фозил оқсоқоллари йиғилиб, дастурхон устида фотиҳага қўл кўтариб, янги инсонга узоқ умр, бахт-саодат тилайдилар. Сўнгра йилнинг фасл ва ойларига қараб, юлдузлар ҳолатига кўра, шунингдек, аждодлари ҳислатларини ҳисобга олиб, маъноли исм танлаб қўядилар. Исмларда инсонларнинг орзу-армонлари, дид-фаросати ифодаланади. Исмлар шунингдек, инсонга берилтан шаҳодатнома каби умрининг охиригача у билан биргадир. Вафотидан кейин ҳам уни исми шарифи билан эсга оладилар. «Исми шариф» кишини шарафлайдиган исм дегани. Яъни, халқимигз ҳар бир одам ўз исми маъносини англаб, исмига иснод келтирмасин, исми уни шарафласин, айни вақтда исм ҳам маъноси билан инсонни безаб турсин, деб шундай иборани қўллайдилар. Исм бизни шарафлар экан, биз унинг маъносини билишимиз, шунга кўра исмлар қўйишимиз ва киши номини тўғри, тўлиқ талаффуз этишимиз лозим. Зеро, кўп исмлар арабча, форсчадан олинган бўлиб, нотўғри талаффуз этиш натижасида бошқача, салбий маъно касб этиши мумкин.

Янада муҳими, исмларнинг аксарияти Аллоҳ, пайғамбарлар. авлиё-азизларнинг номлари билан боғлиқдирким, уларни чала   талаффуз   этиш,   ғалати   айтиш   ҳоллари   учрайди. Масалан,   Карим,   Рахмон,   Қодир,   Холиқ  каби  исмли одамлар бор. Бироқ ўйламаймизки, бу исмлар Аллоҳнинг сифатлари; уларни бу ҳолда инсонга кўчириб бўлмайди. Ахир, Карим — карам қилувчи, Холиқ — яратувчи, Қодир – қудрат эгаси дегани бўлиб,  бу  сифатлар. фақат Аллоҳ таологагина хосдир. Шу боис Аллоҳ сифатларини инсонга қўйиш   олдидан   (абд)   банда,   қул   сўзи   келтирилади. Абдулкарим, Абдулқодир, Абдураззоқ каби. Бу исмлар айнан шу ҳолда талаффуз этилса, гуноҳ бўлишини биласизми? Ёки Матёқуб, Маткарим, Маматжон каби қанча исмлар бор. Булар аслида пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис-саломга муҳаббат нишонаси сифатида Муҳаммад Ёқуб, Муҳаммад Карим, Муҳаммаджон тарзида қўйилган исмлардир,

Исмларнинг келиб чиқиши, тарихий етимологияси, диний маънолари жуда қизиқ ва ибратлидир. Исмда халқнинг руҳияти, урф-одатлари, миллий хусусиятлари ҳамда маънавий олами акс этади.. Буларни ўрганиш ҳар жиҳатдан ибратли ва фойдалидир. Ҳар биримиз исмимизнигина эмас, балки, умуман, исмларнинг шу жиҳатларини ўрганишимиз лозим, деб ўйлайман. Ўзни англаш ўз исминг маъносини билишдан бошланади. ,

Иқтидорли шоир ва. тадқиқотчи Соҳиб Камол хайрли бир ишга қўл урди. Соҳиб Камол ўзининг ушбу китобини яратиб, ўзбек исмшунослигага, ўзининг маълум даражада ҳиссасини қўшди.

Нажмиддин КОМИЛОВ,

Фиология фанлари доктори,

Профэссор.

 

А

Аббос (а.) – қовоғи солиқ, хўмрайган, жиддий. Баъзи болалар шу ҳолатда туғилади.

Абдулазиз (а.) – иззат ва куч-қудрат соҳиби бўлган ғолиб Аллоҳнинг бандаси.

Абдулазим (а.) – буюк Аллоҳнинг бандаси.

Абдулвали (а.) – дўст, мададкор Аллоҳнинг бандаси.

Абдулваҳҳоб (а.) – барча учун ўз – неъматларини текин ато этувчи Аллоҳнинг бандаси.

Абдулвоҳид (а.) – битга, ягона, танҳо бўлган Аллоҳнинг бандаси.

Абдулжаббор (а.) – бандаларнинг ишларини ислоҳ қилувчи Аллоҳнинг бандаси.

Абдулжалил (а.) – барча жиҳатдан мукаммал ва гўзал улуғ Аллоҳнинг бандаси.

Абдуллатиф (а.) – лутфу еҳсон, чексиз марҳаматлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси.

Абдулаҳад (а.) – якка-ягона бўлган Аллоҳнинг бандаси.

Абдулкарим (а.) – карим қилувчи, саховат кўрсатувчи ва бандаларининг гуноҳларини кечирувчи, авф этувчи Аллоҳнинг бандаси.

Абдуллоҳ (а.) – Аллоҳнинг бандаси.

Абдулмалик (а.) – подшоҳ Аллоҳнинг бандаси.

Абдулфаттоҳ (а.) – раҳмат хазиналарини очувчи Аллоҳнинг бандаси.

Абдулхолиқ (а.) – яратувчи Аллоҳнинг бандаси.

Абдулқаҳҳор (а.) – барчани бўйсундирувчи Аллоҳнинг бандаси.

Абдулқодир-(а.) – ҳамма нарсага қодир бўлган, куч қудрат соҳиби Аллоҳнинг бандаси.

Абдулғафур (а.) – бандаларининг гўноҳларини яшириб, жазо бермай турувчи Аллоҳнинг бандаси.

Абдулғаффор (а.) – бандаларининг хато ва гуноҳдарини кечирувчи Аллоҳнинг бандаси.

Абдулғани (а.) – ҳеч нарсага эҳтиёжсиз, бой Аллоҳнинг бандаси.

Абдулҳай (а.) – абадий тирик Аллоҳнинг бандаси.

Абдулҳамид (а.) – ҳамиша, доимо ҳамду санога, мақтовга сазовор бўлган Аллоҳнинг бандаси.

Абдулҳаким (а.) – ҳикмат ва чексиз билимлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси.

Абдулҳафиз (а.) – ўз паноҳида сақловчи Аллоҳнинг бандаси.

Абдурраззоқ (а.) – барча тирик мавжудодга ризқ берувчи Аллоҳнинг бандаси.

Абдуррауф (а.) – ўта меҳрибон, раҳмати кэнг Аллоҳнинг бандаси.

Абдуррашид (а.) – барча ишлари тўғри чиқувчи Аллоҳнинг бандаси.

Абдурраҳийм (а.) – раҳмли Аллоҳнинг бандаси.

Абдурраҳмон (а.) – ўта меҳрибон Аллоҳнинг бандаси.

Абдуссамад (а.) – ҳожатбарор Аллоҳнинг бандаси.

Аброр (а.) – покиза, яхши хулқ-атвор эгаси.

Адолат (а.) – одиллик.

Азамат (а.) – улуғ, қудратли.

Акбар (а.) – буюк, улуғ.

Акмал (а.) – энг етук, энг мукаммал.

Акрам (а.) -карамли, сахий

Али (а.) – олий, энг юксак.

Алишер (а.-ф.т.) – шердек қудратли, жасур, довюрак бола. Алидек қуч-қудрат ва ақл-заковат эгаси бўлсин.

Амир (а.) – ҳукм қилувчи, ҳукмдор, йўлбошчи.

Анбар (а.) – ёқимли, хушбўй, ажойиб ҳирдли.

Анвар (а.) – нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола.

Арслон (а.) – Шер, шердек қудратли- довюрак, қўрқмас бўлсин.

Асад (а.) — Шер. Асад ойида туғилган бола ёки шердек қудратли, қўрқмас, довюрак бўлсин.

Асадуллоҳ (а.) – Аллоҳнинг шери ёки Аллоҳнинг шердек қудратли, довюрак, жасур-бандаси.

Асал (а.) – асалдек ширин, севимли қиз.

Асомиддин (а.) – диннинг кўмаги, ёрдами, мадади.

Аъзам (а.) – энг буюк.

Аҳмад (а.) – Аллоҳга олқиш- ва ҳамд-у санолар айтувчи, олқишга сазовор, мақтовга лойиқ.

Аҳрор (а.) – меҳру мурувватли, мархаматли.

Б

Бадриддин (а.) – диннинг тўлин ойи.

Барно (ф.т.) – келишган, чиройли.

Басанда (ф.т.) – оилада кетма-кет қизлар туғилса, энди етарли бўлди, энди.қиз бола туғилиши тўхтасин, деган маънода ушбу исм қўйилган.

Бахтиёр (ф.т.) – бахт-саодат, қувонч ёр бўлсин.

Баҳодир (ф.т.) – ботир, куч-қудратли.

Баҳор (ф.т.) – баҳорда туғилган фарзанд ёки ҳаётда баҳордек гўзал, чиройли, файзли бўлсин.

Баҳриддин (а.) – диннинг нури, шуъласи.

Баҳром (ф.т.) – миррих (марс) сайёрасининг номи бўлиб, у қадимдан бахт ва саодат тимсоли сифатида тараннум этилган, шу билан бир қаторда қадимги ерон шохларидан бири бўлган баҳромга ҳам нисбат бэришган, куч-қудрат соҳиби бўлсин, деган маънода ҳам ушбу ном болага берилган.

Бекзод (ўзб-ф.т.) – беклар авлодидан бўлган бола ёки бек фарзанди, боласи.

Бекмурод (ўзб-а.) -.беклар авлодидан бўлган бола улғайиб, орзу мақсадига ецин.

Бердимурод .(ўзб-а.) – Аллоҳ бизга ўғил ато қилиб, орзу мақсадимизга етказди ёки Аллоҳ берган бола вояга етиб, мурод-мақсадига эришсин.

Беҳзод (ф.т.) – яхши саодатли кунда туғилган, яхши аслзода бола.

Беҳруз (ф.т.) – бахт-саодатли кунда туғилган бола.

Бибихол (ўзб-ф.т.) – хол билан туғилган, эътиборли аслзода қиз.

Бинафша (ўзб.) – бинафшадек нафосатли, сулув, кўркам қиз.

Бобур (ўзб.) – йўлбарс.

Бозор: (ф.т.) – бозор куни туғилган бола.

Боймурод (ўзб-а.) – Бой-бадавлат бола, улғайиб орзу муродига ецин.

Бойқобил (ўзб-а.) – эс-ҳушли, ақлли, мўмин-қобил бола, улғайиб бой-бадавлат бўлсин.

Болта (ўзб.) – киндиги болта билан кэсилган бола, ёки болтадек кэскир, ўткир, мустаҳкам бўлсин.

Ботир (ўзб-мўғ.) – мард, паҳлавон, довюрак, жасур.

Бўри (ўзб.) – туғилганда тиши мавжуд бўлган бола.

В

Вафо (а.) – вафоли, садоқатли, содиқ

Восил (а.) – висолга этишган.

Г

Гавҳар (ф.т.) – гавҳардек қимматли, бебаҳо, асл, зебо қиз.

Гавҳаршод-(ф.т.) – гавҳардек бебаҳо, қимматли, қадрли, қувноқ, шоду хуррам зебо қиз.

Гуландом (ф.т.) – гулбадан, нозик, гўзал қиз.

Гуласал (ф.т-а.) – гулдек чиройли, нафис, асалдек ширин, тотли, севимли қиз.

Гулжамол (ф.т-а.) – ҳусни-жамоли гулдек зебо қиз.

Гулжаҳон (ф.т,) – жаҳоннинг гулдек гўзал қизи.

Гулноз (ф.т.) – гулдек нозик ва нозли гўзал қиз.

Гулруҳ (ф.т.) – юзи гулдек гўзал қиз,

Гулчехра (ф.т.) – гулюзли, чиройли қиз.

Гулшан (ф-.т.) – ҳаёти гулзордек файзу тароватли бўлсин.

Гулшод (ф.т) – гулдек гўзал, сулув, шоду хуррам қиз.

Гўзал (ўзб.) – зебо, сулув, чиройли қиз.

Д

Давлат (а.) — давлатманд, бой, саодатли,Толеи порлоқ бўлсин.

Даврон (а.) – даврининг, замонасининг бахтиёр фарзанди бўлсин,

Дилафрўз (ф.т.) – кўнгилни ёритувчи, қалбни қувончга тўлдирувчи зебо қиз.

Дилбар (ф.т.) – кўнгилни олувчи, суюкли, гўзал.

Дилмурод (ф.т-а.) – далдаги муродга, орзуга етказганг бола.

Дилнавоз (ф.т.) – дилни еркаловчи, кўнгилга завқу шавқ бағишловчи севимли зебо қиз.

Дилноз (ф.т.) – нозик қалб-соҳиби.

Диловар (ф.т.) – жасур, қўрқмас, довюрак, шижоатли.

Дилоро (ф-т.) – кўнгилни безовчи, дилга оро берувчи қиз.

Дилором (ф.т.) – дилга ором берувчи, кўнгилга таскин ва ҳузур-ҳаловат бахш этувчи.

Дилрабо (ф.т.) – кўнгилни жалб қилувчи, дилни тортувчи, суюкли, гўзал қиз.

Дилшод (ф.т.) – дили шод бўлиб юрсин ёки қалбларга севинч, шоду хуррамлик бахш етган бола.

Дурдона (а-ф.т.) – инжу, дур донасидек бебаҳо, қадрли, чиройли қиз.

Е

 Етим (а.) – якка, ягона, танҳо, ёлғиз.

Ё

 Ёдгор (ф.т.) – агар бола дунёга келгандан кейин отаси ёки онаси оламдан ўтиб қолса, унга марҳумдан эсдалик, ёдгорлик бўлсин деб ушбу исм берилади.

Ёрқиной (ўзб.) – келажаги ёруғ, нурли ва ойдек гўзал қиз.

Ёқуб (қад.яҳ.) – изидан борувчи, сабр-тоқатли, довюрак, жасур.

Ёқут (қад.яҳ-а.) – ранги қизил бўлган қимматбаҳо ноёб тош.

Ж

Жавлон (а.) – чаққон, чиройли, шахдам қадам ташловчи.

Жалол: (а.)  – улуғ, буюк, кўркам.

Жалолиддин (а) – диннинг улуғворлиги ёки диннинг юксак намояндаси.

Жамол (а.) – чиройли, кўркам бола.

Жамшид (ф.т.) – буюк, қудратли.

Жасур (а.) – довюрак, қурқмас, жасоратли.

Жаҳонгир (ф.т.) – жаҳонни забт этувчи, фотиҳ.

Жума (а.) – жума куни туғилган бола.

Жумагул (а.ф.) -жума куни туғилган, гулдек чиройли сулув қиз.

Жумақул (а.-ўзб.)- Аллоҳнинг жума куни туғилган бандаси

Жуманазар (а.) – жума куни берилган туҳфа.

Жўра (ф.т.) – дўст, ўртоқ, ҳамдам.

З

Зайнаб (а.) – келишган, хушқомат, сулув қиз.

Зайниддин (а.) – диннинг безаги, чиройи, кўрий.

Зарина (ф.т.) – Зарли, чиройли қиз.

Зариф (а.) – беғубор, покиза, нозик таъб, ўткир ақл соҳиби.

Зарифа (а.) – иффатли, покиза, нозик таъб, фаҳм-фаросатли қиз.

Зафар (а.) – ғолиб, саодатманд.

Зебинисо (ф.т.-а.) – аёлларнинг зеби, гўзал, зебоси.

Зебо (ф.т.) – гўзал, сулув, чиройли қиз.

Зиё (а.) – нурли, толеи порлоқ бола.

Зийнат (а.) – зийнатли, безанган, ораста, кўркам қиз.

Зойир (а.) – зиёратчи.

Зокир (а.) – Аллоҳни зикр қилувчи, ёдга олувчи.

Зубайда (а.) – аёлларнинг танлаб олингани, энг яхшиси.

Зулфия (ф.т.) – жингалак сочли, сулув қиз.

Зулхумор (а.) – интиқ бўлиб кўпдан кутилган қиз.

Зумрад (ф.т.) – зумратдек қимматли, чиройли, зебо қиз.

Зуҳро (а.) – зуҳро юлдузидек нурли, чиройли, сулув ва иқболи порлоқ қиз.

И 

Ибодат (а.) – тоат-ибодат қилиш, худога сиғинувчи, унга бўйсунувчи ёки ибодат пайтида туғилган қиз.

Ибодуллоҳ (а.) – Аллоҳнинг бандалари, қуллари.

Иброҳимъ (қад.яа.) – халқларнинг отаси.

Иззатуллоҳ (а.) – Аллоҳнинг ҳурмат-иззатли бандаси бўлсин.

Илҳом (а.) – руҳий қўтаринкилик, руҳланиш, авжланиш.

Имом (а.) – олдинда турувчи пешво, диний раҳнамо.

Интизор (а.) – интизор бўлиб кўпдан орзиқиб кутилган қиз.

Ирода (а.) – худонинг иродаси билан дунёга келган қиз.

Искандар (юн.) – қўрқмас, довюрак, жасур, мардларинг сардори, бошлиғи.

Ислом (а.) – бўйсунувчи, итоаткор, художўй.

Исмоил (қад.яҳ.) – худо ешитди; худодан сўраб олинган бола.

Исроил (қад.яҳ.) – Аллоҳга итоат қилувчи, Аллоҳ йўлида курашчи.

Ихтиёр (а.) – ихтиёри, ерки ўзида, ҳур, озод.

Иқбол (а.) – бахту саодат, ёруғ келажак, ҳаёт.

Й

 Йўлдош (ўзб,-ф.т.) – ҳамроҳ.

К

 Камол (а.) – етук.

Камолиддин (а.) – диннинг камоли, ривожи ёки диннинг баркамол, етук намояндаси.

Комил (а.) – етук, мукаммал.

Камола (а.) – етук, баркамол қиз.

Комрон (ф.т.) – мақсадга эришувчи, саодатманд, қудратли, омадли, толеи порлоқ.

Кумуш (ўзб.) – кумушдек бебаҳо, қимматбаҳо, қадрли, сулув қиз.

Л

 Лайли (а.) – тун қизи, тунда туғилган қиз.

Латифа (а.) – меҳрибон, мулойим қиз.

Латофат (а.) – латофатли, покиза, шафқатли, зебо қиз.

Лобар (а.) – чиройли, келишган, ёқимли, дилкаш қиз.

Лола (ф.т.) – лоладек нафосатли,чиройли, кўркам, гўзал қиз.

Лутфия (а.) – мурувватли, меҳрли, сулув қиз.

Лутфуллоҳ (а.) – Аллоҳнинг лутфу еҳсони, муруввати, марҳамати.

М

Мавжуда (а) – яратилган, бор, барҳаёт.

Мавлуда (а.) – хосиятли, муқаддас кунда дунёга келган қиз.

Мадина (а.) – бу исм Арабистондаги муқаддас зиёратгоҳ шаҳар бўлган. Мадина номидан олинган.

Малика (а.) – малика ёки Шоҳ авлодидан бўлгад аёл.

Малоҳат (а.) – кўркам, гўзал, малоҳатли қиз.

Мастура (а) – пардали, иффатли, покиза қиз.

Матлуба (а.) – илтижо қилиб сўраб олинган қиз.

Мафтуна (а.) – мафтун қилувчи, жозибали, дилкаш қиз.

Маҳбуба (а.) – севилган, суюкли, дилбар қиз.

Маҳлиё (а.) – ўзига жалб этувчи, кўнгилни ром қилувчи, сеҳрловчи, назокатли, жозибали, сулув қиз.

Маҳмуд (а.) – мақталган, мақтовга лойиқ.

Меҳринисо – аёлларнинг қуёши.

Мирза (ф.т.) – саводли, ўқимишли, билимдон бўлиб ўссин.

Моҳигул (ф.т.) – ойдек сулув, чиройли ва гуддек гўзал қиз.

Моҳидил (ф.т.) – кўнгилнинг ойи ёки кўнглимизни ойдек ёритган, нурга тўлдирган сулув қиз.

Моҳинур (ф.т-а.) – ой нуридек покиза, сулув қиз.

Моҳира (а.) -маҳоратли, пишиқ қиз.

Муаззам (а.) – азим, улуғ, буюк.

Муаттар (а.) – хушбўй ҳид таратувчи.

Муборак (а.) – қутлуғ, саодатли,

Музаффар (а.) – зафар қозонувчи, ғалабага эришувчи, ғолиб.

Мунаввар (а.) – нурли, чароғон, ёруғ.

Мунира (а.) – нур сочувчи, юзидан нур таралувчи, нурли, зебо қиз.

Мунис (а.) – дўст, ҳамдам.

Мурод (а.) – улғайиб мурод-мақсадига ецин ёки орзу муродга эриштирган бола.

Мусаллам (а.) – бўйсунувчи, итоаткор.

Мусулмон (а.) – ислом динига еътиқод қилувчи, иймонли, художўй.

Мухтор (а.) – танланган, сайланган, эркин, озод.

Мушарраф (а.) – шарафланган, шарафли, ҳурмат-еҳтиромга эришган.

Муяссар (я.) – Аллоҳ етказтан, муяссар қилган фарзанд.

Муқаддам (а.) – биринчи фарзанд.

Муқаддас (а.) – қутлуғ, табаррук, муқаддас, азиз.

Муҳаммад (а.) – мақталадиган, мақтовга, олқишга лойиқ, сазовор.

Муҳарам (а.) – муҳаррам ойида дунёга келган бола.

Муҳтарам (а) – Энг ҳурматли, эъзозли.

Н

Наврўз (ф.т) – янги кун, янги кунда – Наврўз куни туғилган бола.

Нажмиддин (а) – диннинг юлдузи, диннинг иқболи.

Назар (а.) – Аллоҳ назар қилган, Аллоҳнинг назари тушган бола.

Назира (а.) – авлиёлар, эшонларга назир қилинган, бағишланган қиз.

Назифа (а.) – покиза.

Назокат (а.) – нозиклик, нозик табиатли, нозанин сулув қиз.

Назруллоҳ (а.) – Аллоҳга назр қилинган, бағишланган бола.

Намоз (ф.т.) – намоз вақтида туғилган бола.

Наргиз (а.) – наргисдек нафосатли, нозик, гўзал қиз.

Наримон (а-ф.т.) – жасур, қўрқмас, куч-қудратли.

Насиба (а.) -ризқи бутун, насибали қиз бўлсин.

Насим (а.) – тонг пайти эсадиган шабададек юмшоқ, кўнгилли, мулойим табиатли, ёқимли бола.

Насима (а.) – тонг шамолидек ёқимли, ҳузурбахш, мулойим табиатли, юмшоқ кўнгил, покиза, нафосатли қиз.

Насриддин (а.) – диннинг ёрдами, кўмаги.

Неъмат (а.) – ризқи бутун, насибаси тўкис бўлсин.

Неъматуллоҳ (а.) – Аллоҳнинг саховати, марҳамати, Аллоҳнинг неъмати.

Нигина (ф.т.) – узук, қимматбаҳо узукдек бебаҳо, азиз, гўзал қиз.

Нигора (ф.т.) – чиройли юзли, зебо, тенгсиз ҳусн соҳибаси.

Низом (а.) – тартиб-интизомли,одоб-аҳдоқли бола бўлсин.

Низомиддин (а.) – диний илмларни, тартиб-қоидаларни мукаммал билувчи, дин ривожига ҳисса қўшувчи.

Нилуфар (ҳинд.) – нилуфардек нафосатли, нозик ва зебо  қиз.

Нишон (ф.т.) – бола туғилганда унинг баданида бирон хил белги бўлса ёки отасидан нишона бўлсин деган маънода ушбу исм қўйилади.

Нодир (а.) ноёб, қимматбаҳо, қадрли бола.

Нодира (а.) – тенгсиз, бебаҳо, беназир, беқиёс гўзаллик соҳибаси.

Норбой (ф.т-ўзб.) қизил холли бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин.

Нормурод (ф.т-а.) – қизил холли бола орзу муродларимизга эриштирди ёки қизил холли бола соғ-омон улғайиб истагига, муродига ецин.

Нормуҳаммад (ф.т.-а.) – қизил ҳолли болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.

Нормўмин (ф.т-а.) – қизил холли бола, ақдли,-доно, мўмин-қобил бўлсин.

Норой (ф.т-ўзб.) – қизил хол билан туғилган, ойдек зебо, кўркам қиз.

Нортожи (ф.т.) – қизил холли бола.

Норхол (ф.т.) – баданида қизил хол билан туғилган қиз.

Норқобил (ф.т-а.) қизил хол билан туғилган бола, улғайиб қобил бўлсин.

Носир (а.) – ёрдам берувчи, ғолиб.

Нурбек (а-ўзб.) – беклар авлодига мансуб бўлган толеи нурли, иқболи порлоқ бола.

Нуржамол (а.) -нур юзли, чиройли, гўзал қиз.

Нуриддин (а.) – диннинг нури, зиёси, машъали.

Нуруллоҳ (а.) – Аллоҳнинг нури, зиёси, ёғдуси.

Нусрат (а.) – ёрдам берувчи, кўмак берувчи, ғолиб.

Нусратуллоҳ (а.) – Аллоҳнинг кўмаги, муруввати.

О

 Обид (а.) – аллоҳга сиғинувчи, унга ибодат қилувчи.

Обида (а.) – аллоҳга ибодат қилувчи, тақводор қиз.

Обод (ф.т.) – ҳаёти обод, серфайз, насибаси бутун бўлсин.

Одил (а.) – адолатли, ҳақгўй.

Одина (ф.т.) – хосиятли бўлган муборак кун ҳисобланган жума қунида туғилган бола.

Озод (ф.т.у.) – озод, ҳур, эркин.

Озода (ф.т.) – ҳур, эркин, покиза қиз.

Озодбек (ф.т-ўзб.) – беклар авлодига мансуб бўлган ҳур,эркин, саодатманд бола.

Ойгул (ўзб-ф.т.) – ойдек чиройли, сулув, гулдек чиройли қиз.

Ойдин (ўзб.) – ойдин, ёруғ кечада туғилган қиз ёки ҳаёти, нурли, иқболи порлоқ, чароғон бўлсин.

Ойжамол (ўзб-а.) – ойдек гўзал ҳусн соҳибасй, ой юзли зебо қиз.

Ойниса (ўзб.а.) – аёлларнинг ойдек сулуви, зебоси.

Ойша (а.) – барҳаёт яшовчи

Олим (а.) – илм соҳиби.

Олима (а.) – илмли, билимдон қиз.

Олия (а.) – олий, улуғ, юксак мартабали.

Оллоёр (а-ф.т.) – аллоҳ ёр, мададкор бўлсин, ҳамиша ҳамдам, ҳамроҳ бўлсин, қўллаб ўз панохида асрасин.

Омон (а.) – ўсиб, улғайиб соғ-омон бўлсин.

Омонуллоҳ (а.) -аллоҳнинг ўзи ҳар қандай хавф-хатар ва офатлардан омон сақлайдиган бола.

Орзигул (ф.т.) – орзу қилиб эришилган гулдек сулув, дилрабо қиз.

Орзу (ф.т.) – ота-онасини орзусига эриштирган, мақсадига етказган ёки орзиқиб кутилган бола.

Ориф (а.) – маърифатли, билимли, ақлли, Аллоҳни таниган художўй, тақводор.

Ортиқ (ўзб.) – баданида бирор ортиқча аъзо билан туғилган бола.

Отабек (ўзб.) – бекларнинг бошлиғи, сардори.

Оқил (а.) – ақлли, доно, зукко.

Оқила (а.) – ақлли, зукко, доно қиз.

П

 Панжи (ф.т.) – одатда оиладаги бешинчи болага ушбу ном қўйилади. Панж беш маъносини англатади.

Парда (ф.т.) – парда билан туғилган бола.

Пўлат (ф.т.) – пўлатдан қучли, иродали, муотаҳкам бўлиб улғайсин.

Р

 Равшал (ф.т.) – нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола бўлсин.

Ражаб (а.) – ражаб ойида, яъни-ҳижрий йилнинг еттинчи ойида туғилган бола.

Рамазон (а.) – қутлуғ, муборак ой ҳисобланмиш қамарий йилнинг 9 ойида туғилган бола.

Рамзидсин (а.) – диннинг рамзи, тимсоли.

Расул (а.) -Аллоҳнинг елчиси.

Раъно (а.) – раъногулдек сулув, чиройли, пурлатофат қиз.

Раҳмат (а.) – меҳрибон, раҳмдил, шафқатли.

Раҳматуллоҳ (а.) – Аллоҳнинг раҳмати, муруввати, марҳамати билан дунёга келган бола.

Ризо (а.) – розилик.

Робия (а.) – оиладаги тўртинчи фарзанд.

Розия (а.) розилик, мамнунлик, шукроналик бахш етган, суюкли, ёқимтой, дилкаш қиз.

Роҳат (а.) – тинч-омон, рохатда, ҳузур-ҳаловатда

Руслан (ф.т.) – арслон, қўрқмас, жасур, кудратли, довюрак.

Рустам (паҳл.) – куч-қудратли, ботир, энгилмас, довюрак жасур, матонатли.

Рухшона (ф.т.) – чиройли, гўзал юзли, кўркам, сулув қиз.

Рўзи (ф.т.) – ризқи бутун, насибали, бахт-саодатли бўлсин.

Рўзимурод (ф.т-а.) – ризқ-насибали бола улғайиб мурод-мақсадига ецин.

Рўзимуҳаммад (ф.т-а.) – ризқли, насибали болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.

Рўзихол (ф.т.) – ризқли,- насибали, хол билан туғилган қиз.

С

Садоқат (а.) – содиқ, садоқатли, вафодор.

Садриддин (а.) – диннинг баланд мартабали, юқори мавқэга эга раҳнамоси, диннинг ўлуғ намояндаси.

Саид (а.) – бахт саодатли.

Саида (а.) – омадли, бахтли, саодатли.

Сайид (а.) – эга, бошлиқ, раҳнамо, аслзода, олийнасаб.

Сайида (а.) – олийнасаб сайидлар авлодига мансуб қиз.

Сайидбек (а.) – аслзода, олийнасаб беклар авлодидан бўлган бола.

Сайидмурод (а.) – олий насаб, аслзода, сайидлар авлодига мансуб бола. улғайиб мурод-мақсадига ецин.

Сайфиддин (а.) – диннинг қиличи.

Сайфуллоҳ (а.) -_Аллоҳнинг қиличи.

Салим (а.) – соғлом, соғу-саломат.

Саломат (а.) – омон-эсонлик, соғу салоадатлик.

Самандар (а.) – ўт ичида яшовчи, ўтдан пайдо бўладиган жонзот, ўлмас, мустахкам иродали.

Санам (а.) – мажусийлар илоҳи, маъбудаси; зебо, суюккли қиз.

Саодат (а.) – бахтли, саодатли, иқболи порлоқ қиз.

Сарвар (а.) – йўлбошчи, раҳнамо.

Сарвиноз (ф.т.) — қадди-қомати тикка ўсувчи, сарв дарахтидек келишган ва нозик қиз.

Сардор (ф.т.) – раҳнамо, етакчи, йўлбошчи, бошлиқ.

Сафар (а.) – сафар ойида ёки сафар вақтида дунёга келган бола.

Сафарали (а.) – сафар ойида ёки сафар пайтида туғилган бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковат эгаси бўлсин.

Сафаргул (а-ф.т.) – сафар ойида ёки сафар пайтида дунёга келган гулдек кўркам, зебо қиз.

Саъдуллоҳ (а.) – Аллоҳ ато етган бахт-сардат ёки  Аллоҳнинг иқболи порлоқ, бахту саодатли бандаси.

Севар (ўзб.) – севимли, ёқимли фарзанд.

Сирож (а.) – машъал.

Сирожиддин (а.) – диннинг нури, машъали.

Соат (а.) – хосиятли, бахтли соатда туғилган бола.

Собир (а.) – чидамли, сабру тоқатли, иродаси мустаҳкам бола.

Собит (а.) – мустаҳкам, чидамли, келишган, чиройли бола.

Содиқ (а.) – садоқатли, вафодор.

Сожида (а.) – сажда қилувчи, Аллоҳга сиғинувчи мусулмон қиз.

Солиҳ (а.) – покиза, пок, солиҳ амаллар қилувчи.

Соҳиб (а.) – хўжайин, эга, дўст, ҳамдам.

Султон (а.) – подшоҳ, ҳукмдор, юксак мартаба, обрў- эътибор эгаси бўлсин.

Султонали (а.) – юксак обрў-эътибор, мартаба эгаси бўлсин ёки ушбу бола Алидек куч-қудрат, юксак ақлу заковат эгаси бўлсин.

Султонмурод (а.) – юксак мавқели, мартабалар, обрў-эътибор соҳиби бўлиб этишсин, орзу-муродига эришсин.

Султоной (а-ўзб.) – олий мартаба, мавқели, обрў, эътибор соҳибаси бўлган ойдек гўзал, зебо қиз.

Сурайё (а.) – юзи сурайё юлдузидек нурли, ёруғ, гўзал қиз, иқболи сурайё юлдузидек порлоқ бўлсин.

Т

Табассум (а.) – ҳаёти шодликка, қувончга тўлиқ бўлсин ёки кулиб, жилмайиб турувчи, чехрасидан табассум аримайдиган қиз.

Талъат (а.) – юз кўринииш чиройли, гўзал бола,

Темир (ўзб.) – темирдек мустаҳкам иродали бўлсин.

Теша (ўзб.) – тешадек ўткир, кэскир бўлсин, мустаҳкам бўлсин ёки киндиги теша билан кэсилган бола.

Тиловмурод (ўзб-а.) – тилаб олинган, худодан сўраб олинган бола улғайиб мурод-мақсадига ецин.

Тожиддсн (ф.т-а.) – диннинг тожи, диннинг юксак билимдони, улуғ намоёндаси.

Тожимурод (ф.т-а.) – хол билан туғилган бола улғайиб мурод-мақсадига ецин ёки холли бола орзу-муродмизга эриштирди.

Тожини со (ф.т-а.) – аёлларнинг тожи, улуғи, эътиборга сазовори ва энг гўзали.

Толиб (а.) – талаб қилувчи, илм изловчи.

Тошмурод (ўзб-а.) – тошдек маҳкам, мустаҳкам иродали бола улғайиб мурод-мақсадига ецин.

Тошпўлат (ўзб-ф.т) – тош ва пўлатдек мустаҳкам бола, узоқ умр кўрсин.

Тоҳир (а.) – покиза, бегуноҳ.

Турсун (ўзб.) – нобуд бўлмасин, соғу саломат ўссин, омон қолсин, яшаб кецин.

Турғун (ўзб.) – туриб қолсин, нобуд бўлмасин, умри узоқ бўлсин.

Тўлқин (ўзб.) – яйраб, шоду хуррам бўлиб, завқу шавққа тўлиб юрсин.

Тўра (ўзб.) – юқори мартаба, мавқе эгаси, аслзода.

У

Убайдуллоҳ (а.) – Аллохнинг кичик қули.

Улдона (ўзб-ф.т.) – ушбу доно, зукко, ақлли, фаҳм-фаросатли қиздан кейинги фарзанд ўғил бўлсин.

Улуғбек (ўзб.) – улуғ, куч-қудратли, ҳукмдор ёки бекларнинг улуғ, буюк сардори, бошлиғи.

Умар (а.) – нангу барҳаёт яшовчи.

Умид (ф.т.) – умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган бола.

Умида (ф.т.) – орзу-умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган қиз.

Умидулдоҳ (ф.т.-а.) – Аллоҳ етказган орзу-умид.

Усмон (а.) – синиқчи, даволовчи, табиб.

Учқун (ўзб.) – ҳаёти ёруғ, нурли, толеи порлоқ бўлсин.

Ф

Фазилат (а.) – яхши хислатли.

Фазлиддин (а.) – диннинг фазли, камоли.

Файзуллоҳ (а.) – Аллоҳнинг марҳамати ёки Аллоҳнинг ризқу насибали, омадли бандаси.

Фарангиз (ф.т) – нур таратувчи, шуъла сочувчи гўзал қиз.

Фарид (а.) – якка, ягона.

Фарида (а.) – якка-ягона, тенгсиз қиз.

Фармои (ф.т.) – буйруқ, Аллоҳнинг фармони, амри билан дунёга келган бола.

Фароғат (а.) – ҳузур-ҳаловат, роҳат-фароғатда яшасин.

Фаррух (ф.т.) – юзидан нур ёғилувчи, очиқ чеҳрали, чиройли, кўркам.

Фахриддин (а.) – диннинг фахри, ғурури.

Феруз (ф.т.) – энгилмас, ғолиб.

Феруза (ф.т.) – ғолиб, иқболи баланд зебо қиз.

Фируз (ф,т.) – саодатли, иқболи порлоқ ёки энгилмас, ғолиб.

Фируза (ф.т.) – саодатли ёки фирузадек бебаҳо, қимматли, гўзал, зебо қиз ёки нурли, юзидан нур таралувчи.

Фозил (а.) – билимдон, доно, зукко.

Фозила (а.) – билимли,, зукко қиз.

Х

Хайриддин (а.) – диннинг хайру саховати ёки хайру саховатпеша,ҳимматли дин намоёндаси.

Хайруллоҳ (а.) – Аллоҳнинг хайру саховати, муруввати, Аллоҳнинг туҳфаси.

Халил (а.) – Севимли, азиз дўст.

Холбек (ф.т-ўзб.) – беклар авлодидан бўлган холли бола.

Холбека (ф.т-ўзб.) – беклар авлодидан бўлган холли қиз.

Холбиби (ф.т-ўзб.) – юқори мавқэга эга, баланд мартабали холли қиз.

Холбой (ф.т-ўзб.) – хол билан туғилган бола вояга етиб, улғайиб давлатманд, бой бўлсин.

Холдор (ф.т.) – хол билан туғилган холли бола.

Холмирза. (ф.т.) – холли бола, билимдон, доно, ўқимишли, саводхон бўлиб этишсин.

Холмурод (ф.т-а.) – холли бўлиб туғилганбола, ўсиб орзу-муродига этишсин.

Холмуҳаммад (ф.т-а.) – холли бўлиб туғилтан болани муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.

Холмўмин (ф.т-а.) – холли бўлиб туғилган бола мўмин-қобил бўлсин.

Холтожи (ф.т.) – баданида холи ва тожи мавжуд бўлган бола.

Хондамир (ўзб-ф.т.) – бу исм, олимларнинг таъкидлашича аслида,”хованд амир” бўлиб, унинг маъноси Худо амр этувчи ҳукмдордир ёки Худонинг назари тушган, Худонинг йўлидан тўғри юрувчи, унинг олқишига сазовор бўлган ҳукмрон.

Хонзода (ўзб-ф.т.) – хон ёки асилзодалар авлодидан бўлган қиз.

Хосият (а.) – яхши хислат ва фазилатлар соҳибаси бўлсин ёки омадли ёки хосиятли кунда туғилган фарзанд.

Худойберди (ф.т-ўзб.) – худо берди, Аллоҳ ато етди. Аллоҳнинг марҳамати, туҳфаси бўлган бола.

Худойназар (ф.т-а.) – худонинг назари тушган бола.

Хумор (а.) – кўпдан интиқлик билан орзиқиб кутилган бола.

Хуррам (ф.т.) – шод, бахтиёр, хурсанд, бахтли бўлсин ёки қувончли кунда туғилган бола.

Хурсанд (ф-.т.) – шоду хуррам, бахтиёр бўлиб юрсин ёки қувончли кунда туғилган бола.

Хуршид (ф.т.) – қуёш, бениҳоят чиройли; хушсурат ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин.

Хуршида (ф.т.) – қуёшдек ҳусну жамол соҳибаси бўлган гўзал, сулув, латофатли қиз ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин.

Ч

Чарос (ўзб.) – кўзлари чаросдек фусункор, жозибали, чиройли қиз ёки қопқора кўзлари катта қиз.

Чори (ф.т.) – оиладаги тўртинчи ўғил.

Ш

Шабнам (ф.т.) – шудрингдек беғубор, покиза қиз.

Шавкат (а.) – шон-шуҳрат, куч-қудратли бола бўлсин.

Шамсиддин (а.) – диннинг қуёши.

Шамсия (а.) – қуёшдек порловчи чароғон қиз, чиройли қиз,

Шамсуллоҳ (а.) – Аллоҳнинг нури, ёғдуси ёки Аллоҳнинг қуёшдек порлоқ чеҳрали, чиройли бандаси.

Шарбат (а.) – ёқимли, ширин, суюкли қиз,

Шариф (а.) – шарафли, муқаддас, азиз.

Шарифа (а.) – азиз, қадрли, шарафли қиз.

Шафиқа (а.) – шафқатли, меҳру мурувватли, оқибатли қиз.

Шаҳбоз (ф.т.) – лочин, чаққон, шиддаткор, шижоатли, довюрак, қудратли бўлсин.

Шаҳина (ф.т.) – довюрак, мард, жасур, қўрқмас қиз.

Шаҳло (а.) – катта, қора кўзли, гўзал қиз.

Шаҳноз (ф.т.) – шоҳлар, аслзодалар авлодига мансуб нозли, нозик ва зебо, гўзал қиз.

Шаҳобиддин (а.) – диннинг ёрқин, нурли юлдузи.

Шаҳодат (а.) – гувоҳлик берувчи.

Шерали (ф.т-а.) – шердек довюрак, қўрқмас, жасур, Алидек куч-қудрат, ақл-идрок эгаси бўлсин.

Шербой (ф.т-ўзб.) – шердек довюрак, жасур, баҳодир бола, улгайиб бой-бадавлат бўлсин.

Шерзод (ф.т.) – шернинг боласи, шердек довюрак, қўрқмас ботирлар авлодидан бўлган бола.

Шермурод (ф.т-а.) – шердек қўрқмас, жасур, довюрак бола мурод-мақсадига ецин.

Шермуҳаммад (ф,т-а.) – шердек довюрак, жасур, баҳодир болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.

Шерхон (ф.т.-ўзб.) – хон, асилзодалар авлодига мансуб, шердек довюрак, жасур, баҳодир бола ёки шерларнинг шери, ҳукмдори, яъни шердек довюрак баҳодирларнинг сардори.

Шерқобил-(ф.т-а.) – шердек довюрак, жасур, баҳодир бола доно, ақпли, қобил бўлиб ўссин.

Шерқул (ф.т-ўзб.) – Аллохнинг шердек жасур, довюрак бандаси.

Ширин (ф.т.) – ёқимли, азиз, суюкли, ширин бола.

Шоберди (ф.т-ўзб.) – Аллоҳнинг марҳамати билан дунёга келган бола улғайиб улуғ мартабалар соҳиби бўлсин.

Шоди (ф.т.) – шодлик, қувонч, бахтиёрлик.

Шодибек (ф.т-ўзб.) – беклар авлодидан бўлган шоду-хуррам, қувноқ, бахтиёр бола.

Шодигул (ф.т.) – шоду хандон, бахтиёр, қувноқ ва гулдек зебо қиз.

Шодиёр (ф.т.) – шоду хуррамлик, қувонч, бахтиёрлик ҳамиша ҳамрохи бўлсин ёки бизга шодликни ёр етган ёхуд қувончли қунда туғилган бола.

Шодимурод (ф.т-а.) – шод, хуррам, бахтиёр бола улғайиб мурод-мақсадига ецин ёки шоду-хуррамлик, қувонч-баҳтиёрлик келтирган бола муродимизга етказди.

Шодимуҳаммад (ф.т-а.) – шоду хуррам, бахтиёр болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.

Шодия (ф.т.) – Шод хуррам, қувноқ, бахтиёр ёки қувончли кунда туғилган қиз.

Шодмон (ф.т.) –  шод, бахтиёр, қувноқ ёки ҳаёти шодликка тўлиқ бўлсин ёхуд қувончли, шодмон кунда туғилган бола.

Шоир (а.) – шоир, сўзга чечан, ҳозиржавоб, ширинсўз, нотиқ бўлсин.

Шоира (а.)  – шоира бўлсин, сўзга чечан, ширинсухан, нотиқа қиз бўлсин.

Шойиста (.ф.т.) – хурмат-еҳтиромга лойиқ, эъзоз-эътиборга муносиб қиз.

Шокир (а.) – шукур қилувчи, Аллоҳга шукур қилувчи бола бўлсин ёки бизга фарзанд бергани учун Аллоҳга шукр.

Шоҳида (а.) – сулув, гўзал, зебо қиз.

Шоҳимардон (ф.т.) – мард, баҳодирлар шоҳи.

Шоҳруҳ (ф.т.) – юзида шоҳлик аломатлари зоҳир бўлган келишган, зебо бола.

Шоҳсанам (ф.т-а.) – гўзаллар, сулувлар шоҳи, зеболиқда беназир, беқиёс қиз.

Шукур (а.) – қаноат, сабру тоқат қилувчи; рози, миннатдор.

Шукруллоҳ (а.) – бизга фарзанд ато қилганлиги учун Аллоҳга беҳад ҳамду санолар, шукроналар бўлсин.

Шуҳрат (а.) – довруғ, обрў, шон, ифтихор,

Э

Элвек (ўзб.) – улғайиб элнинг беги, сардори, йўлбошчиси бўлсин.

Элдор (ўзб-ф.т.) – улғайиб юқори мартабалар эгаси, элнинг йўлбошчиси, раҳнамоси, ҳукмдори бўлсин.

Элмурод (ўзб-а.) – эл орзу қилган фарзанд бўлсин, елини орзу-муродига эриштирсин.

Эрали (ўзб-а.) – жасур, довюрак, мард бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковатли бўлсин.

Эргаш (ўзб.) – ака ва опаларига ергашиб юрсин.

Эркин (ўзб.) – эркин, озод, ҳур бола.

Есон (ўзб.) – соғ-саломат, омон-эсон ўссин.

Эшбек (ўзб.) – беклар наслидан бўлган бола улғайиб, ака-укаларига ҳамдам, еш, ҳамнафас бўлсин.

Эшбўри (ўзб.) – бўри ҳамроҳи, йўлдоши бўлиб, уни ёмон кучлардан, ёвуз руҳлардан ҳимоя қилсин, асрасин.

Эшдавлат (ўзб-а.) – мол-дунё, давлатга эришиб, бой-бадавлат бўлсин, ризқи бутун бўлиб, бахтли, тотув ҳаёт кечирсин.

Эшмурод (ўзб.-а.) – орзу қилинган ҳамроҳ ёки орзусига ҳамроҳ бўлиб, мурод-мақсадига ецин.

Эшқобил (ўзб.) – одобли, эс-ҳушли, қобил бола, ака-укаларига йўлдош, ҳамдам, ёш бўлсин.

Эъзоз (а.) – эътиборга, ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлган қадрли, қимматли, суюкли бола.

Эҳсон (а.) – совға, туҳфа.

Ю

Юлдуз (ўзб.) – юлдуздек ёруғ юзли, чиройли, гўзал қиз.

Юнус (қад.яҳ.) – каптар.

Юсуф (қад.яҳ.) – ортган, кўпайган хусн маъносида.

Я

Яйра (ўзб.) – яйраб-яшнаб ўссин, ҳаёти қувончга тўлиқ бўлсин.

Яшар (ўзб.) – яшаб кецин.

Ў

Ўктам (ўзб.) – кучли, қудратли, довюрак, жасур.

Ўлмас (ўзб.) – ўлмасин, умри узоқ бўлсин.

Ўлмасой (ўзб.) – ўлмасин, яшаб кецин, умри узоқ бўлсин деб умид, ният қилинган ойдек гўзал, зебо қиз.

Ўрал (ўзб.)  – туғилганда киндигига ўралиб тушган ёки жингалак сочли бола.

Ўроқ (ўзб.) – ўроқдёк ўткир, кэскир бўлсин ёки киндиги ўроқ билан кэсилган бола.

Ўткир (ўзб.) – ўткир, ўткир ақлу заковат соҳиби, доно бола бўлсин.

Ўткирбек (ўзб.) – беклар авлодига мансуб бўлган ўткир ақлу-заковат соҳиби, билимли, доно бола.

Ўғилой (ўзб.) – шу ойдек гўзал қиздан кейинги туғилажак фарзанд ўғил бўлсин.

Ўғилшод (ўзб-ф.т.) – ушбу қувноқ, бахтиёр, шодон қиздан кейин туғиладиган бола ўғил бўлсин.

Қ

Қалдирғоч (ўзб.) – қалдирғочнинг қанотидек нозик, ингичка қошли, сулув, гўзал қиз.

Қамбар (а.) – тўрғай.

Қаҳрамон (ф.т.) – довюрак, жасур, қудратли, қўрқмас.

Қилич (ўзб.) – киндига қилич билан кэсилган бола ёки қиличдай кэскир, ўткир, мустаҳкам, бўлсин.

Қудрат (а.) – кучли, қудратли.

Қудратуллоҳ (а.) – Аллоҳнинг қудрати билан дунёга келган бола ёки Аллоҳнинг қудратли, кучли бандаси бўлсин.

Қундуз (ўзб.) – қундуздек чиройли, зебо қиз.

Қундузой (ўзб.) – қундуздек гўзал, ойдек сулув, зебо  қиз.

Қурбон (а.) -қурбон ойида туғилган бола.

Қурбонали (а.) – қурбон ойида дунёга келган бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковатли бўлсин.

Қурбонназар (а.) – қурбон ойида туғилган, худонинг назари тушган бола.

Қурбоной (а,-ўзб.) – қурбон ойида туғилган ойдек гўзал, сулув қиз.

Қутбиддин (а.) – диннинг асоси,  таянчи.

Қутли (ўзб.) – бахтли, саодатманд, иқболи порлоқ.

Қутлибека (ўзб.) – бахтли, саодатли, иқболи порлоқ, олийнасаб қиз,

Қўлдош (ўзб.) – кўмакчи, дўст, ҳамдам.

Қўчқор (ўзб.) – мояги, эркаклик тухуми катта бўлиб туғилган ёки пешонаси дўнг ёхуд қўчқордек кучли бола.

Қўшоқ (ўз.) – баданида қўшимча аъзо билан туғилган бола.

Ғ

Ғайрат (а.) – серҳаракат, шижоатли, толмас, ғайратли бола бўлсин.

Ғиёс (а.) – Кўмак, ёрдам, мадад.

Ғиёсиддин (а.) – диннинг мадади, кўмага, ёрдами.

Ғолиб (а.) – зафар қозонувчи, энгилмас, ғолиб.

Ғулом (а.) – ёш хизматкор, қул.

Ҳ

Ҳабиб (а.) – суюкли дўст, қадрдон, ғамхўр.

Ҳабиба (а.) – севимли, меҳрибон, қадрли қиз.

Ҳабибуллоҳ (а.) – Аллоҳнинг суюкли дўсти.

Ҳайдар (а.) – Арслон, қўрқмас, жасур, кучли, қудратли бола бўлсин.

Ҳайит (а.) – ҳайит байрами кунларида туғилган бола.

Ҳайитали (а.) – ҳайит байрами кунларида дунёга келган бола, Али каби зўр инсон бўлиб этишсин.

Ҳайитгул (а-ф.т) – ҳайит кунида туғилган, гулдек чиройли, зебо қиз.

Ҳайитмурод (а.) – ҳайит кунида фарзандли бўлиб, орзумизга эришдик ёки ҳайит кунида туғилган бола мурод-мақсадига ецин.

Ҳалима (а.) – раҳмдил, шафқатли, мулойим табиатли, беозор, суюкли қиз.

Ҳамдам (ф.т.) – содиқ дўст, ўртоқ, ака-укаларига, отасига ҳамдам, мададкор, ёш бўлсин.

Ҳамид (а.) – Аллоҳ таолога ҳамду сано айтувчи.

Ҳамида (а.) – Аллоҳга шукур қилувчи, ҳамду сано айтувчи ёки мақтовга сазовор қиз.

Ҳамидуллоҳ (а.) – Аллоҳнинг мақтовига сазовор, аъло бандаси.

Ҳамро(ҳ) (ф.т.) – ҳамдам, шерик.

Ҳасан (а.) – чиройли, аъло, гўзал.

Ҳасанали (а.) – чиройли, кўркам бола Алига ўхшаган яхши одам бўлсин.

Ҳасанхўжа (а-ф.т.) – хўжалар авлодига мансуб чиройли, кўркам бола.

Ҳожи (а.) – муқаддас ҳаж зиёратида бўлган зиёратчи.

Ҳожимурод (а.) – ҳожи эриштирган орзу-мурод ёки   улғайиб ҳожи бўлсин, мурод-мақсадига ецин.

Ҳотам (а.) – олийҳиммат, саховатпеша бола.

Ҳулкар (ўзб.) – сурайё юлдузидек ёруғ юзли, чиройли гўзал қиз ёки иқболи сурайё юлдузидек порлоқ бўлсин.

Ҳумоюн (ф.т.) – муборак, қутлуғ.

Ҳуррият (а.)  -ҳурлик, ерк, озодлик фарзанди.

Ҳусниддин (а.) – диннинг ҳусни, кўрки чиройли, гўзаллиги.

Ҳусния (а.) – гўзал ҳусну тароват соҳибаси, кўркам.

ҚИСҚАРТМАЛАР:

 (с.а.в.) – Соллоллоҳа алайҳи васаллам

а – арабча

муғ – мўғилча

ўзб – ўзбекча

паҳл – паҳлавийча

ҳинд – ҳиндча

ф.т. – форс-тожик

юн. – юнонча

яҳ. – яҳудийча

қад. яҳ. – қадимий яҳудийча

 

Манбаа: Соҳиб Камол. 1993 йил, Тошкент

Вам может понравиться

Добавить комментарий