3D-принтери ёрдамида уй қурилди

Уй 3D-принтерда чоп этилган олти панелдан иборат. Ушбу панеллар қурилиш майдонига олиб келиниб, кран ёрдамида меҳмонхона, ётоқхона, ошхона ва ваннахонадан иборат ягона мажмуага айлантирилди. Бинони “қуриш” учун атиги уч соат вақт сарфланди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, умумий майдони 500 км2 бўлган тўлақонли уйни биргина 3D-принтер ёрдамида чоп этиб, 15 кунда йиғиб, битказиш мумкин. Мазкур уй ҳар қандай об-ҳаво шароитида камида 150 йил хизмат кўрсата олади.

Модулларни чоп этишда фойдаланилган хомашёлар рўйхати ошкор этилмаяпти – рўйхатда цемент йўқлиги маълум, холос. Конструкция учун 22 дан ортиқ патент олинган. Уй томи оловга чидамли ва сув ўтказмас материалдан тайёрланган, ички пардоз элементлари ҳам қисман 3D-принтерда чиқарилган.

манбаа: http://soglom.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий