2017-йилдан АҚШда “ховербайк” — “учар мотоцикл” лар сотила бошлайди

АҚШнинг Aerofex компанияси 2017-йилдан “xoverbayk” (hoverbike) ларни тижорат учун ишлаб чиқаришни бошлайди. Светофорларга ҳам, тирбандликка ҳам бўйсунмайдиган ушбу ҳаво ҳаракати воситаси учун 85 минг доллар миқдорида тўловни амалга ошириш лозим бўлади. Бу ҳақда газета.ру хабар берди.

“Учар мотоцикл” дея таърифланаётган Aero-X’ ховербайки асосини иккита каналли (туннелли) вентилятор ташкил етиб, улар кўтариш кучини юзага келтиради. Ишлаб чиқувчиларнинг айтишича, уни бошқариш мотоциклдан қийин бўлмайди.

Ховербайк ернинг нисбатан текис юзасида бир ёки икки киши ҳаракатланиши учун мўлжалланган. У 3,7 метр баландликда соатига 72 км тезликда “парвоз қилади”.

Aero-X’ ни рулни қия қилиш орқали бошқариш мумкин бўлади. У 140 кг юкни кўтаришга ҳамда бак тўла бензин билан ҳавода 1 соат-у 14 дақиқа учишга қодир.

Вам может понравиться

Добавить комментарий